Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.9K photos
5.34K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Расмий

Кадиров Фурқат Қахрамонович Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди

Фурқат Кадиров 1972 йилда Тошкент вилояти Бекобод туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1994 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган.

У мазкур лавозимга ўтгунга қадар Тошкент вилояти ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибият мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

@toshvilpressa
#қибрай

Кеча байрам муносабати билан меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бўлган, ҳозирда туман ҳокимининг ордери асосида Қибрай туманида истиқомат қилаётган қизларнинг хонадонларида бўлинди.

Туман ҳокими М.Миркасимов, туман прокурори С.Салихов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари С.Салихова ҳамда ЎзЛиДеП партияси Қибрай тумани Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати З.Абдуазимовлар Джамалова Хафиза ва Қурбонова Мариягаларнинг ҳолидан хабар олиб, эсдалик совғаларини топширишди.

Шунингдек, туманнинг Нурафшон маҳалласи, Маърифатпарвар кўчаси 69-уйда истиқомат қилувчи, собиқ "Ногиронлар жамияти" раиси, "Жасорат" медали соҳибаси Плотникова Наталья Николаевна хонадонига ташриф буюрилди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари С.Салихова Н.Плотникова билан самимий суҳбатлашиб, туман ҳокимининг байрам табригини етказди.

@toshvilpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Янгийўл туманида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари Ўзбекистон 24 телеканали нигоҳида.


✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


@toshvilpressa
#инфографика

Айни пайтда информацион майдонда маълумот ва ахборотларни турли шаклларда етказиб бериш, бунда ўқувчи учун қулай, қизиқарли график тасвирлардан фойдаланиш урфга кирган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ҳам эндиликда инфографик тасвирлардан фойдаланиб, ахборот улашишни йўлга қўймоқда. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган материал бизнинг илк ишимиз.

Демак, танишинг: Тошкент вилояти маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш тизимининг раҳбарлари.

@toshvilpressa
ОДИЛХОН РУСТАМОВ: ФУҚАРОЛАР ТАЛАБИ ҚАТЪИЙ ҚОНУНДА БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДА ИЖОБИЙ ХАЛ ЭТИЛАДИ

Ўтган ҳафтада “Кўксарой” ҳудудидаги фермер хўжалиги ерларида ноқонуний қурилган уйлари бузилишидан норози бир гуруҳ фуқаролар туман ҳокими Одилхон Рустамовдан ҳолат юзасидан тушунтириш сўраб мурожаат билан келишган эди. Ҳоким масалани холис ўрганиш мақсадида ҳар бир фуқаронинг фикрини тинглаб, бир ҳафта муддатда ҳолатни шахсан ўрганиб, натижаси юзасидан жойига чиққан ҳолда аҳоли билан учрашиб маълум қилишини билдирган эди.

Туман ҳокими ваъда қилинган куни юқоридаги ҳолат бўйича маълумот бериш мақсадида “Кўксарой” маҳалласида аҳоли билан учрашди.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#халқаро_учрашув

Вилоятда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яна бир завод очилади

Вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Абдусаломов «Alpha One Pharmaceuiticals» фармацевтика компаниясининг молия директори Таджамал Рашид ва ишлаб чиқариш лойиҳалари департаменти раҳбари Вену Мадхав билан учрашди.

Учрашувда вилоят ҳудудида дори воситалар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, «Alpha One Pharmaceuticals» Дубай шаҳрида жойлашган юқумли ва яллиғланиш касалликлари учун янги дори-дармонларни ишлаб чиқишга ихтисослашган компания ҳисобланади.

Завод Ўзбекистон дори-дармон бозорида янги фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни режалаштирилмоқда.

Томонлар ушбу лойиҳани «Бўстонлиқ Фарм» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширишга келишиб олдилар.

Учрашув якунида лойиҳани амалга ошириш бўйича меморандум имзоланди.

@toshvilpressa
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга 8 млрд доллар инвестиция киритишни режалаштирган Туркиянинг Ronesans Holding компанияси делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 9 март, душанба куни, Туркиянинг етакчи инжиниринг ва қурилиш компанияси ҳисобланадиган Ronesans Holding президенти Эрман Илижак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Бугунги кунда Ronesans Holding компанияси Ўзбекистонда умумий қиймати 2 миллиард доллардан зиёд бўлган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.

Хусусан, Тошкент вилоятининг етакчи металлургия корхоналари негизида замонавий объектлар — лойиҳавий қуввати йилига 60 миллион тонна бўлган мис бойитиш фабрикаси ва қуввати 1 миллион тоннагача бўлган металл прокати ишлаб чиқариш мажмуасини барпо этиш лойиҳалари тайёрланмоқда.

Учрашувда ушбу лойиҳалар доирасидаги амалий ишларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Батафсил
: 👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼👇🏼

https://daryo.uz/k/2020/03/09/shavkat-mirziyoyev-ozbekistonga-8-mlrd-dollar-investitsiya-kiritishni-rejalashtirgan-turkiyaning-ronesans-holding-kompaniyasi-delegatsiyasini-qabul-qildi/
#хушхабар
#Токио_2020

Иорданиянинг Уммон шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Токио-2020 олимпиада ўйинларига йўлланма берувчи мусобақаларда боксчиларимиз ғалабали юришларини давом эттирмоқда.

Жумладан, бўстонлиқлик спортчимиз Элнур Абдураимов Австралиялик рақиби Ҳарисон Гарсайдни енгиб, Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди!

Ғалаба муборак бўлсин!

@toshvilpressa
Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

О мерах по широкому внедрению рыночных принципов в сферу хлопководства


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

О мерах по широкому внедрению рыночных принципов в производство, закупку и реализацию зерна

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#расмий

Янгийўл туманида жойлашган Ўзбекистон Темир йўллари акциядорлик жамияти тасарруфидаги Янгийўл Ўзбекистон ДЕПО сига медиа тур ташкил этилди.

@toshvilpressa
#расмий

Ўктам Барноев: «АГРАР СОҲАДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖА БЕРИШИ ЛОЗИМ»

Бугун вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев раислигида Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида кечиктириб бўлмайдиган муҳим агротехник тадбирларни амалга ошириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, вилоят корхона ва ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутасаддилари, туманлар ҳокимлари ва секторлар, шунингдек, пахта-тўқимачилик, ғаллачилик ва мева-сабзавотчилик кластерлари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда баҳорги дала юмушларининг бориши юзасидан ўрганиш якунлари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Жумладан, 2020 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларини парваришлаш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш, суғориш, маҳаллий ўғит жамғариш, чигит экишга комплекс равишда тайёргарлик кўриш, мева-сабзавотчилик ва картошкачиликни ривожлантириш масалалари эътибор марказида бўлди.

Шунингдек, чорвачиликнинг барча тармоқлари, шу жумладан, балиқчилик, асаларичилик, пиллачилик соҳаларида олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш аҳоли фаровонлигининг муҳим омили экани алоҳида таъкидланди.

Ўз навбатида, ерлардан ноқонуний равишда, ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатларига барҳам бериш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ва сувни тежаб ишлатиш, аграр соҳада инвестиция лойиҳаларини кўпайтириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини кенгайтириш борасида кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб олинди.

Муҳокама этилган масалалар юзасидан туманлар ҳокимлари, секторлар раҳбарлари ва бошқа тегишли мутасаддиларнинг ахборотлари эшитилди.

Бу йилги аграр соҳа ислоҳотларида камчилик ва нуқсонларга йўл қўяётган айрим раҳбарлардан масъулият талаб этилди.

Муҳокама этилган долзарб масалалар юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган аниқ ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилишда сўз олган вилоят ҳокими, сенатор Рустам Холматов Бош вазир ўринбосари белгилаб берган долзарб вазифаларни бажариш бўйича барча бўғинлардаги маҳаллий раҳбарлар жавобгарликни чуқур ҳис этиб, қатъий тартиб-интизом билан астойдил меҳнат қилиши, энг муҳими, амалий натижаларга эришиш учун бор имкониятларини ишга солишлари лозимлигини алоҳида қайд этди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

@toshvilpressa