Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Жасур аждодларимиз хотирасига мусобоқа ўтказилмоқда

✔️Ватан озодлиги учун жонини фидо қилган Тўмарис, Широқ, Спитамен, Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик сингари халқимизнинг мард ва жасур фарзандлари ёш авлод учун намуна тимсолидир.

📌 Ёшлар иттифоқи Оққўрғон туман Кенгаши, мудофаа ишлари ва халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида “Ватанпарварлар” ҳарбий спорт мусобақаларининг саралаш босқичлари ташкил этилди.

👬 500 нафардан ортиқ ёшларни қамраб олган мусобоқалар 44, 7, 10, 19, 25 ва 30-умумтаълим мактабларида катта форматда ўтказилди.

🏆Жорий йилнинг 25 феврал куни уюштириладиган мусобақанинг туман босқичига 5, 36, 49, 19, 23 ва 39- мактаб жамоалари йўлланма олди.

#Оққўрғон

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Фуқаролар мурожаатларига ечим топилмоқда

⚡️Пискент туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев фуқароларни қабул қилмоқда.

👥Қабулларда рўйхатга олинган 88 нафар фуқаролар мурожаатиларининг аксарияти уй-жой, кадастр, ер ажратиш ҳамда бандлик масаласига тегишлли эканлиги маълум бўлди. Ҳар бир мурожаат мазмуни мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганилиб, ижобий ечим топилмоқда.

Жумладан, "Саидобод" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар М.Эшонова, Ж. Мажидовга “Охунбобоев” ҳудудидан 25 сотихдан ер ажратиладиган бўлди. "Мустақиллик" маҳалласида яшовчи З.Нишонованинг кадастр ҳужжатлари тегишли тартибда ҳал этилди. "Лолаариқ" маҳалласи ҳудудидаги "Маорифчи" боғдорчилик-узумчилик ширкати майдонининг чегараларини аниқлаш бўйича масала ҳам ижобий ечим топди.

#ҳоким_қабули
#Пискент

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким ногироннинг ҳолидан хабар олди

⚡️Жорий йилнинг 17 февраль куни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятов мутасадди раҳбарлар ҳамроҳлигида Оҳангарон шаҳридаги "Нўғойқўрғон" МФЙда истиқомат қилувчи, I-гуруҳ ногирони Жасур Эрбўтаев хонадонида бўлиб, унинг ҳолидан хабар олганди. Унинг мурожаатларини эшитиб, муаммо ва камчиликлари юзасидан тегишли масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берганди.

✔️Шу кундан Жасур Эрбўтаевнинг шароити алоҳида назоратга олиниб, оиласига ҳомий бириктирилди.

Бугун шаҳар ҳокими А.Эшонқулов ушбу фуқаронинг хонадонига бориб, унинг оилавий шароити ва моддий аҳволини яхшилаш ҳамда соғлигини тиклаш учун Тошкент шаҳридаги тиббиёт масканларида қайта текширувдан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгилади ва ижросига масъуллар тайинлади.

📹Батафсил видеолавҳада

#Оҳангарон

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ XXIII сессияси бўлиб ўтди

⚡️Сессия кун тартибига кўра, муҳокама этилган 10 та масала юзасидан депутатлар ўз фикр- мулоҳазаларини билдиришди.

📍Хусусан, аҳолининг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда 2021 йилга мўлжалланган туманда жамоат транспортини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури кўриб чиқилди.

📝Ушбу масала бўйича сўзга чиққан туман ҳокими ўринбосари Тоҳир Тожибоев аҳолининг транспорт бўйича қамрови 90 фоизни ташкил этишини, автошоҳбекат мавжуд эмаслигини, туманда охирги тўхташ бекати йўқлигини, мавжуд 58 та оралиқ бекатлари етарли эмаслиги, яна 34 та оралиқ бекатлар зарурлиги ҳақида маълумотлар берди.

📌Сессияда муҳокама этилган барча масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди. Сессияни депутат Фарҳод Ибрагимов олиб борди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Сайёр қабул: асосий эътибор мурожаатлар ечимига қаратилди

⚡️Бўстонлиқ туман ҳокими ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари томонидан “Айдарали”, “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

📌Тадбирлар давомида мутасаддилар аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари хусусида суҳбатлашдилар. Шунингдек, коммунал соҳадаги камчиликлар, ички йўлларни таъмирлаш, маҳалла ҳудудини ободонлаштириш масалаларида масъуллар зиммасига бир қанча вазифалар юклатилди.

Аҳоли томонидан билдирилган айрим мурожаатлар жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, ечимини топиши билдирилди.

#Бўстонлиқ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
4-секторда “Ёшлар:1+1” дастури ижросига киришилди

🔰Янгийўл тумани 4-секторда штаб ташкил этилгандан буён ишчи гуруҳ ҳар бир хонадонга бориб, ҳудуднинг драйверини аниқлаш ишларини олиб бормоқда.

🧮Вақтинча ишсиз ёшларни моддий томондан барқарор бўлиши ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида туманда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган 1 492 та кичик тадбиркорлик субъектларининг ҳар бирига “Ёшлар:1+1” тамойили асосида ишга жойлаштириш тадбирлари йўлга қўйилди. Жумладан, жорий йилнинг январь ойидан бугунги кунга қадар 63 нафар йигит-қизларнинг бандлиги таъминланди.

📌 Бундан ташқари, ҳунармандлик фаолияти билан шуғулланувчи 98 нафар ҳунармадни ишсиз ёшлар учун “Устоз-шогирд” анъанасини йўлга қўйиши кўзда тутилган.

🏘 Шунингдек, “Шодлик” маҳалласида 3 километр узунликдаги кўчага шағал ётқизилди.

#Янгийўл_туман

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube