Toshkent viloyati hokimligi
14.8K subscribers
39.5K photos
5.41K videos
48 files
21.6K links
Download Telegram
Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

📝Президентимиз раислигида маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Миллий гвардия ўртасида “Янги Ўзбекистон: кучли иқтисодиёт ва кучли маънавият” шиори остида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

📌Марказ раҳбари М.Ҳожиматов ва Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Жўраевлар томонидан имзоланган меморандум маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасида кўплаб йўналишларни кўзда тутади.

Онлайн тарзида ўтказилган меморандумни имзолашда Тошкент вилояти студиясидан вилоят Маънавият ва маърифат бўлими, Миллий гвардиянинг вилоят бўйича бошқармаси мутасаддилари иштирок этишди. Янги имзоланган ҳамкорлик меморандумидан келиб чиқиб ўзаро амалга оширилиши лозим бўлган режалар келишиб олинди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
2021 йилги Давлат дастури ижросини ташкил этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Дастурда ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. 226 та йирик саноат ва инфратузилма объектларини ишга тушириш, минглаб уйлар, йўл, сув ва электр тармоқлари қуриш режалаштирилган.
Йиғилишда ушбу вазифалар муҳокама қилиниб, мутасаддиларга қўшимча кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам организации исполнения Государственной программы на 2021 год.
В программе большое внимание уделено обеспечению занятости молодежи и женщин, развитию экономики и социальной сферы. Запланировано введение в строй 226 крупных промышленных и инфраструктурных объектов, строительство жилья, дорог, сетей водо- и электроснабжения.
На совещании состоялось обсуждение этих задач, ответственным лицам даны дополнительные указания.

#Mirziyoyev #videoselektor #davlatdasturi2021

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Маҳаллалардаги кўчалар текисланмоқда

⚡️Айни кунларда Ангрен шаҳар ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Ш.Маҳмудов раҳбарлигида Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан механизациялаштирилган отряд ёрдамида амалий махсус-тактик ўқув-амалий машқлари ўтказилмоқда.

🔎Тадбир доирасида чекка ҳудуддаги маҳаллалар йўлларини текислаш ва шағал билан қоплаш ишлари олиб борилаяпти.

📌Хусусан, "Қатағон" МФЙ кўчасини текислашга махсус техникалар жалб этилди ва йўллар текисланди.

#муносабат
#жараён
#Ангрен

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Кеча олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг XXIII сессияси бўлиб ўтди

Қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтган сессия иши давомида Оҳангарон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган муҳим масалалар муҳокама этилди ҳамда депутатлар ва фаолларнинг фикр ва мулоҳазалари инобатга олинган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉Батафсил

#Оҳангарон
#сессия

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube