Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
39K photos
5.35K videos
48 files
21.5K links
Download Telegram
Нурафшонда “Оила мактаби” очилди

👨‍👩‍👧‍👦Вазирлар Маҳкамасининг “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра Нурафшон шаҳрида ташкил этилган “Оила мактаби”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда вилоят прокурори вазифасини бажарувчиси С.Самадов, Нурафшон шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари, шаҳар Кенгаши депутатлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари, МФЙ раислари иштирок этишди.

#Нурафшон

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ҳокимлик соати: қатор масалалар кўриб чиқилди

Юқори Чирчиқ туман ҳокими У.Атемов раҳбарлигида ҳоким ўринбосарлари, барча корхона-ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

🔹Тадбирда асосий эътибор жиноятчиликни олдини олиш, ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил этишга қаратилди. Участка нозирлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, мактаб директорлари биргаликда иш олиб борсагина, кутилган натижаларга эришиш мумкинлиги таъкидланди.

📌Жараёнда бир қатор вазифаларга раҳбарлар тайинланди. Хусусан, туман педагогика коллежи директори лавозимига Г.Баҳодирова, туман тиббиёт бирлашмаси марказий касалхонаси бош шифокори вазифасига Н.Нодирова, маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари вазифасига Г.Элибоева тасдиқланди.

#Юқори_Чирчиқ

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Болажонлар Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида бўлишди

🔰Буюк боболаримизни ёд этиш, уларнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, илмий-ижодий меросини чуқур ўрганиш ёшлар учун маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

⚡️Қибрай туманидаги 42-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари учун ҳам пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейига саёҳат уюштирилди.

♻️Буюк шоир ва мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига оид кўргазмали материаллар, экспонатлар болажонларда катта таассурот қолдирди.

#Қибрай

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда

Тошкент тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

🔍 Қабул давомида туман ҳокимлиги, туман Адлия бўлими, Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари, Жиноят, Фуқаролик ишлари бўйича ҳамда Иқтисодий судлар раислари томонидан 27 нафар хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ ҳамда ижтимоий масалалардаги мурожаатлари тингланиб, улардан 4 нафарининг мурожаатлари шу ернинг ўзида ижобий хал этилди. Шунингдек, 23 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.

📌 Маълумот учун: Бугунги кун ҳолатига туманда “Аёллар дафтари”ги киритилган хотин-қизлар 1 минг 3 нафарни ташкил этиб, шулардан 33 нафари ҳуқуқий ёрдамга муҳтож ҳисобланади.

#Аёллар_дафтари
#Тошкент_тумани

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Сессияда сектор раҳбарлари, Кенгаш депутатлари, ташкилот, корхона раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

📌Сессияда Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши раиси ўринбосари Наримон Хайитқуловнинг 16-“Навоий” ва 21-“Пахтаобод” сайлов округларидаги бўшаб қолган жойларига сайлов ўтказилиши бўйича ахбороти тингланди.

🔹 Шунингдек, жараёнда Кенгашнинг 2021 йилга мўлжалланган иш режаси ва доимий комиссия таркиби тасдиқланди.

#Ўрта_Чирчиқ

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍 https://uza.uz/posts/240064

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Жаҳон чемпионлари оҳангаронлик ёшлар билан учрашди

🔍Бугун Оҳангарон шаҳрида ташкил этилган раҳбар ва ёшлар учрашувида ММА бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев ва дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Фарҳод Тўраевнинг иштироки ёшларга чинакам хурсандчилик бағишлади.

🤼‍♂Аралаш жанг санъати юлдузи ёшлар билан яқиндан танишиш асносида уларни қизиқтирган барча саволларига жавоб қайтариб, спортни ривожлантириш учун яратилган шароитлар эртага албатта ўз самарасини беришига ишончи комил эканлигини алоҳида таъкидлади.

▶️БАТАФСИЛ

👉Каналга уланиш👈