Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Дайжест

❗️15 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Паркент тумани.
Ҳар бир мурожаат эътиборда

*Оҳангарон тумани.
Университет ўқитувчилари мактабларда нима қилади?

*Бўстонлиқ тумани.
Маданият ва санъат фидоийлари эл ардоғида

*Ангрен шаҳри. "
Китобхонлар мушоираси" ўтказилди

*Бўка тумани.
Узумзорлар барпо этилмоқда

*Пискент тумани.
Қулупнайнинг ўзи ҳам, даромади ҳам ширин

*Чиноз тумани.
Футбол миллионлар ўйини

*Қибрай тумани.
Туман маҳаллалари бӯйлаб тиббий кӯрик давом этмоқда

*Тошкент тумани.
Ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисининг ҳамкорлиги

*Олмалиқ шаҳри.
Олис ҳудуд аҳолиси учун сайёр тиббий кўрик ташкил этилди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳоким қабули ўтказилди

*Бекобод шаҳри.
Шаҳар ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

*Оққўрғон тумани.
Навбатдаги фуқаролар қабули

*Янгийўл шаҳри.
Ҳоким ёрдамчиси фаолиятидан

*Чирчиқ шаҳри.
Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими раҳбарлигида барча муаммолар ечим топмоқда

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Халқнинг бирдамлигидан махалла обод

*Бекобод тумани.
Ислохотчи ҳоким ёрамчиси

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#семинар

📌Коррупция: бу иллатга қарши ёлғиз курашиб бўлмайди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркорлар!!!

Тошкент вилоятининг экспорт салоҳиятини янада ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бевосита ўрганиш ва амалий кўмак бериш мақсадида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев раислигида очиқ мулоқот ўтказилади.

Мулоқотда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор ташкилот ва идоралар раҳбарлари қатнашадилар.

Учрашув жорий йилнинг 16 апрель куни соат 15:00 да Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида бўлиб ўтади. Унда соҳадаги мавжуд муаммо ва масалаларга биргаликда ечим изланади, таклиф ва ташаббуслар ўрганилади.

Мулоқотга барча тадбиркорларни таклиф этамиз.

Мурожаат учун телефон:
☎️+998977693444

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#теленигоҳ

https://youtu.be/b4TblUsTWac

"Маллабой"ликларнинг бир шиори бор. "Ер сотган, эр бўлмайди", дейишади.
Чунки улар томорқани рўзғорини бут қиладиган манба сифатида қарашади.

Шу сабабдан бугун бу маҳаллада ишсиз одамни топа олмайсиз. Жиноятчи йўқ, оилалар ажрими бўлмайди. 536 та хонадоннинг 504 таси иссиқхоначилик билан шуғулланади.

🎥
Батафсил " Ўзбекистон 24" лавҳасида👈

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#имконият

⚡️⚡️⚡️Президентимиз раислигида кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасидаги ишлар Тошкент вилоятидаги биргина маҳалла мисолида

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#эътибор
#имконият

⚡️Ёшлар етакчиларига барча шароитлар яратиб берилмоқда, улар ҳар бир маҳаллада давлатимиз ва халқимизнинг ишончи ва таянчига айланишлари керак

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эътибор
#рағбат

Ёшларимизга барча шарт-шароитларни яратиб беришга тайёрмиз, чунки улардан умидимиз катта

Бугун вилоятнинг ҳудудий жиҳатдан йирик ва олис бўлган 400 дан маҳаллаларида фаолият юритаётган ёшлар етакчиларига замонавий велосипедлар тарқатилди.

Вилоятимиздаги 1020 та маҳаллада фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилариги планшетлар, компьютерлар тарқатилаётганидан хабардорсиз. Бугун ушбу тадбирда ҳам ёшлар етакчиларининг қолган катта гуруҳига планшет ва компьютер жамланмалари улашдик.

Улардан умидимиз катта. Бунинг учун барча шарт-шароитларни яратиб беришга тайёрмиз.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#самимият
⚡️⚡️⚡️
— Ҳоким бува, Сизни бағримга боссам майлими?
— А? Хўп-хўп...

Бугун Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев маҳаллаларда фаолият юритаётган 400 дан ортиқ ёшлар етакчиларига замонавий велосипедлар тортиқ этди.

Бундан ташқари, шу кунларда вилоятимиздаги 1020 та маҳаллада фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилариги планшетлар, компьютерлар тарқатилаяпти. Бугун ҳам ёшлар етакчиларининг қолган катта гуруҳига планшет ва компьютер жамланмалари берилди.

⚡️⚡️📬@haqiqatonline телеграм каналини кузатиб боринг!
#мулоқот
#мурожаат

⚡️Тадбиркор ва экспортёрларнинг бизга гаплари кўп, энди ҳар шанба куни 15.00 да ҳудди шундай учрашувлар қиламиз — Зойир Мирзаев

Айни вақтда Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган вилоят Халқ қабулхонаси ҳиёбонида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигида қабул ўтказилмоқда.

Президентимизнинг кечаги селекторларидан келиб чиқиб бизнес учун қўшимча шарт шароитлар яратишга бағишланган мулоқотда вилоят ва туман-шаҳарлардаги барча секторлар раҳбарлари, солиқ, божхона, банк-молия муассасалари масъуллари, мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этишмоқда.

Бугунги очиқ мулоқот аввалгилардан фарқ қилади. Унда вилоятимизда фаолият юритаётган тадбиркор ва экспортёрлар мурожаатлари тингланади.

Дарвоқе, жараённи ижтимоий тармоқдаги қуйидаги саҳифа орқали онлайн кузатишингиз мумкин: https://www.facebook.com/100064671644395/videos/2318369761795366/

📌Бизни кузатиб боринг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#билдириш

⚡️Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашида бўшаб қолган ўринлар учун ўтказиладиган депутатлик сайловига марҳамат!

▫️Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 93-моддасига асосан, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашидаги бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайлов ўтказилади.

▫️Хусусан, бўшаб қолган ўринлар учун жами 6 та округ — яъни, 10-“Чирчиқ” (Чирчиқ шаҳри), 17–“Бўка” (Бўка тумани), 21-“Чорбоғ” (Бўстонлиқ тумани), 28-“Қизғалдоқ” (Тошкент тумани), 47-“Нурафшон” (Нурафшон шахри), 52- “Янгибозор” (Юқори Чирчиқ тумани) сайлов округларида Халқ депутатлари вилоят Кенгашига депутатлар сайланиши кўзда тутилган.

📌Сайлов 2022 йил 17 апрель, якшанба кунига белгиланган.

▫️Юқоридаги округларга қамраб олинган ҳудудларда рўйхатга олинган сайловчиларни мазкур муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этиб, ўзлари танлаган номзодга овоз беришга чақирамиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мулоқот
#онлайн

⚡️Мулоқотда чирчиқлик экспортёр Зойир Мирзаевга учта жиддий масала қўйди. Ечим эса...

Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда вилоят Халқ қабулхонаси ҳиёбонида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев тадбиркорлар ва экспортёрлар билан юзма-юз жонли мулоқот ўтказмоқда.

Вилоят раҳбари бу ерга ўзи билан бутун командани, солиқчидан тортиб банкиргача, туман ва шаҳар ҳокимидан тортиб божхоначигача — ҳамма-ҳамма мутасаддиларни жалб этган.

Жараённи ижтимоий тармоқдаги мазкур саҳифа орқали онлайн кузатиб боринг: https://www.facebook.com/100064671644395/videos/2318369761795366/

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok