Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.9K photos
5.34K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
Мумтоз адабиётимизнинг икки даҳосига эҳтиром

⚡️Мамлакатимизда ҳар йили февраль ойида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакилларидан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунлари нишонланади.

📌Паркент туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда давлат, жамоат арбоби ва ҳассос шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур тавалллудининг 538 йиллиги муносабати билан “Назм ва наво” кечаси бўлиб ўтди.

Болалар мусиқа ва санъат мактаби мутасаддилари томонидан ташкил этилган кечада таниқли санъаткорлар ҳамда мақом ансамбли томонидан Навоий ва Бобур қаламига мансуб дилрабо қўшиқлар, халқ мақомлари ижро этилди.

⚡️Кеча қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.

#Паркент_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Маҳаллада ҳашар уюштирилди

⚡️Оққўрғон тумани 1-сектор ҳудудидаги "Уста Нормат" маҳалласида ободонлаштириш ва тозалаш ишлари амалга оширилди.

Туман ҳокимлиги, Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, Ободонлаштириш бошқармаси, “Тоза ҳудуд” ДУК ишчи-ходимлари маҳалла аҳолиси билан биргаликда ҳашар уюштиришди.

🚛Кўча ва майдонлар тозаланиб, 3 тонна чиқинди чиқариб ташланди. 500 га яқин дарахтлар оқланиб, шакл берилди.

#Оққўрғон_тумани
#Ободонлаштириш

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ишсиз фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси уюштирилди

📌Бўстонлиқ туман ҳокимлиги ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳамда ёшлар ва хотин-қизлар билан учрашув ташкил этилди.

♻️Меҳнат ярмаркасида 22 та корхона- ташкилотлар мингдан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этди. “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар корхоналар фаолияти билан танишдилар.

🤝Шу билан бирга, туманга ёндош ҳудудлардаги корхоналар ҳам бўш иш ўринлари билан қатнашди. Бевосита иш берувчилар билан яқиндан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти билан танишган аҳоли вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан атрофлича жавоб олдилар.

Меҳнат ярмаркаси якунида 56 нафар фуқарога ўзини ўзи банд қилиш учун томорқадан самарали фойдаланиш ва касбга ўқитиш бўйича маслаҳат ва меҳнат қонунчилиги бўйича тушунтиришлар берилди.

#Бўстонлиқ_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабда ватанпарварлик тадбири ташкил этилди

📍Тошкент туманидаги 14-умумтаълим мактабида Мудофаа вазирлиги тассарруфидаги 44114, 71181, 71201-ҳарбий қисмлари бўлинмалари ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти томонидан "Ҳарбий ватанпарварлик карвони" тадбири ташкил этилди.

⚡️Тадбирда миллий армиямизнинг БТР-82, Ejder Yalçın, “Тайфун” техникалари кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

📌Тадбир туман ҳокимлиги, мудофаа ишлари бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида уюштирилди.

🎞 Батафсил ушбу видеолавҳада

#Ёшлар_дастури_амалда
#Тошкент_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
7 нафар шахсга фуқаролик паспорти топширилди

⚡️”Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги қонуннинг 6-бандига асосан, мамлакатимизга 1995 йил 1 январга қадар келиб, доимий рўйхатдан ўтиб яшаб келаётган, фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиш белгиланган.

🔰Пискент туман ИИБ паспорт бўлинмаси томонидан ўтган йил давомида 53 нафар шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 7 нафар шахсга фуқаролик паспортлари топширилди.

💍Ш.Эралиева тақдир тақозоси билан қўшни давлат фуқаросига турмушга чиққан. Лекин 25 йилдан буён Пискентда яшайди.

💠Фуқаролик паспортига эга бўлган шахсларнинг қувончлари чексиз. Улар ўзларини Ўзбекистон фуқароси ҳис қилиб, кўзларида қувонч билан мамлакатимизда олиб борилаётган одил сиёсатдан миннатдор эканликларини изҳор этишди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Банклар “маҳаллабай” ишлашни жорий этишга киришдилар

⚡️Бўстонлиқ_туманида республика Марказий банки Тошкент вилояти бош бошқармаси ва “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки вилоят бошқармаси масъуллари иштирокида “маҳаллабай” ишлаш тизимини йўлга қўйиш юзасидан семинар ташкил этилди.

Тадбирда Президентининг ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий этиш бўйича белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, тумандаги маҳаллаларга тижорат банклари ходимларини бириктириш орқали фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан ишларни ташкил этиш тартиби тушунтирилди.

📌Семинар сўнгида маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги камчилик, бюрократик тўсиқларини бартараф этиш, камбағал оилалар ишсиз аъзоларини аниқлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганларни ишга жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш каби муҳим вазифалар мутасаддилар зиммасига юклатилди.

#Бўстонлиқ_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Депутат жамоатчилик назоратини кучайтирмоқда

🔎Олмалиқ шаҳридаги 28-сайлов округи депутати Дилфуза Рўзиева бугун мукаммал таъмирланаётган 19-умумтаълим мактабида бўлиб, қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

📌"Фарғона проспектив конструкцион" МЧЖ томонидан 4 млрд. 483 млн. сўм маблағга таъмирланаётган мактаб таъмири 2020 йил 16 ноябрда бошланган. Шартномага кўра, маблағ тўлиқ тўлаб берилганидан сўнг, 110 кун ичида фойдаланишга топширилиши лозим. Аммо ҳозирда қурувчи корхонага маблағнинг 30 фоизи ўтказиб берилган. Номаълум сабабларга кўра, Тошкент вилояти ҳокимлиги қошидаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси томонидан қолган белгиланган маблағ ўтказилиши кечиктирилмоқда.

🔸Шу сабабли айни вақтда қурилишдаги ишчи-ходимларнинг ярмидан кўпи ишламай кетиб қолган. Бугунги кун ҳолатига 70 нафар устадан 12 нафаригина ишламоқда.

Депутат томонидан қурувчиларга маблағни тез муддатда ўтказиб бериш бўйича вилоятдаги тегишли масъулларга депутатлик сўрови жўнатилди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook|