Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм соҳасини янада ривожлантириш, ички туризм бозорини кенгайтириш, туризм объектларини кўпайтириш ҳамда музейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего развития сферы туризма, расширения внутреннего туристического рынка, увеличения числа объектов туризма и совершенствования деятельности музеев.

Facebook|Instagram|Twitter
Сўнгги йилларда Мўйноқ, Нукус, Шаҳрисабз, Марғилон, Қўқон, Риштон каби янги йўналишлар очилди. Лекин Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳали бор имкониятлардан фойдаланаётгани йўқ.

Қорақалпоғистон, Самарқанд, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларда ёшларга мос туристик хизматлар жуда кам.

“Оилавий” ва “барчаси ичида” хизматларини жорий қилиш ишлари суст. Чўмилиш ҳавзаси 1,2 мингдан зиёд меҳмонхонанинг фақат 30 фоизида бор.

Ҳудудларимиздаги 206 та термал ва минерал сувли булоқларнинг бугунги кунда 18 тасидан фойдаланилмоқда.

Мисол учун, Қамчиқ довонида (Оҳангарон тумани) 2,5-3 минг метр баландликда жойлашган Арашан кўллар тизимидаги сув ҳарорати қишин-ёзин 36 градус иссиқликда бўлиб, хорижий курортлардан қолишмайди.

Ёки, Чимбой, Қораўзак ва Тахтакўпирда ҳам ер остидан 40-70 градус иссиқликда чиқадиган термал булоқлар ҳудудида санатория-курортлар ташкил қилиш учун барча имкониятлар мавжуд бўлсада, тегишли ҳудудлар ҳокимлари ташаббус кўрсатмаётгани танқид қилинди.
Туризм вазири, унинг янги тайинланган ўринбосарлари, вилоят ҳокимлари ва туризм бўйича муовинлари олдидаги энг устувор вазифалардан бири - туризм соҳасида пандемиягача бўлган кўрсаткичларни тиклаш экани таъкидланди.

Туризм ва унга турдош соҳаларда камида 200 мингта янги иш ўринлари яратиш вазифаси қўйилди.

Бунинг учун йил якунига қадар ҳар бир вилоятда туристлар учун жозибадор бўлган камида 20 миллион долларлик 1 тадан йирик лойиҳани бошлаш зарур.

Мисол учун, Наманганда ишга туширилган “Афсоналар водийси”, Бўстонлиқда “Амирсой мажмуаси”да ҳам болалар учун, ҳам катталар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, кунига минглаб хорижий ва маҳаллий туристлар келмоқда.

Бундай йирик лойиҳаларни қўшни давлатлар учун қулай бўлган Андижон, Тошкент вилояти, Қашқадарё ва Хоразмда барпо этиш учун барча имкониятлар етарли.
Йиғилишда мамлакатимизда Чимён, Билдирсой ёки Зоминдан кам бўлмаган, лекин салоҳияти ҳали ишга солинмаган туристик манзиллар кўплиги таъкидланди.

Масалан, Бойсундаги дунёда энг чуқур ғорлардан ҳисобланган Бойбулоқ (Осиёда энг чуқур, 1 минг 415 метр), ёнидаги Вишневский (715 метр), Неандартал одам қолдиғи топилган Тешиктош ғорлари, Дарбанд дараси, қадимий эллин маданияти ёдгорлиги – Узундара қалъаси бутун дунёдан сайёҳларни ўзига жалб қилади.

Бу ерда меҳмонхона, кемпинг, тоғ спорти, дор йўли, туристлар уйлари каби объектларни ташкил этиш орқали 500 минг сайёҳни бемалол жалб қилиш мумкинлиги таъкидланди.

Бундай имкониятлар Бўстонлиқдаги Товоқсой, Оҳангарондаги Овжасой, Ангрендаги Янгиобод, Шаҳрисабздаги Мираки, Янгиқўрғондаги Нанай, Попдаги Чодак ҳудудларида ҳам мавжуд.

Чорвоқ ва Тўдакўлдан бошқа бирорта ҳудудда чўмилиш жойлари йўқлиги қайд этилди. Бу борада Нукусдаги Ашшикўл, Бухородаги Зикрикўл, Жиззахдаги Айдаркўл ва Тузкон кўлининг имкониятлари ишга солинмай турибди.
Президент мавзуни давом эттирди.

Боғотнинг “Қалъа-жиқ” ва Элликқалъадаги Ақчакўлда санатория-курорт ташкил этиш, Бухорода “Қадимий Бухоро” ва “Ўнинчи аср этноқишлоғи”, Наманганда “Оазис”, Сирдарёда “Сирдарё экотуризм”, Тошкент вилоятида “Гарден” туризм кластерлари ва Фарғонада “Фарғона парки” тематик боғини ташкил этиш бўйича йирик лойиҳаларни бошлаш кераклиги айтилди.

Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳудудларни белгилаб, салоҳиятли инвесторларни аниқлаш ва амалий ишларни бошлаш топширилди.

Жорий йилда Ўзбекистон туризм магистрали бўйлаб 31 та туман (шаҳар) ҳудудидан ўтувчи йўл бўйида комплекс туризм хизматларини (автотураргоҳ, кемпинг, автосервис, овқатланиш, ёқилғи қуйиш) қамраб олган 1 тадан “карвонсарой” барпо этиш вазифаси қўйилди.

Бундай лойиҳаларга бир ой муддатда 1 триллион сўм кредит ресурслари ажратилади, йил якунига қадар яна 100 миллион доллар жалб қилинади.

Вилоят ҳокимлари ҳам камида 20 миллион долларлик лойиҳаларни ишга туриши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Давлатимиз раҳбари Ромитан туманидаги “Бухоро оазис”, Поп туманидаги Чодак ва Самарқанд туманидаги Конигил қишлоқларида ташкил этилган мажмуаларнинг ички туризмни ривожлантиришдаги ижобий натижаларини қайд этди.

Бундай лойиҳаларни Ангрендаги Лашкарак, Паркентдаги Кумушкон, Шаҳрисабз туманидаги Ғелон, Сувтушар, Китобдаги Жовуз, Варганза ва Башир, Чироқчидаги Тарағай ва Лангар, Хўжаободдаги Имом ота, Нуротадаги Сентоб, Зоминдаги Дуоба, Фарғона туманидаги Саткак қишлоқларида ҳам амалга ошириш бўйича кўрсатма берди.

Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчилари 85 та маҳаллада йўл, электр, ичимлик суви, алоқа масалалари ҳал қилиб берилса, 100 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириши ва камида қўшимча 3 миллион турист жалб қилиш ташаббусини билдираётгани қайд этилди.
#Дайжест

❗️
26 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Ўрта Чирчиқ тумани. Туман ҳокими вазифасини бажарувчи Ихтиёр Касимов "Адолат" ва "Олти ўғил" МФЙлардаги қурилиш ишларини ўрганди

*Бекобод шаҳар.
Сектор раҳбарлари раисликка номзодлар билан учрашдилар

*Оққўрғон тумани.
Сектор раҳбарлари: маҳалла раислари сайлови юқори савияда ўтади

*Янгийўл тумани.
Кечаги ва бугунги Намуна маҳалласи

*Янгийўл шаҳри.
Алимент тўламаганлик учун жавобгарлик муқаррар!

*Чирчиқ шаҳри.
Нарх-наво барқарорлиги назоратда

*Юқори Чирчиқ тумани.
Хашар-элга ярашар!Қабристонлар ободонлаштирилмоқда

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Чекка худудларда маҳалла тиббиёт пункти

*Бекобод тумани. “
Кадриятларимиз бебахо бойлигимиз

*Оҳангарон шаҳри.
Маҳалла раислари (оқсоқоллари) сайлови олдидан: вазифалар ва таклифлар

*Паркент тумани.
Туманда китобхонлар бахси бўлиб ўтди

*Бўстонлиқ тумани.
Хайрли ишлар давом этмоқда

*Оҳангарон тумани. "
Қуюн" МФЙга бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Лазиз Кабилов нималар қиляпти ўзи?

*Пискент тумани.
Беш ташаббус олимпиадаси ёшлар ўртасида спортни оммалаштирмоқда

*Бўка тумани.
Президент қарори ижроси доирасида

*Чиноз тумани.
Фуқаролар бандлиги таьминланмоқда

*Қибрай тумани.
Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабул бӯлиб ӯтди

*Нурафшон шаҳри.
Шаҳар ҳокими Корея инвесторлари билан учрашди

*Тошкент тумани.
Туман марказида меҳнат ярмаркаси ўтказилди

*Олмалиқ шаҳри.
Хотин-қизлар фаоллари учун ўқув семинари ўтказилмоқда

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#иннопром
#кўргазма

⚡️Жорий йилнинг 25-27 апрель кунлари пойтахтда бўлиб ўтаётган “ИННОПРОМ” иккинчи халқаро саноат кўргазмасида Тошкент вилояти ўзининг инвестицион имкониятлари, экспорт салоҳиятини намойиш этиш учун иштирок этмоқда.

📌Халқаро саноат тадбирида Тошкент вилоятининг 50 га яқин тадбиркорлик корхоналари ишбилармонлар делегацияси ҳам қатнашмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#ҳокимият_ҳужжатлари

🌳Ниҳолларнинг уволи, ҳар тупининг ҳисоби бор

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#семинар

📌Банк соҳасидаги коррупцион ҳолатлар муҳокама қилинди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#расмий

⚡️⚡️⚡️Тайинлов

Турабов Азамат Абдухамит ўғли
— Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

А. Турабов 1995 йилда Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2017 йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетини тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Тошкент вилояти вакили лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тафсилот
#туризм

⚡️Тошкент вилоятида оилавий меҳмон уйлари очилиши маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлашга ҳамда ички туризмни янада ривожланишига муносиб хизмат қилмоқда.

📌2022 йил якунига қадар, 176 та янги оилавий меҳмон уйлари ҳамда умумий қиймати 3,2 трлн.сўм бўлган жами 82 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#рақамлар_шарҳи

💊Вилоятда фармацевтика бозорининг ҳажми қанча?

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида аграр соҳада таълимни янада ривожлантириш масалалари ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларнинг бориши юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по вопросам дальнейшего развития образования в аграрной сфере и ходе реализации сельскохозяйственных проектов.

Facebook|Instagram|Twitter
#эълон

⚡️⚡️⚡️Тадбиркорлар ва инвесторлар диққатига!

📍
Янгийўл тумани "Эски қовунчи" ҚФЙ ҳудудида барча коммуникация (электр, табиий газ, сув) тармоқларига уланган жами 3,5 гектар ер майдонида жойлашган бино-иншоотлар негизида кичик саноат зонаси ташкил этилган.

📌Ушбу ҳудудда ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган тадбиркорларни Янгийўл тумани инвестициялар ва ташқи савдо бўлими ҳамкорликка чақиради.

☎️Батафсил маълумотларни билишни ва ҳамкорликни йўлга қўйишни истаганлар қуйидаги рақамга қўнғироқ қилишлари мумкин.

Тел.: (99) 826-58-80

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Йиғилишда аграр соҳа учун замонавий билимга эга ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Аграр университет билан тизимдаги коллеж ва техникумларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаши зарурлиги таъкидланди.

Бугунги кунда Жиззах, Тошкент ва Фарғонада 3 та қишлоқ хўжалиги техникумини модернизация қилиш бошланди.

“Лекин қолган 31 та техникум ва коллеж билан, 83 та касб-ҳунар мактаби билан қачон шуғулланамиз?”, дея савол қўйди Президент.

Қишлоқ хўжалиги ва олий таълим вазирларига икки ой муддатда техникумлар бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Бунда:

- аграр соҳадаги барча техникумлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилади;

- кластер ва бошқа йирик қишлоқ хўжалиги корхоналари билан ҳамкорликда техникумлардаги ўқув дастурлар, методологияси, дарсликлар ва амалиёт тизими бутунлай қайта кўриб чиқилади;

- техникумлар янги ташкил этиладиган агрохизматлар марказлари билан узвий боғланади.

Йиғилиш якунида мутасаддилар ҳисобот берди.
#билдириш

📌30 апрель куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида жорий йилнинг 30 апрель куни "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилади.

Атрофни обод этиб, яшаб турган гўшасини саранжом-саришта сақлаш — халқимизнинг азалий қадриятларидан бири саналади.

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, кенг жамоатчилик ушбу савобли ғоянинг ташаббускоридир.

"Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида ташкил этиладиган умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этинг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#мулоқот

📌Раҳбар ва ёшлар учрашувлари давом этмоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok