Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.8K photos
5.33K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
4-секторда “Ёшлар:1+1” дастури ижросига киришилди

🔰Янгийўл тумани 4-секторда штаб ташкил этилгандан буён ишчи гуруҳ ҳар бир хонадонга бориб, ҳудуднинг драйверини аниқлаш ишларини олиб бормоқда.

🧮Вақтинча ишсиз ёшларни моддий томондан барқарор бўлиши ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида туманда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган 1 492 та кичик тадбиркорлик субъектларининг ҳар бирига “Ёшлар:1+1” тамойили асосида ишга жойлаштириш тадбирлари йўлга қўйилди. Жумладан, жорий йилнинг январь ойидан бугунги кунга қадар 63 нафар йигит-қизларнинг бандлиги таъминланди.

📌 Бундан ташқари, ҳунармандлик фаолияти билан шуғулланувчи 98 нафар ҳунармадни ишсиз ёшлар учун “Устоз-шогирд” анъанасини йўлга қўйиши кўзда тутилган.

🏘 Шунингдек, “Шодлик” маҳалласида 3 километр узунликдаги кўчага шағал ётқизилди.

#Янгийўл_туман

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Имконингиз бўлганда «Имкон» га ташриф буюринг!

📌Ангрен шаҳрининг Қамчиқ довонига чиқиш қисми – «А373» (Хонобод-Мўйноқ туризм) автомагистралида янги меҳмонхона фаолияти йўлга қўйилди.

🔹«Имкон» сервис фирмасига қарашли 60 ўринга мўлжалланган «Имкон» меҳмонхонасининг тантанали очилиш маросимида Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти директори И. Хатамов иштирок этди.

🔸Пандемия шароитида ўз маблағидан 4 миллиард сўм сарфлаган меҳмонхона раҳбари Ш. Жалилов 15 нафар ишчи ўрни яратибгина қолмай, ижтимоий эҳтиёжманд оила фарзандлари, аёллар дафтари ҳамда темир дафтарга киритилганлар орасидан малакага эга бўлган ходимлар жамоасини шакллантирди. Айнан мана шу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда мазкур тадбиркор вилоят туризмни ривожлантириш департаменти томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/T95FNK0NcsA

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/lL42gBMz-bY

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қизларга маҳорат дарслари ўтилди

Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан "BRIGHT FUTURE" МЧЖ томонидан пойтахтимиздаги "Divan by Demir" ресторанида Қибрай туманида васийлик ва хомийликка олинган 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар учун тадбир ўтказилди.

🏫"Аёллик назокати" мавзусида ташкил этилган тадбирда иштирокчиларга аёлларга хос маънавият, руҳан қўллаб-қувватлаш, гигиена ва тарбия йўнилишида маҳорат дарслари ўтилди.

🎁Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга совғалар улашилди.

📌Аввалроқ "Basilic" ресторанида "FUTURE" МЧЖ томонидан тумандаги васийлик ва хомийликка олинган 60 нафар болалар учун ҳам байрам тадбири ташкил этилган эди.

#Қибрай

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
“Даштобод” маҳалласида ёшлар беллашди

⚡️Бўка тумани “Даштобод” маҳалласида уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг миллий кураш, волейбол ва велоспорт турларидан ўтказилган мусобақаларда жами 380 нафар иштирокчилар ғолиблик учун курашдилар.

Бўка тумани ҳокими Низомиддин Аббосов, Халқ қабулхонаси мудири Қидирали Пўлатов, Мудофаа вазирлиги Махсус-авария тиклаш бошқармаси бошлиғи, полковник Бекзод Аденов ёшларнинг таклифига биноан веломарафонда иштирок этишди.

🎁Туман ҳокимлиги ва Мудофаа вазирлиги томонидан ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

#Бўка_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
🤼Жорий йилнинг 20-22 февраль кунлари Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Тошкент тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2002-2003 йилларда туғилган спортчилар ўртасида Турон якка кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

#Тошкент_тумани
#спорт_бошқармаси

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқни бугун соат 13:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV", “MY 5” (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube'даги саҳифалари

Президент Шавкат Мирзиёев выступит на 46-й сессии Совета по правам человека ООН.

Смотрите выступление сегодня, в 13:00 часов на следующих телеканалах и страницах в соцсетях:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV", “MY 5” (на узбекском языке)
"Yoshlar", "Toshkent" (на русском языке)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (на английском языке)

Страницы Пресс-службы Президента в Facebook и Youtube

#Mirziyoyev #nutq #BMT #insonhuquqlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“WorldSkills” мусобақасига тайёргарлик бошланди

🏭Оққўрғон тумани 2-сон касб-ҳунар мактабининг пайвандлаш устаси тўгарагида ўқувчи ёшлар ўртасида “WorldSkills” мусобақасига тайёргарлик юзасидан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Технологик машиналар ва жиҳозлар кафедраси билан ҳамкорликда "Касблар мусобақаси" бўлиб ўтди.

🔷Тадбирда Тошкент давлат техника университети Технологик машиналар ва жиҳозлар кафедраси мудири, техника фанлари доктори, профессор Н. Дуняшин, кафедра доценти, техника фанлари бўйича фалсафа доктори З. Эрматов, Тошкент вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқарма бошлиғи У.Тўхтаев, туман прокурори Д.Файзиевлар иштирок этишди.

🛍Тадбирда ғолиб иштирокчилар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

#Оққўрғон_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube