Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.8K photos
5.33K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона туманидаги янги корхоналар билан танишди.
Давлатимиз раҳбари “Vodiy Shoes” пойабзал ишлаб чиқариш ва «Баҳодир Лоғон» пахта-тўқимачилик кластерига қарашли ип-калава ва мато ишлаб чиқариш корхоналаридаги иш жараёнини кўздан кечириб, хомашёни қайта ишлашни чуқурлаштириб, тайёр маҳсулотлар турини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шу ерда Фарғона вилоятида 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с новыми предприятиями в Ферганском районе.
Посетив обувное предприятие “Vodiy Shoes” и текстильное производство при хлопково-текстильном кластере "Баходир Логон", глава государства указал на необходимость углубления переработки сырья, расширения ассортимента продукции.
Здесь же прошла презентация инвестиционных проектов, которые будут реализованы в Ферганской области в 2021-2022 годах.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Komil Allamjonov
Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида ўқувчи қизни ўғирламоқчи бўлган шахс Миллий гвардия томонидан қўлга олингани ҳақида маълумот берилди. Ундаги фотони кўриб ичларим титраб кетди. Бундай ифлосларни башарасини очиқ кўрсатиш керак. Нима учун қора қилиб беркитилган? Иккинчидан ушбу қизалоқни кўриб қолиб, бефарқ бўлмаган фуқаро Абдулазиз Обидов қизалоқни соғ-саломат таълим олаётган мактабига етказиб, синф раҳбарига топширгани қахрамонлик деб ҳисоблайман. Ҳурматли Абдулазиз Обидов- сизга минг тазим. Аллоҳ сиздек одамлар сонини юртимизда кўпайтирсин. Қизлари бор барча ота-оналар номидан минг раҳмат сизга ҳурматли Абдулазиз Обидов. Аслида сизнинг ушбу ҳаракатингиз учун давлат мукофоти берилиши керак. Сиз бундан юксак мукофотга лойиқсиз. Ҳурматли матбуот ходимлари ва блогерлар, сиздан катта илтимос, кўпроқ ёритайлик шундай қахрамонларни, зеро улар фақат ва фақат кўпайсин. Болаларга кўз олайтирган хайвонлар қамоқда чирисин. Дунёни манаман деган инсон ҳуқуқлари ташкилоти танқид қилса ҳам шу фикримда қоламан. Миллий гвардия ходимлари сизларга эса фақат респект👍. Бор бўлинг доим!!!

#АбдулазизОбидовқахрамон
#МиллийГвардиягаРеспект

@allamjonov_ki
Давлатимиз раҳбари Фарғона шаҳридаги тошдан қоғоз ишлаб чиқариш корхона билан танишди.
Бу ерда Хитойдан ноёб технология олиб келиниб, йилига 9 минг тонна қоғоз тайёрлаш қуввати ташкил этилди. Корхонада 60 киши иш билан таъминланди. Давлатимиз раҳбари иш жараёнини, қоғоз сифатини кўрди.
Президентимиз Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилаётган импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларини ҳам кўздан кечирди.

Президент посетил предприятие по производству каменной бумаги в городе Фергане.
Здесь на основе уникальной технологии из Китая налажено производство 9 тысяч тонн каменной бумаги в год. На предприятии трудятся 60 человек.
Глава государства понаблюдал за технологическим процессом, поинтересовался качеством выпускаемой бумаги.
Президент также ознакомился с производимыми в Ферганской области импортозамещающими промышленными товарами.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #qogoz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Корхона хориж билан 10 миллион долларлик шартнома имзолади

🔹Қибрай туман ҳокими ўринбосари Ҳ. Бекмуродов "Истиқлол" маҳалласидаги ойига 112 минг АҚШ доллари қийматидаги 36 тонна маҳсулот ишлаб чиқараётган "Shafoat Fayz" корхонасидаги иш жараёни билан танишди.

🏦"Давр-банк” томонидан ажратилган 144 минг АҚШ доллари ва 300 миллион сўм кредит маблағ эвазига фаолиятини бошлаган корхона пахта толасидан дока ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Жамоада 30 нафар маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминлаган.

🏭Ўтган йили фақат ички бозор учун маҳсулот тайёрланиб, 1 млрд сўм даромад олган корхона жорий йилда Россия Федерацияси билан 10 млн доллари қийматида шартнома имзолади.

📌Жамоа раҳбари Беҳзод Эркинов келгусида корхона фаолиятини кенгайтириш, ишчилар сонини икки баробарга ошириш ҳамда Украина давлатига тиббиётда фойдаланиладиган боғлама (эластик бинт ва дока) маҳсулотларини экспорт қилишни режалаштирган.

#Ишлаб_чиқариш_экспорт
#Қибрай

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари З.Мирғозиева ва Янгийўл туман сектор раҳбарлари бандлик масалаларига эътибор қаратди

📏 “Ифтихор” маҳалласида ишлаш истагини билдирган бир гуруҳ вақтинча банд бўлмаган хотин-қизлар ва ёшларга деҳқончилик қилиб даромад олишлари учун ер тақсимлаб берилди.

📝Шунингдек, нуроний отахон ва оналар, хотин-қизларнинг муаммолари ҳамда таклифлари ўрганилди. Мурожаатлардан келиб чиқиб, туман ҳокими келгусида ушбу маҳаллага керакли барча имкониятларни яратиб беришни таъкидлаб ўтди.

#Янгийўл_туман

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Мурожаатлар сектор раҳбарлари назоратига олинди

Ўрта Чирчиқ туманида 2020-2021 йиллар давомида "Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури" доирасида режа асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, мавжуд муаммоларни ҳал этиш ҳамда уларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиляпти.

🏫Хусусан, 31-мактабда туман сектор раҳбарлари, корхона ҳамда ташкилотлар раҳбарлари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

📝80 нафар йигит-қизлар иштирок этган тадбирда 17 та мурожаатлар ўртага ташланди.

🖇Учрашувда ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилиб, мурожаатлар сектор раҳбарлари назоратига олинди.

#ёшлар_дастури

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ

“Беруний” маҳалласида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

⚡️Қуйи Чирчиқ тумани 4-сектордаги “Беруний” маҳалла фуқаролар йиғинида банд бўлмаган фуқаролар, "Ёшлар дафтари"даги ишсиз йигит-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

♻️Меҳнат ярмаркасида тумандаги Мажбурий ижро бўлими раҳбарлари, туман прокурори иштирок этди. 36 та корхона ва ташкилотлар 362 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.

🔎Бўш иш ўринлари ярмаркасига келган 92 нафар ишсиз фуқаролардан 7 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. Тўрт нафари жамоат ишларига жалб этилди, 4 нафари қайта касбга ўқитиш марказига юборилди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарғибот_тадбир

🚓Тошкент вилояти ЙҲХБ томонидан Қибрай туманидаги 4-умумтаълим мактабида ички ишлар ходими бўлиш орзусида бўлган ўқувчи ёшларни келгусида ушбу соҳага жалб қилиш мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди.

👮Вилоят ЙҲХБ ходимлари ўқувчиларга хизмат фаолияти давомида фойдаланиб келинаётган техникалар, улардан фойдаланиш қоидалари тўғрисида тушунчалар беришди.

🎥Батафсил "MY5" лавҳасида

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube