Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Сенаторлар Тошкент вилоятида аҳоли мурожаатларини ўрганмоқда

Батафсил
UzA сайтида ўқинг

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Банк мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказилди

⚡️Оҳангарон шаҳрида вилоят Марказий банкидан бириктирилган вакиллар – “Ипотека-банк”нинг вилоят бошқармаси бошқарувчиси Музаффар Анорқулов ва бошқарувчи ўринбосари Ғофур Баратов иштирокида семинар ўтказилди.

♻️Ҳоким ўринбосарлари, маҳалла раислари ва банк ходимлари иштирок этган йиғилишда мутасаддилар томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, фуқаролар, хусусан, аёллар ва ёшларга кредит ҳамда субсидиялар ажратиш тартиблари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

✔️Тадбир давомида маҳалла раислари банк раҳбарларига ўзларининг таклифлари билан мурожаат қилиб, тўлиқ жавоб олишди.

#Оҳангарон

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди

🔍Сессияда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Кун тартибига қўйилган еттита масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди. Айниқса, туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси М.Бердиқулованинг тумандаги айрим географик объектлар номини қайта номлаш ва ўз номида қолдириш тўғрисида қилган маърузаси кенг муҳокама қилиниб, тасдиқланди.

📌Жараёнда кўрилган масалалар юзасидан Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди.

#Паркент

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Хусусий клиникалар сони кўпаймоқда

🏥Янгийўл
шаҳри ҳокими Ф.Мирзаев шаҳар марказий шифохонаси яқинида қад ростлаётган хусусий клиникаларнинг қурилиш жараёнлари билан танишди.

♻️Бу ерда барпо этилаётган 17 та хусусий клиниканинг 5 таси стационар тиббий хизмат,, 7 таси диагностика хизматларини кўрсатса, 5 таси бир вақтнинг ўзида ҳам диагностика, ҳам стационар тиббиёт хизматларини кўрсатишга ихтисослашган.

🔰Натижада тиббиёт соҳасида рақобат пайдо бўлиб, хизмат сифати янада яхшиланади. Қувонарлиси, шифо масканларининг фойдаланишга топширилиши натижасида 415 та янги иш ўрни ташкил этилиши кўзда тутилган.

#Янгийўл_шаҳри

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ҳарбий-ватанпарварлик туйғулари шакллантирилмоқда

⚡️Ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик, юртга содиқлик туйғуларини шакллантириш ва уларни ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етказиш мақсадида, ўқув муассасаларида маънавий-маърифий, ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда.

📍Хусусан, Оҳангарон тумани 39, 40, 42 ва 45-умумтаълим мактабларида ҳам шундай тадбирлар ташкил этилди.

🔎42219-ҳарбий қисм взвод командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлари бўйича ўринбосари Жаҳонгир Абдуғаффоров ва туман мудофаа ишлари бўлими ҳамкорлигида уюштирилган “Ватанпарварлик соатлари”да ўқувчиларга ҳарбий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, мамлакатимиз мудофаа салоҳияти, Қуролли Кучлар сафида хизмат қилишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида тушунчалар берилди.

📌Давра суҳбатларида мактабларда чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани қандай ташкиллаштирилганлиги ва ўқув жараёни учун зарур бўлган техник базаларнинг ҳолати ўрганилди.

#ёшлар_дастури
#Оҳангарон

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
IKEA бренди остида Чирчиқ шаҳрида мебел фабрикаси қурилиши мумкин

Чирчиқда қурилиши режалаштирилган фабрика лойиҳасининг умумий қиймати 52 миллион доллар бўлиши кутилмоқда.

Мебел ва уй жиҳозлари ишлаб чиқариш ҳамда сотиш бўйича дунёдаги энг йирик компаниялардан бири – IKEA Тошкент вилоятида инновацион мебел ишлаб чиқариш фабрикасини қуради. Бу вилоятда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли инвестиция лойиҳалар дастурида белгиланган.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Беҳзод Қобуловнинг Kun.uz’га маълум қилишича, янги завод ер майдони 5,5 гектарни эгаллаши, унинг йиллик мебел ишлаб чиқариш қуввати 3,2 минг донани, маҳсулот қиймати эса 17 миллион долларни ташкил этиши кўзда тутилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 52 миллион доллар бўлиб, унинг қарийб 42 миллиони хорижий инвестиция ҳисобига тўғри келади. Фабрика очилгач, 320 та янги иш ўрни яратилиши режа қилинган. Лойиҳанинг ишга тушиш муддати 22 ой қилиб кўрсатилган.

👉 Тошкент хабарлари
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади. Ҳукумат қарорида нималар назарда тутилган?

📍https://uza.uz/posts/240955

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгашининг XXIV сессияси бўлиб ўтди.

📌Сессияда Халқ депутатлари Янгийўл тумани Кенгашининг 2021 йил учун тузилган йиллик иш режасини тасдиқлаш, туманда 2021 йил учун қишлоқ хўжалиги ҳамда фермер хўжалиги ишларини режалаштирилиши ва ташкил қилиниши таҳлил қилинди.

БАТАФСИЛ

#Янгийўл_тумани

👉Каналга уланиш👈
Ишсиз аёлларга эътибор кучайтирилмоқда

📌Оққўрғон туман ИИБ ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими ҳамкорликда хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида "Аёллар дафтари"га киритилган ишсиз хотин-қизлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

👉Тадбирда вилоят ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Шаҳноза Содиқова, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Н.Ботиров, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи А.Парпиев, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Г. Умарова, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Ф.Пўлатов ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Шу куни ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёллар муаммолари бўйича қабул ҳам ўтказилди.

#Оққўрғон_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube