Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
39K photos
5.35K videos
48 files
21.5K links
Download Telegram
#аҳоли_саломатлиги
#Пискент_тумани

Муроталида замонавий оилавий поликлиника очилди

2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилининг дастлабки ойида Пискент тумани “Муротали” маҳалласида оилавий шифохона қурилиб, фойдаланишга топширилди.

🏥Замонавий тарзда бунёд этилган ва сўнгги тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган 100 қатнов қувватига эга муассаса "электрон поликлиника" тизимига уланган. "Холиқберди", "Оқтом" ва "Тараққиёт" МФЙ даги 10300 нафар аҳоли, ҳудуддаги 5 та мактаб, 1 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та ҳарбий қисмни қамраб олади.

🔰Шифохонанинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев иштирок этиб, олис қишлоқларда ҳам шундай тиббиёт масканлари қурилаётгани республикамизда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни намунали ташкил этиш борасида амалий ишларнинг исботи эканлигини таъкидлади.

🚑Тиббиёт муассасаси жамоасига "Damas" автомобили калити, планшет топширди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#ёшлар_дастури_амалда

“Мен бир кун аскар бўламан!”

⚡️Олмалиқ шаҳри сектор раҳбарлари ташаббуси билан 7535-ҳарбий қисмда умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшлари иштирокида "Мен бир кун аскар бўламан!" мавзусида тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.

🔰Тадбирларда ўқувчи ёшлар ҳарбий хизматчилар билан ўтказиладиган машғулотларда иштирок этяпти. Бундан ташқари, ҳарбий хизматчилар ёшларни яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирмоқда.

📌Тадбирлардан кўзланган мақсад ёшлар қалбига Ватанга бўлган муҳаббатни сингдириш ва ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини янада оширишдан иборатдир.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Расмий

Нигора Холхўжаева Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгашининг котибиятига мудир бўлди

⚡️Халқ депутатлари Зангиота туман Кенгашининг олтинчи чақириқ ХVI сессияси бўлиб ўтди.

📌Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йили туманда бажарилиши зарур бўлган вазифалар режаси муҳокама қилинди.

🔎Шунингдек, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлашнинг тизимли йўлга қўйилиши, бунда асосий эътибор натижадорликка қаратилиши таъкидланди.

📑Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятини ташкил этиш билан боғлиқ масала ҳам кўрилди.

🤝Кенгаш қарори билан Холхўжаева Нигора Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгаши котибияти мудири вазифасига тайинланди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ҳужжат_ва_ҳаёт

Нурафшонда Президент мактаби қурилади

📑Тошкент вилояти ҳокимининг қарорига кўра, жорий йилда ижтимоий соҳада бир қатор объектлар қурилиши, мукаммал таъмирланиши режалаштирилган.

⚡️Хусусан, замонавий мактаблар, боғчалар, маҳалла фуқаролар йиғинлари идоралари, поликлиникалар шулар жумласига киритилган.

🏢Нурафшон шаҳрида Президент мактаби барпо этилади. Таълим маскани замонавий меъморчилик асосида қурилиб, барча қулайликларпга эга бўлади.

💰Бунинг учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 40 миллиард сўм маблағ ажратилади.

👨🏻‍💻Президент мактабида ўқитиш жараёни табиий фанлар, технологиялар, техник ижодкорлик, cанъат, математика соҳаларини чуқур ихтисослашган ҳолда ўқитишга асосланган. Машғулотлар халқаро “STEAM – таълим” дастури асосида олиб борилади.

🔎Таъкидлаш жоизки, мактабда иқтидорли болаларни аниқлаш, танлаш ва ўқитиш, ўқувчиларнинг интеллектуал, илмий ва ижодий салоҳиятини очиб беришга алоҳида эътибор қаратилади.

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ўрта_Чирчиқ

Туркия технологияси асосида бодринг етиштирилмоқда

⚡️Ўрта Чирчиқ тумани “Янгийўл” маҳалласида тадбиркор Равшан Тўраев 1 млн. 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағи эвазига Туркия технологияси асосида икки гектар майдонда замонавий иссиқхона барпо қилди.

👭“Авангард-Агро-Импекс” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги иссиқхонада барча юмушлар рақамлаштирилган технологиялар асосида амалга оширилиб, маҳалладаги 20 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди.

🥒Витаминларга бой бўлган бодринглар асосан Россия Федерациясига экспорт қилиниши кўзда тутилган. Агроном Нозимжон Чустоновнинг таъкидлашича, гектаридан 100 тонна ҳосил олиниши мўлжалланмоқда.

🍅Туркиядан уруғ олиб келиниб, кўчатлари юртимизда парваришланаётган бодринглар қарийб уч ой давомида етилади ва кейинги мавсумга помидор экишга ҳозирлик кўрилади.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Билдириш

📆“Ўрта Чирчиқ туман газ" таъминоти бўлими маълум қиладики, “Чапаев” отводидан юқори босимли газ тақсимлаш нуқтасидаги Д-100мм газ қувурида газ сизиб чиқиши ҳолати аниқланди. Газ сизиб чиқишини бартараф қилиш мақсадида “Янги ҳаёт”, “Намуна”, “Ўчоқли”, “Бектемир” ва “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 3 375 та аҳоли ва 80 та улгуржи истеъмолчиларга 2021 йил 2 февраль куни соат 13:00дан 17:00гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

🔥Бажарилган ишлар тугатилиб, истеъмолчиларга табиий газ берилиши ҳақида огоҳлантирилади.

✍️“Ўрта Чирчиқ туман газ" таъминоти бўлими маъмурияти.

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Танлов

🔹Ҳурматли туман аҳолиси ва ёшлар,маълумки феврал ойида юртимизда икки буюк аждодимиз,буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги (9 февраль) ҳамда ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили,давлат арбоби саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги (14 февраль) кенг нишонланади.

🔸Шу муносабат билан Қибрай туман ҳокимлиги,Республика маънавият ва маърифат маркази Қибрай туман бўлинмаси ва туман Ахборот-кутубхона маркази ҳамкорликда "Сўз гавҳарининг султонлари" номли китобхонлик танловини ўтказмоқда.

🔹Танлов шартлари: туман сектор раҳбарлари томонидан икки буюк шоир ижодидан берилган 3 та саволга тўғри жавоб берган иштирокчи сектор раҳбарларининг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.

Эслатма,барча саволларга биринчи бўлиб тўғри жавоб ёзган иштирокчилар ғолибликни қўлга киритади.

Жавобларни 99/846-80-62 телефон рақамига телеграм орқали юборасиз.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Олмалиқ_шаҳри

Ҳарбий хизматчиларнинг оилалари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

⚡️Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасида тиббий-маърифий тадбирлар, жумладан, замонавий диагностика ва даволаш ускуналаридан фойдаланилган ҳолда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, ногиронлиги бўлган оила аъзолари соғлигини тиклаш учун мақсадли ёрдам кўрсатиш тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

🔬Шу мақсадда шаҳар тиббиёт бирлашмасидан мутахассислар ва зарур диагностика ускуналари жалб этилиб, Олмалиқ ёнғин-қутқарув отряди ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида бу каби хайрли тадбирларни босқичма-босқич ташкил этилиши кўзда тутилган.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Зангиота_тумани

Энг китобхон ёшлар аниқланди

⚡️Мамлакатимиз Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида Зангиота туманида “Ёш китобхон” танлови бўлиб ўтди.

📚Танлов 10-14 ёш, 15-19 ёш, 20-30 ёшлилар тоифасида ташкил этилиб, унда 22 нафар йигит-қизлар иштирок этди ва иккита шарт бўйича беллашдилар. Биринчи ўринни эгаллаган китобхонлар туман ҳокими томонидан планшет билан тақдирланди, 2 ва 3-ўринни олган китобхонларга турли китоблар жамланмаси топширилди. Шунингдек, биринчи ўрин эгалари вилоят босқичига йўлланма олишди.

📌Тадбирда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари в.в.б. С.Туляганова, туман депутатлари С.Аҳмедова, С.Маҳмудова, А.Болтабоев иштирок этдилар.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube