Toshkent viloyati hokimligi
14.7K subscribers
39.5K photos
5.41K videos
48 files
21.6K links
Download Telegram
Ёшлар билан "маҳаллабай" иш олиб борилмоқда

♻️Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари Умид Шоумаров бошчилигида иқтисодий комплексдаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида маҳаллаларда ўрганиш олиб борилмоқда.

❇️Унда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, бандлик, хусусан, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан "маҳаллабай" тизим бўйича иш ташкил этиляпти.

Хусусан, "Теракли" маҳалласида "Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан яқиндан суҳбатлашилиб, тадбиркорликка йўналтириш, қўллаб-қувватлаш бўйича амалий тавсиялар берилди. Ишсиз ёшларга банклардан кредит ажратилаётгани, томорқадан унумли фойдаланиш борасида йўл-йўриқ кўрсатиляпти.

Бу каби ўрганишлар ҳар бир маҳаллада давом эттирилади.

#ёшлар_дастури_амалда

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги мактабда барча шароитлар мавжуд

❇️Оққўрғон туманидаги 38-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг пухта билим олиши, хорижий тилларни мукаммал ўрганиши учун махсус хоналар, компьютер хоналари, бадиий адабиётлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминланган кутубхона мавжуд. Бир сўз билан айтганда, таълим маскани замонавий таълим талабларига тўлиқ жавоб беради.

Шунингдек, зарур анжомлар билан тўлиқ жиҳозланган спорт зали, аниқ фанлар бўйича лаборатория хоналари ва фаоллар залларидан иборат қулайликлар ҳам мавжуд.

🎞Батафсил юқоридаги лавҳада

#Оққўрғон_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🤼‍♂️ Келес шаҳрида вилоят спорт фестивали ўтказилди

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ўтказиб келинаётган “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остидаги спорт тадбирлари доирасида Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан Келес шаҳридаги "Универсал" спорт мажмуасида спорт фестивали ташкил этилди.

⛳️ Ушбу фестивалда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда ихтисослашган болалар-ўсмирлар спорт мактабларидан жами 700 дан зиёд ёшлар спортнинг Karate-WKF, бокс, бадиий гимнастика, эркин кураш, шахмат, мини футбол ҳамда аралаш жанг санъати (ММА) бўйича куч синашдилар.

🏆 Мусобақа ғолиблари вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

📽 Жараён ушбу видеолавҳамизда.

#Тошкент_тумани

👉Каналга уланиш👈
Ёшларга ер ажратиш давом этмоқда

📌 Президентимиз ташаббуси билан ёшларнинг бандлик даражасини ошириш ва даромад манбаи билан таъминлаш учун фермер хўжаликларидаги ҳар 10 гектар ердан 1 гектарини йигит-қизларга деҳқончилик учун ажратиш тартиби жорий этилган.

Батафсил▶️https://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/yeshlarga_er_azhratish_davom_etmo_da/

#Ўрта_Чирчиқ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хотин-қизлар муаммолари ўрганилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси хотин-қизлар билан ишлаш бўлими мудири Фарида Абдурахимова Янгийўл туманида бўлди.

📌 Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни мувофиқлаштириш бўйича тарғибот гуруҳи фаолиятини ўрганиш ва амалий ёрдам бериш мақсадида “Олмазор” маҳалласидаги масъуллар билан учрашди. Самимий ўтган суҳбатлар давомида иш жараёнида дуч келинаётган муаммолар, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

📝Тадбирда вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси О.Парпибоева, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари Н.Нормирзаева ва ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Юсуповалар иштирок этди.

🎞Батафсил юқоридаги лавҳада

#Янгийўл_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, соат 20:00 да Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида ҳамда “O‘zbekiston 24” телеканали "Ипаклари тиллодан" фильмини томоша қилинг.

Фильмда тўқимачилик соҳасининг замонавий ривожланиши ҳақида ҳикоя қилинади.

Смотрите сегодня в 20:00 фильм "Ипаклари тиллодан" на официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube и телеканале “O‘zbekiston 24”.

В фильме рассказывается о современном развитии текстильной отрасли.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мурожаатлар мутасадди ташкилотларга йўналтирилди

⚡️Бўстонлиқ туманида сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви ташкил этилди.

📌Тадбирда йигит-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ўзи қизиққан соҳаларга йўналтириш, касбга ўқитиш, тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириши учун имтиёзли кредитлар ажратиш каби долзарб масалаларга тўхталиб ўтилди.

Учрашувда қатнашган ёшлар томонидан берилган саволларнинг аксарияти тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ажратиладиган кредитлар ҳамда ёш тадбиркорларга яратилган имкониятлар ва уларнинг самараси ҳақида бўлди.

Тадбир сўнгида ёшлар томонидан йўлланган мурожаатлар ечими тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юклатилди.

#Бўстонлиқ_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Йиғилиш

Маънавиятга эътибор, келажакка эътибор

Тошкент вилояти ҳокимлигида Республика Маънавият ва маърифат кенгаши ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Анжуманда Президентнинг маслаҳатчиси – Спичрайтери Хайриддин Султонов, Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Дилшод Кенжаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Республика ишчи гуруҳи ҳамда вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, шаҳар, туман ҳокимлари ҳамда тегишли бошқарма, ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Батафсил▶️https://toshvil.uz/uz/pages/news_administration/manaviyatga_etibor_kelazhakka_etibor/

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Қибрай

Мурожаат ҳал этилди: 2 нафар ёшга ер ажратилди

🔹Қибрай туман сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот ва Халқ қабулхонаси вакиллари 3-сектордаги "Бирлик" ва "Янги Арғин" маҳаллаларининг ишсиз ёшлари билан учрашиб, муаммо ва мурожаатларини ўрганди.

🔸Мутасаддилар йигит-қизларнинг ишга жойлашиш, касбга ўқитиш, ер ажратиш, тадбиркорлик ва чорвачилик билан шуғулланиш учун кредит олиш каби мурожаатларини атрофлича ўрганиб, айримларини шу ернинг ўзида ҳал этишга муваффақ бўлинди.

Хусусан, 2 нафар ёш тадбиркорлик йўналишида дастлабки билимга эга бўлиш учун ҳафталик ўқув машғулотига таклиф этилди, 1 нафар ёшга касбга ўқиш ва 1 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.

Деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган Қудрат Қосимов ва Олим Жалиловга 0,25 сотихдан ер ажратишга қарор қилинди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мурожаатлар ечимига ёндашув ўзгармоқда

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятов жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилди. Сектор раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят Халқ қабулхонаси мудири иштирокида муаммоли масалалар кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг асосий кисми Бекобод (11 та), Ўрта Чирчиқ (6 та), Юқори Чирчиқ (5 та), Янгийўл ва Қибрай туманлари (3 тадан), Ангрен, Оҳангарон шаҳарлари ҳамда Бўка, Бўстонлиқ, Зангиота, Паркент туманларига (2 тадан) тўғри келди.

Уларнинг аксариятини ер ажратиш ва ер билан боғлиқ масалалар (l7 та), уй-жой масалалари (10 та), ишга жойлаштириш (4 та), кредит билан боғлиқ (3 та) ва бошқа масалалар (16 та) ташкил этди.

Мутасаддилар 50 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини 10 кун муддатда ҳал этиш чораларини кўриши, агар масъуллар мурожаатларни ўз ҳолига ташлаб қўйса ёки нотўғри маълумотлар тақдим этса, уларга қонун доирасида чоралар кўриш тўғрисида огоҳлантирилди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ёшларнинг қутқарувчилик касбига қизиқиши ортмоқда

⚡️ Ёшларни қутқарувчилик касбига бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда амалий машқлар орқали ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан бир қатор амалий тадбирлар ташкил этилмоқда.

📌Хусусан, шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимида ёшлар учун "Очиқ эшиклар куни" доирасида амалий семинар ўтказилди. Тадбирда ёшларга ФВБнинг қутқарув асбоб-анжомлари ва махсус техникалари яқиндан таништирилиб, тактик хусусияти ҳақида маълумотлар берилди.

#Олмалиқ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессияси ишида иштирок этади.
Коронавирус пандемияси муносабати билан кенгашнинг навбатдаги йиғилиши Женева шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтказилади.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида мамлакатимизда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг асосий вазифаларига батафсил тўхталади.

Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраля примет участие в работе 46-й сессии Совета ООН по правам человека.
В связи с пандемией коронавируса нынешнее заседание совета будет проходить в городе Женеве в формате видеоконференции.
В своем выступлении глава нашего государства подробно остановится на приоритетах углубления демократических преобразований в стране и основных направлениях работы в рамках Совета по правам человека.

#Mirziyoyev #IHK #sessiya #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Семинар: томорқа даромад манбаига айланиши керак

📌Пискент туманидаги “Гулистон” МФЙда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорка ер эгалари Кенгаши бўлим бошлиги В.Латипов, вилоят Кенгаши раиси ўринбосари З.Эшнаев, Кенгаш ҳузуридаги жамғарма вакили Ж.Умаров ва 2-сектор раҳбари А.Жўраев, туман ҳокими маслаҳатчиси Х.Исамуҳаммедов, маҳалла раислари ва томорқа бўйича ўринбосарлари иштирокида семинар ташкил этилди.

🌿Тадбирда томорқа имкониятларидан самарали фойдаланиш, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”даги фуқароларнинг талаб ва истаклари асосида "Томорқа хизмати" МЧЖ томонидан кўчат, парранда, қуён, асалари етказиб бериш ва иссиқхоналар қуриш, сув таъминоти оғир худудларга артезан қудуқлар қазиш масалалари кўриб чиқилди. Ушбу мақсадлар учун Кенгаш ҳузуридаги жамғарма маблағларидан имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар берилди.

📊Хусусан, туман бўйича жорий йилда 17 минг 952 та хонадоннинг 2 минг 648 гектар томорқа майдонидан самарали фойдаланиш бўйича барча чора-тадбирлар белгиланган. Бу борада секторларда “маҳаллабай” ишлар бошланди.

💰Шунингдек, туман бўйича “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга 103 та иссиқхона қуриш учун 2 млрд 43 миллион сўм маблағ ажратиш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.

#Пискент

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube