Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#халқаро

Беларусь Республикасининг Гомель шаҳрида Алексей Юков соврини учун халқаро турнир бўлиб ўтди.

Унда Ангрен шаҳри БЎСМ ўқувчиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сирожиддин Хожакметов 69 кг вазн тоифасида қатнашиб, фахрли 2 ўринни эгаллади.

Шу муносабат билан, Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси жамоаси Ангрен шаҳри боксчилари ва мураббийларини ушбу ғалаба билан муборакбод этади.

@toshvilpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ролик
#Нурафшон_шаҳри

Нурафшон шаҳридаги 4 умумий ўрта таълим мактабида шаҳар прокурори Жаҳонгир Муратов иштирокида бешта муҳим ташаббус доирасида тадбир ўтказилди.
Тадбир якунида шаҳар прокурори томонидан ўқувчиларга китоблар совға қилинди.

@toshvilpressa
#учрашув

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Бугун Паркент туманининг Чанги қишлоғидаги 11-умумий ўрта таълим мактабида 250 нафардан ортиқ ёшларнинг ҳоким билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар қилади.

Учрашув ёшлар муаммолари ҳамда таклифларини тинглаш, Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг камчиликларини бартараф этиш масалаларига қаратилди.

Учрашувда ёшлар томонидан тадбиркорлик қилиш мақсадида кредит олиш, бўш бино ва ер участкалари ажратиш, бандлик, ижтимоий ёрдам масалалари бўйича берилган саволларга ҳоким Ниғмат Муҳамедов ҳамда Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Шавкат Акрамовлар атрофлича жавоб бердилар.

Ёшлар томонидан қилинган мурожаатларининг баъзилари шу жойнинг ўзида бартараф этилди ва амалий ёрдам берилди.

@toshvilpressa
Божхоначилар чегарада 62 миллион сўмлик ноқонуний товарларнинг Республикамизга киришининг олдини олди.

Вилоят божхона бошқармаси ҳодимлари томонидан сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларнинг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликлар фош қилинди.

Жумладан, “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда кириб келган фуқаро А.Ш.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларда шубҳа уйғотган.

Унинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, сумкасида божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 62 миллион сўмлик 155 дона “Magic Pack” номли биологик актив-қўшимчалар борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

@toshvilpressa
Янгийўл туманида Жанубий Корея университети филиали очилади

Янгийўл туманига Жанубий Корея университетининг профессори, “THE RAINBOW” компаниясининг президенти Ким Ин Ог ташриф буюрди.

Туман ҳокими У. Ялгашев ва сектор мудирлари ва профессор Ким Ин Ог ўртасида туманнинг иқтисодий салоҳияти ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш имкониятидан келиб чиққан ҳолда Жанубий Кореяда фаолият юритаётган университетлар филиалларини очиш масалалари бўйича муҳокама бўлиб ўтди.

Шундан сўнг Олий ва ўрта таълим вазирлиги бўлим бошлиғи К.Низамов ҳамда Тошкент вилояти касбий таълимни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи А. Зокиров меҳмонларни келгусида очилиши режалаштирилаётган университет биноси учун мўлжалланаётган қурилиш комплекси билан таништирди.

@toshvilpressa
#ташриф

Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Б.Муллаханов бугун Юқори Чирчиқ туманидаги "Пластекс" корхонасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида корхона фаолияти, уларни қийнаётган муаммолар, корхонанинг келгуси истиқболлари ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишилди.

Шундан сўнг Б.Муллаханов тумандаги кўп қаватли уйларни конструкция кўринишида қуришга ихтисослашган "Euro global invest" МЧЖ инновацион корхонасида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

@toshvilpressa
#расмий

ҚОЗОҒИСТОНЛИК ҲАМКОРЛАР БИЛАН 22 МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК КЕЛИШУВГА ЭРИШИЛДИ

Маълумки, сўнгги вақтларда Ўзбекистон олиб бораётган очиқ ва прагматик ташқи сиёсатда, биринчи навбатда, қўшни ва қардош давлатлар билан ҳар томонлама стратегик шерикликни мустаҳкамлаш устувор аҳамият касб этиб келмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатлари жуда кўп соҳаларда, хусусан, савдо-саноат, иқтисодий-ижтимоий, туризм, аграр йўналишларда ҳам жадал суръатларда ривожланиб бормоқда.

Бу борада, айниқса, Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг самарали фаолияти муҳим омил бўлмоқда.

Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин бошчилигидаги делегация меҳмон бўлиб турибди.

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми доирасида бугун Хоразм вилоятида икки давлат ҳукумат раҳбарлари – Абдулла Арипов ва Асқар Мамин иштирокида ҳукуматлар делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Анжуманда эътироф этилганидек, иқтисодиётнинг етакчи соҳа ва тармоқларидаги ҳамкорлик алоқалари жадаллашгани туфайли Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 2019 йилда қарийб икки баробар ўсди ва 3,3 миллиард долларни ташкил этди.

Икки давлат раҳбарлари томонидан ҳукумат зиммасига яқин йилларда савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш ва ўзаро савдо ҳажмини жорий йил 5 миллиард долларга, яқин йилларда эса 10 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилган. Бунинг учун ҳар икки давлатда ҳам етарли имкониятлар мавжуд.

Қайд этилишича, ўтган бир йил давомида Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг вилоятлари ўртасидаги тўғридан тўғри ҳамкорлик муносабатлари анчайин фаоллашиб, вилоятлар делегацияларининг 12 та ўзаро ташрифи амалга оширилди. Натижада ҳудудлар ўртасидаги савдо ҳажми 40 фоизга ортган.

Хоразм вилоятида бўлиб ўтган учрашувда Тошкент вилояти ҳокими, сенатор Рустам Холматов раҳбарлигидаги вилоятимиз делегацияси ҳам фаол иштирок этди.

Қозоғистон Республикасининг қатор вилоятлари ва бизнес доиралари вакиллари билан бир қатор муҳим келишувларга эришилди.

Жумладан, вилоят ҳокими Р.Холматов Туркистон, Чимкент, Кустанай вилоятлари ҳокимлари У.Шукеев, М.Айтенов, А.Мухамбетов, Туркистон шаҳри ҳокими Р.Аюпов билан ҳудудлараро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш тўғрисидаги Битимларни имзолади.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Абдусаломов Қозоғистоннинг “Ecoton Sharq” МЧЖ билан 10 млн.долларлик, “Аzia Kraft” корхонаси билан 2 млн. долларлик инвестицион келишувларни, Қозоғистоннинг бошқа қатор бизнес доиралари билан эса, жами 10 млн. долларлик экспорт шартномаларини имзолади.

Демак, жорий йилда вилоятимизнинг қозоғистонлик дўстлар билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, экспорт-импорт ва бошқа соҳалар бўйича икки томонлама тенг манфаатларга асосланган ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди ва ривожланади.

Биргаликда амалга ошириладиган қатор лойиҳалар эса, вилоятимиз аҳолисининг фаровонлигига, ўз навбатида, ҳудудимиз иқтисодининг юксалишига хизмат қилади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

@toshvilpressa
#фото

Хоразм вилоятида бўлиб ўтган учрашувдан лавҳалар

@toshvilpressa
#чирчиқ

Чирчиқ шаҳар ҳокимлигида сектор раҳбарлари ҳамда Чирчиқ гарнизони бошлиғи билан ҳамкорликда, жамоат тартибини таъминлаш мақсадида, шаҳар ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича ҳамкорликдаги вазифалар белгилаб олинди.

Жорий йилда шаҳар ҳудудида 11 та марказий таянч пункти ташкил этилиб, ушбу пунктларда профилактика катта инспектори бошчилигида жиноят қидирув, ДСИ, миллий гвардия, пост патрул ҳодимлари, ҳарбий хизматчи, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси, фидокор ёшлар ва кенг жамоатчилик асосида иш ташкил этилиши кутилмоқда.

@toshvilpressa