Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
Тошкент вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Озода Парпибаева 8 март арафасида Президент Фармонига кўра “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди. Қуйида О.Парпибаеванинг Президентга аталган миннатдорчилик сўзларини ўқишингиз мумкин.

https://telegra.ph/YUKSAK-EHTIROFNING-MASULIYATI-%D2%B2AM-YU%D2%9AORI-03-08
#расмий

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги мутасаддилар Оҳангаронда жойлашган Тошкент маиший чиқинди полигонидаги ҳолатни ўрганди.

Оҳангарондаги маиший чиқинди полигони санитар ҳолати қониқарсиз эканлиги қайд этилиб, унинг атроф-муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш ва ҳудудни ободонлаштириш чора-тадбирлари белгиланди.

Хусусан, полигонда қўриқлашни кучайтириш, бу ерга олиб борувчи йўлни таъмирлаш, полигонга хусусий чиқиндиларни қайта ишловчи корхоналарни кенг жалб қилиш, чиқиндиларни қайта ишлаш орқали полигон кенгайишининг олдини олиш масалалари келишиб олинди.

Республика шаҳарларида санитар-тозалаш хизматларини кўрсатиб келаётган «Тоза ҳудуд» ва «Махсустранс» корхоналарини давлат-хусусий шерикчилик шарти билан тадбиркорлик субъектларига бириктириб бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#анонс

Тез кунда!

Mening yurtim' телеканали ва Human.uz' сайтини қўшма лойиҳаси - «Бўйинбоғсиз кун» кўрсатувининг Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов иштирокидаги сони эфирга узатилади.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 21-сонли умумий тартибдаги аёллар колониясида маҳкума аёлларни табриклади.

@toshvilpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видео

Ипотека банкининг Чирчиқ шаҳри филиалидаги иноқ жамоа, қулай шароитлар ва сифатли хизмат ҳақида биласизми?

Батафсил репортаж "Ўзбекистон24" лавҳасида.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео

Бўстонлиқ туманида 8 март — Хотин-қизлар байрами кўтаринки руҳда нишонланди.

@toshvilpressa
#учрашув

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 5 та муҳим ташаббусининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Дўстлик", "Меҳнат шуҳрати" ордени ва "Олтин қалам" миллий мукофоти совриндори Зулфия Мўминова билан учрашув бўлиб ўтди.

Янгийўл туманидаги 56-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган ижодий кеча "Болага китоб беринг" деб номланди. 20 дан ортиқ асарлар муаллифи, публицист, таржимон, таниқли шоира Зулфия Мўминованинг ижоди билан таништириш, уларда китоб ўқиш, китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда ёш қаламкашларни аниқлаш мақсадида ташкил этилган учрашувда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Ахборот кутубхона маркази, Ёшлар иттифоқи ва туман ХТБ мутасаддилари иштирок этишди.

Кечада шоиранинг ижодидан шеърлар ҳамда асарларидан парчалар ижро этилди. Ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

@toshvilpressa
#билдириш

Бугун – 2020 йилнинг 9 март куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Азим Суюн оламдан ўтди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Жаноза намози бугун 16:00да Қибрай тумани, Янги Арғин маҳалласи, «Дўрмон» қишлоқ фуқаролар йиғини, Ёзувчилар уйи кўчасидаги хонадонида ўқилади.

Мўлжал: «Дўрмон» ижод уйи.

@toshvilpressa
#Бекобод_тумани

Бекобод туман ҳокими Фурқат Худойбердиев 8-мартда “Туркистон” санъат саройида бўлиб ўтган концерт дастурига 850 донага яқин чипталарни сотиб олиб, тумандаги турли соҳаларда фаолият юритиб келаётган фаол аёлларга совға қилди.

Икки сеансда бўлиб ўтган гала-концертда барча аёллар иштирок этдилар.

@toshvilpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видео

Юқори Чирчиқ, Янгийўл, Тошкент, Бўстонлиқ, Қибрай, Зангиота, Оҳангарон каби туманларда 24 та кластер ташкил қилинган.

Кластерларга бириктирилган фермер хўжаликларига тегишли экин майдонларининг 4 255 гектари боғлар ҳиссасига тўғри келади.

Батафсил репортаж "Ўзбекистон24" лавҳасида

@toshvilpressa
#Оққўрғон

Оққўрғон туманида даромади кам оилаларни қўллаб-қувватлаш, томорқаларига ишлов беришда ёрдамлашиш ҳамда мевали дарахт кўчатларини етказиб бериш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Қўштепа” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган бир қанча хонадон томорқаларига 20 тупдан мевали дарахт кўчатлари ҳомийлар томонидан экиб берилди.

Шунингдек, “Оққўрғон Томорқа” корхонаси томонидан “Хонобод”, “Гулистон”, “Султонобод”, “Толовул”, “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган даромади кам, моддий ёрдамга муҳтож оилаларга карам кўчатлари етказиб берилди.

Бу каби ҳаракатлар, эрта пишар сабзавотлар билан оилаларни таъминланишига замин яратади.

@toshvilpressa
#Расмий

Кадиров Фурқат Қахрамонович Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди

Фурқат Кадиров 1972 йилда Тошкент вилояти Бекобод туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1994 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган.

У мазкур лавозимга ўтгунга қадар Тошкент вилояти ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибият мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

@toshvilpressa
#қибрай

Кеча байрам муносабати билан меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бўлган, ҳозирда туман ҳокимининг ордери асосида Қибрай туманида истиқомат қилаётган қизларнинг хонадонларида бўлинди.

Туман ҳокими М.Миркасимов, туман прокурори С.Салихов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари С.Салихова ҳамда ЎзЛиДеП партияси Қибрай тумани Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати З.Абдуазимовлар Джамалова Хафиза ва Қурбонова Мариягаларнинг ҳолидан хабар олиб, эсдалик совғаларини топширишди.

Шунингдек, туманнинг Нурафшон маҳалласи, Маърифатпарвар кўчаси 69-уйда истиқомат қилувчи, собиқ "Ногиронлар жамияти" раиси, "Жасорат" медали соҳибаси Плотникова Наталья Николаевна хонадонига ташриф буюрилди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари С.Салихова Н.Плотникова билан самимий суҳбатлашиб, туман ҳокимининг байрам табригини етказди.

@toshvilpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Янгийўл туманида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари Ўзбекистон 24 телеканали нигоҳида.


✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


@toshvilpressa