Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Балиқ эмас, қармоқ" берилган эди

✔️Пискент туманида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини нафақат моддий қўллаб-қувватлаш, балки меҳнати орқали даромад топишга йўналтириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 2020 йил пандемия даврида 45 нафар ишсиз фуқарога субсидия асосида иссиқхоналар қуриб берилган.

🌿Бугунги кунда ушбу иссиқхоналар аҳолига уйдан чиқмай туриб ҳам даромад топишига имкон яратмоқда. "Бекобод"лик Д.Мирсоатов, "Мўминобод"лик М.Абдурахимов, "Ойбек" МФЙлик С.Султонқулов сингари томорқасидан самарали фойдаланиб, иссиқхонасидан 2-3 марта ҳосил олаётганлар бундан миннатдор.

#аҳоли_бандлиги #Пискент_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгийўл_тумани

Тошкент вилоятида “зарбдор" тезкор-профилактик тадбири бошланди

⚡️Тошкент вилоят ИИББ ва ҳамкорликдаги ташкилотлар томонидан тезкор-қидирув тадбирларининг “зарбдор ойлиги”ни ўтказиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

📌Жумладан, бугун 23 февраль куни Тошкент вилоят ИИББ, вилоят ҳокимлиги, ДХХ, Прокуратура, Миллий гвардия, Халқ таълими, Адлия, Соғлиқни сақлаш бошқармалари, судлар ва туман-шаҳар ҳудудий раҳбарлари иштирокида Янгийўл туманида йиғилиш ўтказилиб, раҳбарият томонидан тегишли кўрсатмалар берилди.

✔️Янгийўл, Чирчиқ, Ангрен, шаҳри ва Янгийўл туманига қўшимча патруль-пост нарядлари, куч ва воситалари жалб қилиниб, хизмат фаолияти кучайтирилди.

Батафсил👉 https://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/toshkent_viloyatida_zarbdor_tezkor_profilaktik_tadbiri_boshlandi/

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда
#Тошкент_тумани

Бўлажак тадбиркорларга сертификатлар топширилди

📝Тошкент туманида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Тадбиркорликка ўқитиш маркази” томонидан “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш бўйича 12 кунлик ўқув курси ташкил этилган эди.

📍Ўқув курси давомида Тошкент туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардорбек Эргашев, Бош вазир қабулхонаси, туман Адлия бўлими, Давлат хизматлари маркази, Халқ банки, Микрокредитбанк туман бўлими, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш асослари ва бизнесга кириш йўллари каби мавзуларда машғулотлар ўтилди.

🤝 Бугун ушбу ўқув курсини тамомлаган бўлажак тадбиркорларга махсус сертификатлар тантанали равишда топширилди.

🎞Лавҳа шу ҳақда👆

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​Бўстонлиқда Миср компанияси билан фармацевтика заводи қурилади

🔎Тошкент вилоятида ҳудуднинг инвестиция жозибадорлигини ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан янги, истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш борасида кўплаб амалий ишларга қўл урилмоқда.
Жумладан, пойтахтимизнинг “Hayat” меҳмонхонасида ўтказилган ҳамкорлик учрашувида Тошкент вилоятида амалга ошириладиган янги лойиҳа истиқболлари муҳокама қилинди.

🤝 Тошкент вилояти ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Жамшид Абдусаломов, Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Амани Элетер, “Фармсаноат” агентлиги вакиллари ҳамда “Solyphar” компаниясининг хорижий ҳамкорлари иштирок этган учрашувда янги инвестиция лойиҳасининг ташкилий ишлари муҳокама этилиб, уч томонлама келишув имзоланди.

✍️Келишувга кўра, компания томонидан Тошкент вилоятида фаолият юритаётган “Бўстонлиқ-фарм” зонасида умумий қиймати 20 млн АҚШ долларига тенг фармацевтика заводи бунёд этилади. Маълумот учун, Миср Араб Республикасининг “Solyphar” компанияси фармацевтика саноатида етакчи компаниялардан бири саналади.

🔎Фармацевтика заводи иш бошлагач, унда вирусга қарши ва гормонал қаттиқ таблеткалар, желатинли капсулалар, дори кукунлари, жами 120 турдаги дори- дармонлар ишлаб чикарилиши кўзда тутилган.

📌Эътиборлиси, лойиҳа ишга тушгач, 200 та янги иш ўрни яратилиб, унда асосан ёшлар ва аёлларнинг бандлиги таъминланади. Шу билан бирга, тиббиёт соҳасида қўлланиладиган зарур сифатли ва арзон дори-дармонлар маҳаллийлаштирилишига эришилади.

✍️Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси Ахборот хизмати.

#инвестиция
#ҳамкорлик_истиқболлари

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
"Ёриқ" маҳалласида боғча қурилади

⚡️
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов ҳудудларда муаммоларини ўрганиш мақсадида бир неча маҳаллаларда бўлди. Дастлаб “Чангтепа” маҳалласидаги муаммоларни ўрганиб, ҳомийларни бириктирган ҳолда маҳалла биносини қайта реконструкция қилишга топшириқ берди.

📌Маълумот учун айтиш лозимки, маҳаллада ҳозирги кунда 1714 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуд туман марказидан 25 км узоқликда жойлашган бўлиб, Оққўрғон туманининг "Қаҳрамон" маҳалласи билан чегарадош.

🏗Туман раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ "Ёриқ" маҳалласида ҳам бўлди. Айни пайтда бу ерда 25 ўринга мўлжалланган "Дадажон" оилавий боғчаси бўлиб, давлат мактабгача таълим ташкилоти йўқлиги сабабли, 287 нафар 3-7 ёшли болаларнинг 52 нафари 7-8 км узоқликдаги боғчаларга қатнайди.

Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, дастур доирасида боғча қуриш масаласи ишчи гуруҳ томонидан режалаштирилди.

#Ўрта_Чирчиқ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсоф бергани рост бўлсин!

Бўстонлиқ туманида тасвирга олинган.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота_тумани
#Спорт

⚡️Мамлакатимиз Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099 сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Зангиота туманидаги Махсус авария-тиклаш бошқармасида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида спортнинг кураш тури бўйича “Прокурор кубоги” мусобақаси ўтказилди.

🎥Батафсил видеолавҳада👆

👉
Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Зангиота

“Прокурор кубоги” “Барлос” жамоасига насиб этди

⚡️Зангиота туманида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида 71186-ҳарбий қисмда спортнинг кураш тури бўйича “Прокурор кубоги” мусобақаси ўтказилди.

📌Мусобақага 18 ёшдан юқори бўлган 82 нафар ёшлар қамраб олинди. Иштирокчилар 6 та вазн тоифасида беллашдилар. Ҳакамларга кўра, 6 та 1-ўрин, 6 та 2-ўрин ва 12 та 3-ўрин соҳиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Жамоа ҳисобида “Прокурор кубоги” “Барлос” жамоасига насиб этди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгийўл_шаҳар

Қўшма фармойиш ижроси амалда

❗️Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари томонидан имзоланган Қўшма фармойиш ижроси юзасидан Тошкент вилоятида амалий тадбирлар олиб бориляпти.

⚖️Жумладан, Ангрен, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарларида жиноятчиликнинг уюшган ва гуруҳий турларига қарши курашиш, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг қонунга хилоф айланмасига ҳамда контрабанда, босқинчилик, талончилик ва безорилик жиноятларини олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ўртасида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижро этиш учун киришилди.

▶️Батафсил бу ерда ўқинг

👉
Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube