Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.
Маросимда Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев почтил память Ислама Каримова, возложив цветы к подножию памятника Первому Президенту в городе Ташкенте.
Прочитаны суры из священного Корана. Говорилось о благородной деятельности, высоких человеческих качествах Ислама Каримова.
В церемонии возложения цветов приняли участие представители Администрации Президента, члены парламента и правительства, деятели науки и культуры, творческая интеллигенция, общественность города.

#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ҳужжат_ва_ҳаёт

Ирригация соҳасида катта ҳажмдаги ишлар бажарилади

📌Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, вилоятда 2021 йилда амалга ошириладиган қурилиш объектлари қамрови ўтган йилга нисбатан бирмунча ортганини кўрамиз.

📑Ҳужжатга кўра, ҳудудлардаги кўплаб каналлар қазилади, реконструкция қилинади, сел ва тошқинлардан ҳимоя қилиш тадбирлари амалга оширилади, ариқ-зовурлар тозаланади. Шу билан бирга, ўтган йилларда бошланган юмушлар давом эттирилади.

📊Хусусан, Оҳангарон туманидаги “Ҳамдам” канали, “Оҳангарон”, “Алишер Навоий”, “Ғаллақудуқ”, “Дўстлик”, “Шодмалик” ҳудудларидаги лотокли суғориш тармоқлари, Бекобод туманидаги “Парча юз” канали, Янгийўл туманидаги “Жун” канали, Янгийўл шаҳридаги “Қорақулдуқ” каналининг бир қисми реконструкция қилинади. Шунингдек, бошқа ишлар ҳам бажарилади.

💸Бунинг учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 30 миллиард сўмдан зиёд маблағлар ажратилади.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ўқувчиларнинг билим даражаси синовдан ўтказилмоқда

👉Оққўрғон тумани халқ таълими бўлими томонидан жорий ўқув йилида 11-синф битирувчиларини олий таълимга тайёргарлик даражасини ўрганиш мақсадида она тили, инглиз тили, тарих, биология, кимё, физика, математика, информатика фанларидан тест саволлари орқали билим даражасини синовдан ўтказилди.

👨💻Бундан мақсад ўқувчиларни жорий йилда олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига тайёрлаш ва битирувчиларни олий таълимга кўпроқ жалб этишдан иборатдир.

🏢Туманда ўтган йили жами 1353 нафар ўқувчи мактабни битирган бўлиб, улардан 368 нафари, яъни 27 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга кирган.

Жорий йилда эса битирувчилар сони жами 1427 нафарни ташкил этади, уларнинг 35 фоизи олий таълимга кириши режалаштирилган.

#Оққўрғон_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
❗️Тошкент вилояти ҳокими ишдан олинди

Президентнинг 30 январдаги фармони билан Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилди. 

Унинг ўрнига шу вақтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Даврон Ҳидоятоввилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Суратда Рустам Холматов.


Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
#Расмий

⚡️ Улуғбек Узоқов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Улуғбек Узоқов айни пайтга қадар Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Расмий

Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов, Президент Админстрацияси раҳбари З. Низомидинов иштирок этмоқда.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Расмий

Сессия иши давом этмоқда

Президент Админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов кун тартибидаги масала юзасидан фикр билдириб, вилоят сектор раҳбарларининг лавозимга муносиблик масаласи ҳам айни пайтда давлат раҳбарининг эътиборида эканини таъкидлади.

Хусусан, вилоят прокурори, ИИББ бошлиғи лавозимидан озод этилиб, "вазифасини бажарувчи" мақомида вақтинча ишлаши, Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида масала юзасидан тегишли қарор қабул қилиниши айтилди.

"Бу қарор, берилган муддат бу икки раҳбарга ўзини кўрсатиш учун имконият" дея таъкидланди йиғилишда.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Расмий

Даврон Ҳидоятов: "Тошкент вилоятига раҳбарлик қилиш - юксак ишонч ва масъулият"

- Тошкент вилоятига раҳбарлик қилиш юксак ишонч ва масъулият. Мен учун аввалги ишлаган жойларим жуда катта тажриба бўлган. Энди мана шу тажрибамни, бор куч-ғайратимни Тошкент вилоятини ривожлантиришга сарфлайман.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Улуғбек Узоқов: "Пойтахт вилоятида биринчи бўлиш ютуқ эмас, мажбурият"

- Пойтахт вилоятида биринчи бўлиш - мажбурият. Чунки, вилоятнинг салоҳияти катта. Шу маънода билдирилган ишонч учун раҳмат. Шу пайтгача йўл қўйилган хато-камчиликларни бартараф этиш бўйича қатъий назорат тизимини қиламиз.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Расмий #Фото

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси якунланди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​Депутатлик мансаб эмас, масъулият

⁉️Табиий савол туғилади: беш йил аввал сайланган депутатлар сайловчиларни рози қила олдими?
Одамлар қуруқ ваъдалар эмас, амалий ишларни кутмоқда. Шу ўринда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтсак.

Ўтган йил давомида аҳоли сайловчилар асосида 19 та депутатлик сўровлари корхона ва ташкилот раҳбарларига юборилди. Газ, сув, электр энергия муаммолари, аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари, ички йўлларни таъмирлаш бўйича ва бошқа соҳага оид масалалар шулар жумласидандир. Уларнинг 10 таси ижобий ҳал этилди, 9 таси юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Депутатлик гуруҳи ташаббуси билан туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси “Давлат тили тўғрисида”ги қонун ва Президентимизнинг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш тўғрисидаги масала юзасидан қарор қабул қилди.

Шунингдек, Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ҳамда ёшлар ўртасида эрта никоҳларнинг олдини олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бундан ташқари, депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида депутат Ж.Хожибоев томонидан Сўқоқ қишлоғи, “Чашма” маҳалласида яшовчи Л.Рудиллаевага бир бош қорамол ҳадя қилинди.

Сайловчилар мурожаатларини ҳал этишда алоҳида фаоллик кўрсатган депутат И.Саловов ўз округидаги 18 та оилага ҳомийларни жалб қилиб, 11 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди. Депутат М.Аҳмедова “Саховат ва кўмак” лойиҳаси доирасида ҳомийлар ёрдамида 26 та оилага 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.

Бундай тадбирлар билдирилган ишончни оқлаш борасида қилинган ишлардан биридир. Биз сайловчиларга ўзларини қизиқтирган масалаларда вилоят, туман Кенгашларига сайланган депутатларга исталган пайтда мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Қодиржон ТУРҒУНОВ,
ЎзМТДП Паркент туман Кенгаши етакчи мутахассиси.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Қибрай

Нуронийлар соғлом турмуш тарзига амал қилмоқда

🏃Қибрай туманидаги маҳаллаларда тобора анъанага айланиб бораётган "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" акцияси доирасида соғломлаштириш куни бўлиб ўтди.

🚴Нуронийлар бошчилигида ташкил этилган тадбирда маҳаллалардаги ёшу қари бирдек фаол иштирок этди. Улар саломатликларини тиклаш учун пиёда юриш ва жисмоний машқларни бажаришди. Шунингдек, кекса авлод вакиллари ўртасида велосипед мусобақаси ҳам ўтказилди.

❗️Ҳар ҳафтанинг шанба куни ўтказиб келинаётган соғломлаштириш кунида нуронийлар ёшларга ибрат намунасини кўрсатишди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube