Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#Аҳоли_саломатлиги_йўлида

📈 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 майдаги ПҚ-3715-сонли "Аллергик касалликларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда 2020 йил 11 майдаги 88-сонли баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида Республика илмий-ихтисослашган аллергеология маркази томонидан тиббий сафарлар ташкил этилмоқда.

📌 Жумладан, куни кеча Олмалиқ шаҳрининг Кўп тармоқли марказий поликлиникасида Республика илмий-ихтисослашган аллергеология маркази томонидан аллергик касалликлари мавжуд бўлган беморларни ўрганиш ва тавсиялар бериш мақсадида бир гуруҳ аллерголог шифокорлар ташриф буюришди.

💊Ташриф мобайнида марказ аллергология бўлими ўриндош шифокор-аллергологи Шаҳло Ишмуҳамедова бошчилигида шаҳардаги аллергик касалликлари мавжуд бўлган беморлар қабул қилиниб, беморларга шифокорлар томонидан тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.

@Olmaliq_shahri
Сенатор туман фаоллари билан учрашди

🏛 Олий Мажлис Сенати аъзоси Абдулла Хурсанов Пискент тумани фаоллари билан учрашди.

💬 Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халққа йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

♻️ Шунингдек, учрашув давомида 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси муҳокама этилди. Мазкур лойиҳадаги ҳар бир банд ва моддалар бўйича батафсил тушунтириш берилди.

📝 Лойиҳа борасида туман аҳолиси, корхоналар ва кенг жамоатчиликнинг фикрини инобатга олган ҳолда аниқ таклифлар бериш бўйича туман Кенгаши депутатлари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳа вакилларининг мулоҳазалари эшитилди.

📌 Жойлардаги муҳокамалар ва таклифлар натижасида Давлат дастури лойиҳаси янада такомиллашиши таъкидланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин 28 январь куни видеоанжуман шаклида учрашув ўтказадилар.
Музокараларнинг кун тартибидан икки томонлама алоҳида стратегик шериклик муносабатларини, минтақавий ҳамкорлик ва мамлакатларимизнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги шериклигини ривожлантиришга доир долзарб масалалар ўрин олган.
Саммит якунида қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилмоқда.

28 января состоится встреча между Президентом Республики Узбекистан Шавкатом Мирзиёевым
и Президентом Республики Корея Мун Чжэ Ином в формате видеоконференции.
В повестку дня переговоров включены актуальные вопросы развития двусторонних отношений особого стратегического партнерства, а также регионального взаимодействия и сотрудничества наших стран в рамках международных организаций.
По итогам саммита планируется подписание целого ряда документов.

#Mirziyoyev #uchrashuv #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ёшлар масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ишсизларни касбга ўқитиш, олий таълим муассасалари ва йирик санот тармоқларида малакани баҳолаш марказлари ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. Ҳар 10 гектар экин еридан 1 гектарини ёшларга деҳқончилик учун ажратиш вазифаси қўйилди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, қобилиятини юзага чиқариши учун зарур шароитлар яратиш бўйича топшириқлар берилди.

На видеоселекторном совещании по вопросам молодежи указано на важность профессионального обучения безработных, организации центров оценки квалификации в вузах и крупных промышленных отраслях. Поставлена задача выделить молодежи по 1 гектару из каждых 10 гектаров посевных земель для занятия сельским хозяйством.
Даны поручения по содержательной организации досуга молодежи, созданию необходимых условий для самореализации.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим йўналишлар кўрсатиб ўтилди

Обозначены важные направления обеспечения занятости и содержательной организации досуга молодежи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#спорт

Оҳангарон шаҳрида соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш мақсадида фуқароларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга кенг шароитлар яратилмоқда.

❇️Жумладан, шаҳардаги барча маҳаллаларда "Street Workout" майдончалари бунёд этилиб, аҳоли ихтиёрига топширилди.

Ҳозирда мазкур майдончаларда ёшлар ўртасида турли спорт машғулотлари ташкил этиб келинмоқда.

Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
#Зангиота_тумани
#Ёшлар дастури амалда

❇️Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

🎤Зангиота тумани 2-сектор ҳудудидаги 13-умумтаълим мактабида "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар билан учрашув ўтказилди. Унда сектор раҳбарлари, тумандаги корхона, ташкилот, банк раҳбарлари иштирок этишди.

📝Учрашувда 56 нафар ёшлар иштирок этиб, ўз таклифларини ва муаммоларини билдирдилар. Учрашувнинг ўзида 4 нафар тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ёшларнинг масаласи жойида ҳал этилди, уй шароитида тикувчилик қилиш истагини билдирган аёлга тикув машинаси олиб берилишига кўрсатма берилди, 8 нафар ёшларнинг мурожаати ижрога йўналтирилди.

📌Шунингдек, учрашувга келган фуқаролар ва ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилди, фитобар, китоб ярмаркаси, бўш иш ўринлар ярмаркаси ташкил этилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиатинского района

Aholi murojaatlari uchun : @ztxaholimurojaatlari