Toshkent viloyati hokimligi
14.7K subscribers
39.5K photos
5.41K videos
48 files
21.6K links
Download Telegram
Йиғилишда ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлайдиган нодавлат ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бўлимлари (Ногиронлар, Кўзи ожизлар жамияти, Ногиронлар ассоциацияси, Карлар жамияти) ходимларига ойлик тўлаш учун давлатдан субсидия ажратилиши маълум қилинди.

Шу билан бирга, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни тўлиқ таълимга жалб этиш мақсадида янги “Нурли маскан” номини олган мактабларда янги ўқув йилидан:

- қўшимча 850 та ўқув хоналари ва 1 минг 200 та ётоқхона ўрни ташкил этилади;

- давлат буюртмаси асосида ушбу мактаб кутубхоналари Брайль ёзувидаги дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, бадиий ҳамда болалар учун мўлжалланган адабиётлар билан тўлиқ таъминланади.

2023 йилдан ушбу тажрибани республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари, 3 мингдан зиёд заиф эшитувчи болаларга замонавий эшитиш мосламалари етказиб берилади. Бунга бюджетдан 11 миллиард сўм ажратилади.

Махсус мактаб-интернатларнинг барча ходимларига 50 фоиз устама тўлаш жорий этилади. Бунга 30 миллиард сўм берилади.
Ногиронлиги бўлган болаларнинг маънавий камол топиши учун 108 та мактаб-интернатга ҳар йили 20 мингдан ортиқ махсус адабиётлар харид қилинади.

1 октябрга қадар 20 дона экзоскелет, 880 та ногиронлик аравачаси, 4 мингта овозли термометр ва тонометр, 6 мингта “ақлли” соат харид қилиниб, ҳудудларга етказилади. Бунга 31 миллиард сўм ажратилади.

Аввал ишламаган, “Саховат” уйларидаги яшовчи 1 мингга яқин ёши улуғ кишиларга ҳозир ҳеч қандай тўлов йўқ. Энди уларга ҳам шахсий харажатлари учун қарилик нафақасининг 20 фоизи тўлаб берилади.

Ҳозирда ногиронлик пенсияси фуқароларнинг аввалги ишлаган стажи ва ойлигидан келиб чиқиб ҳисобланади. Бу 75 мингдан ортиқ ишлаётган ногиронлиги бор фуқароларнинг даромадига бевосита таъсир қилмоқда.

Шу боис уларнинг пенсияси ҳар икки йилда қайта ҳисобланиб, иш стажи ва ойлигига қараб ошириб борилади. Бунга 300 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.
Йиғилишда оилавий болалар уйларини қўллаб-қувватлаш масаласи кўриб чиқилди.

Уларга бюджетдан маблағ ажратиш тартиби соддалаштирилиши таъкидланди. Яъни, кундалик харажатларни қоплаш учун маблағ ота-оналарнинг шахсий пластик картасига ўтказилади.

Шунингдек, оилавий болалар уйларининг коммунал тўловлари аҳоли учун белгиланган тарифларда олинади.

Бундан ташқари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабаларга озиқ-овқат ва кийим-кечак хариди учун 10 миллион сўмдан ажратиш амалиёти нодавлат олийгоҳларда ҳам жорий этилади.

Умуман, 376 та меҳрибонлик, саховат ва мурувват уйлари, махсус мактаб-интернатларни таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича 600 миллиард сўмлик алоҳида дастур қабул қилинади.
Президент ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича янги тизим жорий этилишини қайд этди.

Масалан, Ангрен шаҳри ва Олмазор туманининг 13 та маҳалласида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан манзилли ишлаш натижасида яхши тажрибалар яратилгани таъкидланди.

Бунда хотин-қизлар фаоллари 109 та ёрдамга муҳтож оилани бирма-бир ўрганиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ечишда амалий кўмак берган.

Мутасаддиларга 1 июлга қадар ушбу тизимни барча ҳудудларда жорий этиб, 70 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатишни маҳаллада йўлга қўйиш топширилди.

Бунда, хотин-қизлар фаоллари ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан бирга:

- ҳар бир хонадонга бевосита кириб, оилалардаги ҳақиқий ҳолат ва ижтимоий хизматларга эҳтиёжни аниқлайди;

- ҳар бир оила учун алоҳида ижтимоий ҳимоя режасини ишлаб чиқади;

- аҳоли мурожаатлари асосида ижтимоий хизматлар ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини доимий назорат қилиб боради;

- мураккаб тиббий операцияларга муҳтожларни аниқлаб, уларни бепул даволаш учун юборишга кўмаклашади.
Янги тизимни самарали йўлга қўйиш учун махсус дастур асосида 9 минг 300 дан зиёд хотин-қизлар фаолларини маҳаллада ижтимоий хизматларни ташкил этишга ўқитиш вазифаси қўйилди.

“Вазирлар, ҳокимлар ва сектор раҳбарлари бир нарсани аниқ тушуниб олиши керак. Ушбу тизим хотин-қизлар фаоллари зиммасига барча масъулиятни юклаб қўйиш дегани эмас.

Мисол учун, ногиронлиги бор шахсларга 5 та идора ижтимоий хизматлар кўрсатади. Лекин, уларга маҳалладан туриб мурожаат қилишнинг имкони йўқ.

Энг асосийси, ушбу идоралар томонидан “ўз мижозлари”ни аниқлаш ва уларга ўз вақтида кўмак бериш тизими йўлга қўйилмаган.

Бундан буён, хотин-қизлар фаоллари томонидан ижтимоий хизматлар олиш учун буюртма бериш тизими жорий этилади.

Ушбу буюртмалар ижросини таъминлаш орқали ижтимоий ҳимояга масъул барча идоралар ишига баҳо берилади”, деди Президент.

Ўзини яхши кўрсатган хотин-қизлар фаоллари мукофотланади, йил натижалари бўйича эса “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига тавсия этилади.
Йиғилишда ишчи-ходимларнинг самарали фаолияти учун 3 та асосий ижтимоий масалада (касаллик, ишсиз қолиш, ҳомиладорлик) босқичма-босқич кафолатли ҳимоялаш тизими жорий этилиши таъкидланди.

Мисол учун, норасмий секторда аёллар улуши 57 фоизни ташкил қилмоқда.

Сабаби, кўплаб иш берувчилар ҳомиладорлик нафақасини тўлашда ортиқча харажат қилмаслик учун аёлларни расмий ишга олмасликка ҳаракат қилади.

Бу борада 2022 йил сентябрдан бошлаб “декрет” тўловларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан тўлаш тартиби жорий этилмоқда.

Мазкур ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида 1 сентябрдан Молия вазирлиги ҳузурида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади. Жамғармага жорий йилда бюджетдан 170 миллиард сўм ажратилади.

Мутасаддиларга 1 августга қадар “декрет” пулларини тўлаш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш топширилди.
#Дайжест

❗️29 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА


*Оққўрғон тумани. Байрамларга хос анъана

*Янгийўл тумани.
33 та маъмурий ҳуқуқбузарлик холати бўйича сайёр суд

*Янгийўл шаҳри. "
Боғбон" маҳалласи аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил этилди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Бугун Юқори Чирчиқ тумани ёшлари иштирокида Қувноқлар ва Зукколар кўрик танловининг маҳалла босқичи ўтказилди

*Бекобод тумани.
Бекобод тумани ҳокими Фурқат Худойбердиевнинг туман аҳлига мурожаати

*Оҳангарон шаҳри.
Ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида хайрия тадбири

*Паркент тумани.
Туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

*Бўстонлиқ тумани.
Ҳамкорликда ҳикмат кўп

*Оҳангарон тумани.
Ойбулоқлик аёллар хориж бозорларини "эгаллашмоқда"

*Пискент тумани.
Ғайратликлар ташаббуси ғолиб бўлди

*Чиноз тумани.
Токио Олимпиадаси ғолиби Акбар Жўраев Чиноз тумани спорчилари билан учирашди

*Қибрай тумани.
Бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди

*Нурафшон шаҳри.
Маҳалла хотин – қизлар фаоллари фаолияти

*Тошкент тумани.
Хотин-қизлар фаолларининг билим ва кўникмалари оширилди

*Олмалиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов фуқаролар билан мулоқотда

*Бекобод шаҳар.
Шаҳримизда Рамазон Ҳайити байрамига бағишланган маросимларни ўтказиш бўйича комиссия йиғилиши ўтказилди!

*Чирчиқ шаҳри. Муаммолар ўрганилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#диққат_эълон
#шошилинч_хабар

❗️Тошкент вилояти аҳолиси диққатига!

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли фуқаролар!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометерология Марказининг 2022 йил 29- апрелдаги огоҳлантириш хатига асосан, Тошкент вилоятида жорий йилнинг 3-5 май кунлари вилоятнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ҳамда Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида кучли ёмғир ёғиши сабабли сел келиш хавфи мавжуд.

Шуни инобатга олган ҳолда ўз хавфсизлигингиз ҳамда фавқулодда содир бўлиш эҳтимоли мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида автомашиналарингизни дарахтлар остига қўймаслигингизни ва ҳудудингиздаги электр тармоқларидан узоқроқ жойлаштиришингизни сўраб қоламиз.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилаётган, дам олиш масканларида ҳордиқ олаётган аҳоли вакиллари ҳамда чорва молларини боқувчи аҳоли вакилларининг эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз.

🔎Кучли шамол эсиши натижасида содир бўлган нохуш ҳодисалар ва фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирда фуқароларимиз зудлик билан Тошкент вилояти ҳокимлигининг 1055 марказий диспетчерлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 70-763-10-01, 70-763-10-13 тел рақамлари ҳамда вилоятда сел, сув тошқинига қарши курашиш штабининг 70 763-10-29 навбатчи телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

Батафсил — юқоридаги
#инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
#эътироф.

⚖️Жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича Нурафшон шаҳрида 100 фоизлик натижага эришилди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркорлар!

Бугун соат 15:00 да Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида тадбиркор ва экспортёрлар билан очиқ мулоқот ўтказилади.

Унда соҳадаги мавжуд муаммо ва масалаларга ечим изланиб, таклиф ва ташаббуслар ўрганилади,

Мулоқотда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва даҳлдор ташкилот ва идоралар раҳбарлари қатнашадилар.

📍Мулоқотга барча тадбиркорларни таклиф этамиз.

☎️Мурожаат учун телефон:
+998977693444

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#кун_тартиби

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бугун Тошкент туманидаги “Silver Drip” корхонасида бўлиб, мазкур тадбиркорлик тузилмаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Мазкур корхона фермер ва деҳқон хўжаликларига экинларини томчилатиб суғориш учун зарур асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш ва етказиб беришга ихтисослашган.

Вилоят раҳбарига Тошкент тумани ҳокими О.Рустамов ва туман сектор раҳбарлари ҳамроҳлик қилишди.

Вилоят етакчиси мулкдорлар билан мулоқот чоғида корхона истиқболларига доир долзарб масала ва таклифларни муҳокама қилди ва зарур тавсияларини ўртага ташлади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#ҳашар

🌷Гул экурман — жаҳона гулзор ўлмағунча...

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok