Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
Маҳалла раислари режаларини белгилаб олишмоқда

📌Давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятига ташрифида маҳалла тизимини қўллаб-қувватлашга оид устувор йўналишлар, жумладан “Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойили асосида янги тизимни жорий этишга қаратилган вазифаларни белгилаб берганди.

🏘 Айни кунларда Тошкент туманидаги 68 та маҳалланинг ҳар бирида ушбу вазифалар ижросини таъминлаш ва маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ўсиш нуқталарини белгилаб олиш мақсадида тақдимотлар ўтказилмоқда.

🖥 Дастлаб “Сағбон”, “Ибрат”, “Мажнунтол”, “Тутзор”, “Кенсой”, “Қорасарой”, “Соҳибкор”, “Ҳалимкўп”, “Мустақиллик”, “Авлиё ота”, “Ифтихор”, “Ширин”, “Кўксарой” ва “Беруний” маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари тақдимот қилишди.

📝 Тақдимотларда туман ҳокими Одилхон Рустамов иштирок этиб, маҳалла раисларининг келгусидаги режалари юзасидан ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирди.

#Тошкент_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Депутатлар муҳим масалаларни муҳокама қилдилар

📌Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди.

✔️Унда депутатлар, туман фаоллари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этди. Сессияга туман ҳокими Р. Рихсиев раҳбарлик қилди.

🔎Депутатлар кун тартибидаги “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”ни амалга оширишга оид давлат дастури бўйича “Йўл харитаси”, туманда жорий йилда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари, “Ёшлар дафтари”, хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш бўйича “Йўл харитаси”, туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2021 йил биринчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режасини муҳокама қилиб, тасдиқладилар.

Батафсил👉 https://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/deputatlar_mu_im_masalalarni_mu_okama_ildilar/

#Пискент #сессия

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Вилоят ҳокими ўринбосари Оҳангарон шаҳрида бўлди

⚡️Бугун вилоят ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Барҳаёт Мелиев Оҳангарон шаҳрида бўлиб, шаҳар ҳокими ва коммунал хўжалик ташкилотларининг раҳбарлари ҳамроҳлигида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари билан танишди.

🤝Ўрганишлар давомида, Б.Мелиев аҳоли хонадонларига кириб, фуқароларнинг мурожаатларини тинглади ва уаммо ва камчиликлар юзасидан масъул раҳбарларга кўрсатмалар белгилади.

🔎Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари ҳудудда бунёд этилаётган объектларнинг қурилиш ишлари ва янги лойиҳаларни кўздан кечириб масъулларга тегишли тавсиялар берди.

#Оҳангарон_шаҳар

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Балиқ эмас, қармоқ" берилган эди

✔️Пискент туманида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини нафақат моддий қўллаб-қувватлаш, балки меҳнати орқали даромад топишга йўналтириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 2020 йил пандемия даврида 45 нафар ишсиз фуқарога субсидия асосида иссиқхоналар қуриб берилган.

🌿Бугунги кунда ушбу иссиқхоналар аҳолига уйдан чиқмай туриб ҳам даромад топишига имкон яратмоқда. "Бекобод"лик Д.Мирсоатов, "Мўминобод"лик М.Абдурахимов, "Ойбек" МФЙлик С.Султонқулов сингари томорқасидан самарали фойдаланиб, иссиқхонасидан 2-3 марта ҳосил олаётганлар бундан миннатдор.

#аҳоли_бандлиги #Пискент_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Янгийўл_тумани

Тошкент вилоятида “зарбдор" тезкор-профилактик тадбири бошланди

⚡️Тошкент вилоят ИИББ ва ҳамкорликдаги ташкилотлар томонидан тезкор-қидирув тадбирларининг “зарбдор ойлиги”ни ўтказиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

📌Жумладан, бугун 23 февраль куни Тошкент вилоят ИИББ, вилоят ҳокимлиги, ДХХ, Прокуратура, Миллий гвардия, Халқ таълими, Адлия, Соғлиқни сақлаш бошқармалари, судлар ва туман-шаҳар ҳудудий раҳбарлари иштирокида Янгийўл туманида йиғилиш ўтказилиб, раҳбарият томонидан тегишли кўрсатмалар берилди.

✔️Янгийўл, Чирчиқ, Ангрен, шаҳри ва Янгийўл туманига қўшимча патруль-пост нарядлари, куч ва воситалари жалб қилиниб, хизмат фаолияти кучайтирилди.

Батафсил👉 https://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/toshkent_viloyatida_zarbdor_tezkor_profilaktik_tadbiri_boshlandi/

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube