Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.8K photos
5.33K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Бекобод_шаҳри

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов айни пайтда "BEKOBOD-SINTEX" МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси фаолияти билан танишмоқда

Ушбу корхона Бекобод шаҳар "Наврўз" МФЙдаги Меъмор кўчасида жойлашган бўлиб, ойна толали трубалар ва қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган лотоклар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади.

Корхонада бугунги кунга қадар 11 500 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилди.

Натижада 63 та иш ўрни яратилди. Корхона йилига 36 минг погонометр шиша толали қувур, лотоклар ишлаб ишлаб чиқариш қувватига эга.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бекобод_шаҳри

Даврон Ҳидоятов "Элёр дизайн" МЧЖга қарашли текстиль корхонаси фаолияти билан танишди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Китоб карвони Паркентда!

📚Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг 28 январидан 28 февралига қадар «Етакчилар билан ишлаш ойлиги» ўтказиб келинмоқда. Мазкур ойлик доирасида «Китоб карвони» лойиҳаси асосида мактабларга китоблар топширилаётир. «Китоб карвони» лойиҳасининг биринчи ташрифи Паркент туманининг Номданак қишлоғидаги 22-умумий ўрта таълим мактаби бўлди.

📖Республика Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан тумандаги ушбу мактабга 500 дона китоб совға қилинди. Шунингдек, билим даргоҳида бадиий адабиётларни топширишга бағишланган адабий-бадиий кеча ҳам ташкил этилди.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бекобод_тумани

Вилоят ҳокими айни пайтда Бекобод туманида бўлиб турибди

Даврон Ҳидоятов Бекобод шаҳридан чиқиб, туманга келди.

Зафар шаҳарчаси, Далварзин ҳудуди, "Боғи шамол" МФЙ да туман ҳокими Фурқат Худойбердиев ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича лойиҳалар юзасидан ахборот бермоқда.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Меҳнат ярмаркасида 400 нафардан ортиқ ишсизлар доимий ишли бўлди

🔰Ўрта Чирчиқ туманида 150 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Шундан 77 минг аҳоли меҳнатга лаёқатли ҳисобланади.

♻️Туман маъмурий марказида ёшларни доимий иш ўринлари билан таъминлаш, хорижий давлатлардан қайтиб келган ва хорижга ишлаш учун кета олмаган мутахассисларга муносиб иш ўринларини таклиф этиш мақсадида, "Ишга марҳамат" лойиҳаси доирасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

🔹Ярмаркада 50 дан ортиқ корхоналар 4 мингдан зиёд бўш иш ўринлари билан қатнашди. Хусусан, тикувчилик соҳасида 1 минг 200 дан, қурилишда 100 дан, фармацевтикада 100 дан, саноатда 500 дан ва хизмат кўрсатиш соҳасида 100 дан ортиқ янги иш ўринлари таклиф этилди.

▶️БАТАФСИЛ

#Ўрта_Чирчиқ

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹Бекобод тумани «Янги ҳаёт» маҳалласида жойлашган 20- сонли умумтаълим мактабида «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди.

🎥Жараён қандай кечди? Лавҳада кўринг.

#Бекобод_тумани

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Риштон туманида қурилган Халқаро кулолчилик марказини бориб кўрди.
Бу ерда 20 та икки қаватли кулоллар хонадони, Риштон тарихи музейи, банк хизматлари маркази бунёд этилган. Уйларнинг биринчи қаватида устахона ва савдо дўкони жойлашган, иккинчи қаватда ҳунармандлар оиласи яшайди.
Давлатимиз раҳбари устахоналарга кириб, маҳсулотларни кўздан кечирди, уста кулоллар билан суҳбатлашди, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Международный центр керамики, построенный в Риштанском районе.
Здесь возведены 20 двухэтажных домов, музей истории Риштана, центр банковских услуг. На первых этажах домов расположены мастерские и магазины, а на вторых этажах проживают семьи мастеров.
Глава государства посетил мастерские, осмотрел продукцию, тепло побеседовал с мастерами, дал ответственным лицам указания по поддержке ремесленников.

#Mirziyoyev #safar #Rishton #kulolchilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter