Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Ёшларнинг қутқарувчилик касбига қизиқиши ортмоқда

⚡️ Ёшларни қутқарувчилик касбига бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда амалий машқлар орқали ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан бир қатор амалий тадбирлар ташкил этилмоқда.

📌Хусусан, шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимида ёшлар учун "Очиқ эшиклар куни" доирасида амалий семинар ўтказилди. Тадбирда ёшларга ФВБнинг қутқарув асбоб-анжомлари ва махсус техникалари яқиндан таништирилиб, тактик хусусияти ҳақида маълумотлар берилди.

#Олмалиқ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессияси ишида иштирок этади.
Коронавирус пандемияси муносабати билан кенгашнинг навбатдаги йиғилиши Женева шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтказилади.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида мамлакатимизда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг асосий вазифаларига батафсил тўхталади.

Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраля примет участие в работе 46-й сессии Совета ООН по правам человека.
В связи с пандемией коронавируса нынешнее заседание совета будет проходить в городе Женеве в формате видеоконференции.
В своем выступлении глава нашего государства подробно остановится на приоритетах углубления демократических преобразований в стране и основных направлениях работы в рамках Совета по правам человека.

#Mirziyoyev #IHK #sessiya #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Семинар: томорқа даромад манбаига айланиши керак

📌Пискент туманидаги “Гулистон” МФЙда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорка ер эгалари Кенгаши бўлим бошлиги В.Латипов, вилоят Кенгаши раиси ўринбосари З.Эшнаев, Кенгаш ҳузуридаги жамғарма вакили Ж.Умаров ва 2-сектор раҳбари А.Жўраев, туман ҳокими маслаҳатчиси Х.Исамуҳаммедов, маҳалла раислари ва томорқа бўйича ўринбосарлари иштирокида семинар ташкил этилди.

🌿Тадбирда томорқа имкониятларидан самарали фойдаланиш, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”даги фуқароларнинг талаб ва истаклари асосида "Томорқа хизмати" МЧЖ томонидан кўчат, парранда, қуён, асалари етказиб бериш ва иссиқхоналар қуриш, сув таъминоти оғир худудларга артезан қудуқлар қазиш масалалари кўриб чиқилди. Ушбу мақсадлар учун Кенгаш ҳузуридаги жамғарма маблағларидан имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар берилди.

📊Хусусан, туман бўйича жорий йилда 17 минг 952 та хонадоннинг 2 минг 648 гектар томорқа майдонидан самарали фойдаланиш бўйича барча чора-тадбирлар белгиланган. Бу борада секторларда “маҳаллабай” ишлар бошланди.

💰Шунингдек, туман бўйича “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга 103 та иссиқхона қуриш учун 2 млрд 43 миллион сўм маблағ ажратиш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.

#Пискент

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
“Ҳарбийлар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

📌Миллий гвардиянинг Чирчиқ шаҳридаги гарнизонида “Ёшлар ойлиги” доирасида 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида “Ҳарбийлар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

🤝Тадбир мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти вилоят ва Паркент ўқув спорт клублари, Чирчиқ, Келес СТК, Миллий гвардия ҳамда туман Мудофаа ишлари бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.

⚡️Учрашувда сўзга чиққанлар ватанпарварлик ҳар бир давлат ҳаётининг маънавий асоси ҳисобланиши ва жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш борасида энг муҳим сафарбар этувчи куч сифатида намоён бўлиши ҳақида фикрлар билдиришди.

👥Тадбир давомида иштирокчилар Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳудудий бўлинмаларида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида фикрлар алмашишди.

#Чирчиқ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Мактабларга мусиқа асбоблари топширилди

💠Бекобод тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 29 та умумтаълим мактабларига 4 турдаги дутор, рубоб, гитара ва доира каби мусиқа чолғу асбоблари ҳамда 1 жуфт овоз узатгич мосламалари топширилди.

🔰Шу муносабат билан 7-умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Шунингдек, тадбир давомида дилбар наволар янграб, бир-биридан чиройли рақслар гулдастаси намойиш этилди.

🌟Тадбир якунида мактаб мутасаддилари мусиқа чолғу асбобларини тантанали равишда қабул қилиб олдилар.

#Бекобод_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Жасур аждодларимиз хотирасига мусобоқа ўтказилмоқда

✔️Ватан озодлиги учун жонини фидо қилган Тўмарис, Широқ, Спитамен, Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик сингари халқимизнинг мард ва жасур фарзандлари ёш авлод учун намуна тимсолидир.

📌 Ёшлар иттифоқи Оққўрғон туман Кенгаши, мудофаа ишлари ва халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида “Ватанпарварлар” ҳарбий спорт мусобақаларининг саралаш босқичлари ташкил этилди.

👬 500 нафардан ортиқ ёшларни қамраб олган мусобоқалар 44, 7, 10, 19, 25 ва 30-умумтаълим мактабларида катта форматда ўтказилди.

🏆Жорий йилнинг 25 феврал куни уюштириладиган мусобақанинг туман босқичига 5, 36, 49, 19, 23 ва 39- мактаб жамоалари йўлланма олди.

#Оққўрғон

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Фуқаролар мурожаатларига ечим топилмоқда

⚡️Пискент туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев фуқароларни қабул қилмоқда.

👥Қабулларда рўйхатга олинган 88 нафар фуқаролар мурожаатиларининг аксарияти уй-жой, кадастр, ер ажратиш ҳамда бандлик масаласига тегишлли эканлиги маълум бўлди. Ҳар бир мурожаат мазмуни мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганилиб, ижобий ечим топилмоқда.

Жумладан, "Саидобод" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар М.Эшонова, Ж. Мажидовга “Охунбобоев” ҳудудидан 25 сотихдан ер ажратиладиган бўлди. "Мустақиллик" маҳалласида яшовчи З.Нишонованинг кадастр ҳужжатлари тегишли тартибда ҳал этилди. "Лолаариқ" маҳалласи ҳудудидаги "Маорифчи" боғдорчилик-узумчилик ширкати майдонининг чегараларини аниқлаш бўйича масала ҳам ижобий ечим топди.

#ҳоким_қабули
#Пискент

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube