Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бекобод тумани маданият марказида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда тумани ҳокимлиги, Ахборот-кутубхона маркази ва маданият бўлими ходимлари, корхона-ташкилот раҳбарлари, бир гуруҳ фаоллар ва ёшлар иштирок этишди.

🔹Жараёнда шоҳ ва шоир Бобурнинг ҳаёти ва ижоди яна бир бор ёдга олинди. Маданият бўлими истеъдодлари томонидан Бобур мероси шеър ва дилтортар қўшиқ тарзида ижро этилди.

🎥Лавҳа шу ҳақда.

#Бекобод_тумани

👉
Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ярмаркада 1500 дан зиёд иш ўринлари тақдим этилди

⚡️Зангиота тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва 3-сектор раҳбари ҳамкорлигида “Хонобод” ҳудудидаги 25-мактабда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

📍Тадбирга ишсиз ёшлар ва аёллар ҳамда алимент тўловчи ишсиз фуқаролар жалб қилинди. 18 та корхона-ташкилотлар жами 90 та ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази эса 1 424 та бўш иш ўринлари билан қатнашган ярмаркада 101 нафар фуқаролар иштирок этди.

🔎Тадбирда фуқаролардан 5 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди, 3 нафари касб-ҳунарга ўқитиш учун йўналтирилди.

#Зангиота_тумани
#бандлик

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Мумтоз адабиётимизнинг икки даҳосига эҳтиром

⚡️Мамлакатимизда ҳар йили февраль ойида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакилларидан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунлари нишонланади.

📌Паркент туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда давлат, жамоат арбоби ва ҳассос шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур тавалллудининг 538 йиллиги муносабати билан “Назм ва наво” кечаси бўлиб ўтди.

Болалар мусиқа ва санъат мактаби мутасаддилари томонидан ташкил этилган кечада таниқли санъаткорлар ҳамда мақом ансамбли томонидан Навоий ва Бобур қаламига мансуб дилрабо қўшиқлар, халқ мақомлари ижро этилди.

⚡️Кеча қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.

#Паркент_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Маҳаллада ҳашар уюштирилди

⚡️Оққўрғон тумани 1-сектор ҳудудидаги "Уста Нормат" маҳалласида ободонлаштириш ва тозалаш ишлари амалга оширилди.

Туман ҳокимлиги, Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, Ободонлаштириш бошқармаси, “Тоза ҳудуд” ДУК ишчи-ходимлари маҳалла аҳолиси билан биргаликда ҳашар уюштиришди.

🚛Кўча ва майдонлар тозаланиб, 3 тонна чиқинди чиқариб ташланди. 500 га яқин дарахтлар оқланиб, шакл берилди.

#Оққўрғон_тумани
#Ободонлаштириш

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ишсиз фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси уюштирилди

📌Бўстонлиқ туман ҳокимлиги ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳамда ёшлар ва хотин-қизлар билан учрашув ташкил этилди.

♻️Меҳнат ярмаркасида 22 та корхона- ташкилотлар мингдан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этди. “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар корхоналар фаолияти билан танишдилар.

🤝Шу билан бирга, туманга ёндош ҳудудлардаги корхоналар ҳам бўш иш ўринлари билан қатнашди. Бевосита иш берувчилар билан яқиндан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти билан танишган аҳоли вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан атрофлича жавоб олдилар.

Меҳнат ярмаркаси якунида 56 нафар фуқарога ўзини ўзи банд қилиш учун томорқадан самарали фойдаланиш ва касбга ўқитиш бўйича маслаҳат ва меҳнат қонунчилиги бўйича тушунтиришлар берилди.

#Бўстонлиқ_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube