Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
🔹"Ҳар бир ёшга – бир гектар" лойиҳаси доирасида Зангиота туманида нечта ёшга ер майдони ажратилди?
🔹Транспорт коллежини битириб, қандолатчилик цехи очган қаҳрамонимиз билан яқиндан танишишни истайсизми?
🔹Сиз ўз тикувчилик бизнесингизни йўлга қўймокчисиз, аммо нимадан бошлашни билмай қийналяпсизми?

📌 Ундай бўлса "Масофада" кўрсатувининг Тошкент вилоятига бағишланган махсус сонини ўтказиб юборманг. Биз сиз учун энг қизиқарлисини тайёрлаб қўйдик.

🎥Кўрсатувни 1 март куни соат 11:15 да, яъни айни пайтда "Ўзбекистон 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин!

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​Сайёр қабул: аҳоли муаммолари ҳал этилмоқда

🖌Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари томонидан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “маҳаллабай” ишлаш орқали уйма-уй юриб, муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

📌Бундай ишлар билан Бекобод тумани мисолида танишайлик. 5 та фуқаролар йиғинидаги 2 230 та хонадонда яшовчи 12 551 нафар фуқаронинг турмуш тарзи, оилавий аҳволи, уларнинг ижтимоий муҳофазаси, уй-жой ва коммунал шароитларини яхшилаш борасидаги ишлар самарали ташкил этилмоқда.

✔️Биргина жорий йилнинг ўтган даврида хонадонларга уйма-уй кириш давомида аниқланган 80 дан ортиқ муаммо бартараф этилган.

⚡️Хусусан, Зафар шаҳарчаси “Гулзор” маҳалласида истиқомат қилувчи, “Аёллар дафтар”га киритилган Хадича Ўриновага 4-сектор раҳбари ёрдами билан 30 млн.сўм имтиёзли кредит ажратилди. Бугунги кунда Х. Ўринова қўзиқорин етиштириб, бозорда камёб бўлган ушбу маҳсулотни истеъмолчиларга етказиб бермоқда. Эндиликда “Темир дафтар”дан чиқарилди.

📑Шунингдек, мазкур маҳалладаги “Темир дафтар”га киритилган фуқаро Дилмурод Юсуповга ҳам кредит олишга кўмаклашилди. Ҳозирда Юсупов қисқичбақа (креветка) етиштирмоқда. Гўшти хорижда харидоргир бўлган ушбу маҳсулотни Д. Юсупов чет давлатларга экспорт қилишни режалаштирган.

🚍Таъкидлаш керакки, сайёр қабуллар орқали аҳолидан тушган мурожаатлар самараси ўлароқ, ободонлаштириш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. 12 та юк машинасидаги қум-шағал “Сарюз" маҳалласи ички кўчаларига тўшалди.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбарининг аҳоли билан сайёр учрашувлари давом этмоқда.

✍️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Олмалиқ
#эҳтиром

"Бахтим шулки, ўзбекнинг Зулфиясиман"

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан 1-умумтаълим мактабида "Бахтим шулки, ўзбекнинг Зулфиясиман" номли маънавий-маърифий тадбир ташкиллаштирилди.

✔️Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним табиатида ўзбек аёлининг барча гўзал фазилатлари мужассам эди. Шоиранинг шахси, ҳаёти, ижоди, фаолияти ҳақиқатан ҳам келажак авлодларга, айниқса, ҳаёт остонасига кириб келаётган қизлар учун ибратга арзийди.

🔸Шу боис, унинг бетакрор ижодий мероси, шахси, ҳаёт йўли, жамиятга муносабати, одоб-ахлоқи, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда мактаб вазифасини ўтайди. Зулфияхоним ҳаёти ва ижодини ёш қизларимизга ҳар томонлама чуқур ўргатиб, тарбиялашнинг аҳамияти беқиёсдир.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ўқувчи ёшлар шахматда куч синашдилар

📌Янгийўл тумани халқ таълими ва спорт бўлимлари ҳамкорлигида ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ таълими бўлими мудири кубоги” ўтказилди.

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича ташкил этилган мусобақаларда қизлар ва ўғил болалар жамоа бўлиб куч синашди.

🙎🏻‍♂️Ўғил болалар ўртасидаги мусобоқаларда 1-ўрин 1-мактаб, 2-ўрин 53-мактаб, 3-ўрин 25-мактаб жамоасига насиб қилди.

🙍🏻‍♀️Қизлар ўртасида ўтган мусобоқаларда 1-ўринга 45-мактаб, 2-ўринга 11-мактаб, 3-ўринга 22-мактаб жамоалари лойиқ, деб топилди.

🏆Ғолибларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар топширилди.

#шахмат
#Янгийўл_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Тошкент вилояти ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятов Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича вакили Янош Ваник билан учрашди.

Мавзу:
Тошкент вилояти ва Венгрия Республикаси ўртасида инвестициявий ҳамкорлик.
Ҳамкорлик юзасидан ҳоким таклиф қилган йўналишлар:

- Фармацевтика;
- Текстил;
- Қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари;

Янош Ваник таклифлари:

- Чорвачилик;
- Паррандачилик;
- Чиқиндини қайта ишлаш;
- Балиқчилик;

Томонлар ўзаро имкониятлардан келиб чиққан ҳолда таклифларни кўриб чиқиб, тез кунда икки давлат ҳукуматлари доирасида аниқ қарор қабул қилишга келишиб олинди.

#Учрашув

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Эълон

Чирчиқ шаҳрининг баъзи ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

🚰”Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Чирчиқ шаҳар бўлими Сизга маълум қиладики, “Бобур”, “Умид” ва “Маданият” МФЙларида ичимлик суви қувурларидаги носозликларни бартараф этиш ҳамда 1, 3, 10-кичик туманларда зулфин (задвижка)ларни алмаштириш ва д-1000 мм.ли сув узатиш қувурини таъмирлаш ишлари жорий йилнинг 2 март кунига режалаштирилган.

⚠️Шу сабабли 2021 йилнинг 2 март куни соат 8:00 дан 20:00 га қадар "Х.Мақсудов", "М.Улуғбек", “В.Ҳайдаров”, “Гулистон”, "Иқбол", “Умид”, “Мурувват”, "Гулзор", "Бобур", "Истиқлол", "Ишонч", "Хумо", "Чинор", "Семурғ", "Адолат", “Навбаҳор”, “Мирғолиб”, “Нур”, “Шодлик”, "Кимёгарлар", "Амир Темур", "Баҳор", "Маданият", "Ёшлик", "Мир Алишер", "Бирлик", "Юлдуз", "Қуёш", "Лола", "Ифтихор", "Камолот", "Камалак", "Тинчлик", "Кабутар", "Турон", “Наврўз”, "Ҳамза", “Маърифат”, "Ҳаёт гули", "Дўстлик", "Шарқ", "Аҳмад Яссавий", "Ғалаба" ва "Бахт" МФЙларида ичимлик сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

🤝Юқоридагиларни ҳисобга олиб, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Чирчиқ шаҳар бўлими аҳолидан ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
❗️Диққат, танлов!

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан “Энг обод маҳалла”, “Энг намунали ва обод мактаб”, “Энг кўркам ва обод мактабгача таълим ташкилоти” ҳамда “Энг озода ва обод соғлиқни сақлаш муассасаси” кўрик-танловини эълон қилади.

📌Кўрик-танлов доирасида маҳалла фуқаролар йиғинлари, соғлиқни сақлаш ҳамда таълим муассасалари ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ҳудудда гул ва ниҳол кўчатларидан боғлар, гулзорлар ташкил этиш ишлари амалга оширилади.

Батафсил👇👇👇 https://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/di_at_tanlov/

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавий ва маданий белгисидир. Ўзбек халқига азалдан хос бўлган бундай юксак фазилатлар истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Матлуба Шамшиева Паркент тумани тиббий ижтимоий хизматлар шўъбаси ижтимоий ходим ассистенти вазифасида қарийб 12 йилдан буён фаолият юритиб келади. У бугунги кунда 1 нафар якка ёлғиз, 7 нафар ёлғиз яшовчи кекса пенсионер ва ногиронларга ғамхўр. М.Шамсиева уларнинг дилбанди гўё.

Матлуба Шамсиева фаолиятига оид видоелавҳада бунга гувоҳ бўласиз.

https://youtu.be/N3_Vy0qaUTk
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Даврон Ҳидоятов “Баркамол авлод” болалар мактаби очилишида қатнашди

⚡️Янгийўл туманидаги “Гулистон” маҳалласида бўлиб ўтган “Баркамол авлод” болалар мактабининг очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Д.Ҳидоятов, вилоят ҳокими ўринбосари З.Мирғозиева, сектор раҳбарлари ва маданият вазири О.Назарбеков иштирок этди.

Тадбирда:

🔸Мутасаддилар ёшларга яратилган шарт-шароитлар, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида қилинган ишлар тақдимотини ўтказишди.
🔹“Ёшлар форуми”
ҳам ташкил этилди.
🔺Тантана якунида республикамиздаги таниқли санъаткорлар томонидан концерт уюштирилди.

🎞Батафсил репортажда👆

#Янгийўл_туман

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар тадбирлари давом этмоқда

⚡️“Ватан равнақи йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги ёшлар фестиваллари доирасида ҳудудларда турли тадбирлар, маъанавий-маърифий учрашувлар давом этиб келаяпти.

Тадбирларда:

📌Нурафшон шаҳридаги "Ёшлар маркази"да 200 дан ортиқ ўқувчи ёшларни жалб қилган ҳолда "Мутахассислик сенинг келажагинг" мавзусида касблар кўргазмаси ташкил этилди.

🤝Чирчиқ шаҳридаги йирик текстиль корхоналарига саёҳатлар уюштирилди. Ёшлар у ердаги шарт-шароитларни ўрганиш билан бирга, бўш иш ўринлари билан ҳам яқиндан танишдилар.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бекобод туманида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.

🪕Учрашув доирасида тумандаги 28 та мактабга 4 та турдаги мусиқий чолғу асбоблари тарқатилди.

📚Ёшларни китобхонлик саводхонлигини ошириш мақсадида 500 дан ортиқ китоблар кўчма кутубхоналарга тарқатилди.

#Бекобод

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти ҳокими в.б. Д.Ҳидоятов бошчилигида сайёр қабул ташкил этилди

⚡️Тадбирда вилоятнинг 22 та туман-шаҳарларидан келган 200 дан зиёд фуқаронинг мурожаати тингланди.

Сайёр қабулда:

🔎Суд-ҳуқуқ, тадбиркорлик, уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш, таълим, тиббиёт соҳаларига доир 300 га яқин мурожаатлар ўрганилди.

📍Муаммоларнинг асосий қисмига шу ернинг ўзида ечим топган бўлса, қолганларини тегишли тартибда жойларга йўналтирилди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Оҳангарон шаҳрида энг намунали маҳалла раисларига Тож-Маҳалга саёҳат йўлланмаси берилади

Оҳангарон шаҳрида энг намунали учта маҳалла раисларига Ҳиндистоннинг Агра шаҳрига саёҳат, жумладан, Тож-Маҳалга йўлланма берилади.

Жорий 1 мартдан бошлаб уч ой давомида маҳаллаларнинг ободонлик даражаси, маданий-маърифий фаоллиги, жиноятчиликка қарши кураш борасидаги тадбирлар, ёшлар ва аёллар билан ишлаш, тадбиркорликни ривожлантириш каби қатор кўрсаткичлар бўйича баҳоланади.

👉БАТАФСИЛ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube