Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
“Ёшлар форуми” давом этмоқда

⚡️Вилоятда "Ватан равнақи йўлида бирлашайлик" шиори остида “Ёшлар форуми” давом этмоқда.

📆Бугун Нурафшон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Мутахассислик – сенинг келажагинг” мавзусида касблар кўргазмаси бўлиб ўтди.

📌Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари М. Холмуҳаммедов, Халқ таълими вазири ўринбосари Р. Каримжонов, Тошкент вилоят ҳокими ўринбосари З. Мирғозиева, таълим муассасалари педагоглари, битирувчи синф ўқувчилари ҳамда аҳолининг банд бўлмаган қатлами иштирок этди.

💼Форум доирасида вилоятдаги мавжуд олий ва профессионал таълим муассасаларидаги касб ва мутахассисликлар бўйича кўргазма ташкил этилди.

✔️”Мутахассислик – сенинг келажагинг” мавзусидаги форум доирасида психологик треннинг ҳамда профессионал таълим муассасалари раҳбарлари ва ёшлар учрашувлари, “Ёш фермерлар –Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг ёрқин келажаги” мавзусида тадбирлар уюштирилмоқда.

#Нурафшон
#Ёшлар_форуми

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун Нурафшон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Мутахассислик – сенинг келажагинг” мавзусида касблар кўргазмаси бўлиб ўтди.

🎥“Ёшлар форуми”дан репортаж

#Нурафшон
#Ёшлар_форуми

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ботир Зокиров санъати давомчилари кўрик-танлови

⚡️Оққўрғон туман маданият бўлими ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида буюк санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров хотирасига бағишлаб “Ботир Зокиров санъати давомчилари” республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

📌Маданият вазирлиги ташаббуси билан 25- сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида уюштирилган тадбирда 30 дан ортиқ 16 ёшдан 28 ёшгача бўлган Ботир Зокиров ижодига қизиқувчи ёшлар иштирок этиб, ўзларининг истеъдодларини намоён этишди.

✍️Ҳакамлар ҳайъати томонидан Сарвар Анорқулов ва Одил Дўстматовлар ғолиб деб топилиб, вилоят босқичига йўлланма олишди.

#Оққўрғон
#Танлов

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Мақсад – ишсиз ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш

⚡️Қуйи Чирчиқ туманининг Беруний маҳалласида Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ва вилоят ички ишлар бош бошқармаси ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

👉Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Олмалиқлик ёшлар ғолиб бўлишди

⚡️ Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ўсмирлар ўртасида спортнинг “Street workout” тури бўйича Тошкент вилояти биринчилиги бўлиб ўтди.

🏆"Ёшлар ҳафталиги" доирасида Нурафшон шаҳрида ўтказилган мусобақада пешқадамлик oлмалиқлик ёшларга насиб қилди. Хусусан, биринчи ўрин Aбдулазиз Мамаджановга, иккинчи ўрин Владимир Вароновга, учинчи ўрин Марат Шамсутдиновга насиб қилди.

🤝 Ғолибларга вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалар топширилди.

#Нурафшон
#Ёшлар_ҳафталиги
#спорт_бошқармаси

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💰 Шартнома тўлови тўлаб берилди

📌 Тошкент туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш асносида жойларда “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари ўтказилиб келинмоқда.

💬 Учрашувларда ёшлар ўзларини қийнаётган муаммоли масалалар ва келгусидаги режалари бўйича бевосита туман ҳокимига мурожаат этиб, туман раҳбаридан маслаҳат ва амалий кўмак сўрамоқдалар.

“Қорабўрик” маҳалласида яшовчи Темурбек Абдумаликов ҳам туман ҳокими билан учрашув давомида ўзининг ўқиши учун контракт тўловини тўлашда ёрдам сўраб мурожаат этган эди.

🎬Батафсил ушбу лавҳада

#Тошкент_тумани
#Ёшлар_дастури_амалда
#Мурожаатдан_сўнг

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Корхона Афғонистонга ун экспорт қилмоқда

⚡️Нурафшон шаҳрининг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада такомиллаштириш мақсадида Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

📌 Хусусан, "Agro savdo holding” МЧЖ корхонасига айланма маблағларни шакллантириш учун 21,0 млрд. сўмлик кредит ажратилишида ва 4,3 млрд. сўм қўшилган қиймат солиқларини қайтариб берилишида амалий ёрдам берилди.

Натижада корхона томонидан ўтган йил давомида қарийб 7,0 млн. долларлик ҳамда жорий йилнинг январ-февраль ойларида 1,2 млн долларлик ун маҳсулотлари Афғонистон Республикасига экспорт қилишга эришилди. Бугунги кунда корхонада 45 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритиб келишмоқда.

#Нурафшон

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Корхонада 50 киши ишга қабул қилинди

📌Янгийўл тумани 2-сектор раҳбари М.Рашидов ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамкорлигида "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари"га киритилган ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш учун қатор чоралар кўрилмоқда.

✔️Жумладан, "Туябўғиз" маҳалласида яқинда фаолиятини бошлаган “RUNTOO” МЧЖ корхонасида 50 нафар ёшлар ва аёллар доимий иш билан таъминланди.

📝 Уларнинг ойлик иш ҳаққи 1 500 минг – 3 миллион сўмгача белгиланди.

#Янгийўл_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Маҳалла раислари режаларини белгилаб олишмоқда

📌Давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятига ташрифида маҳалла тизимини қўллаб-қувватлашга оид устувор йўналишлар, жумладан “Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойили асосида янги тизимни жорий этишга қаратилган вазифаларни белгилаб берганди.

🏘 Айни кунларда Тошкент туманидаги 68 та маҳалланинг ҳар бирида ушбу вазифалар ижросини таъминлаш ва маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ўсиш нуқталарини белгилаб олиш мақсадида тақдимотлар ўтказилмоқда.

🖥 Дастлаб “Сағбон”, “Ибрат”, “Мажнунтол”, “Тутзор”, “Кенсой”, “Қорасарой”, “Соҳибкор”, “Ҳалимкўп”, “Мустақиллик”, “Авлиё ота”, “Ифтихор”, “Ширин”, “Кўксарой” ва “Беруний” маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари тақдимот қилишди.

📝 Тақдимотларда туман ҳокими Одилхон Рустамов иштирок этиб, маҳалла раисларининг келгусидаги режалари юзасидан ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирди.

#Тошкент_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube