Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
Ёшларга бизнес сабоқлари ўргатилмоқда

🔰Пискент туманида "Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор" лойиҳаси доирасида ҳамкорлигида ўқув-семинар ташкил этилди.

♻️Тумандаги тадбиркор бўлиш истагида бўлган, аммо бизнесни қандай бошлашни билмаётган ёшлар бепул ўқув курсига жалб этилди. Рақамли технологиялар ўқув марказида бўлиб ўтаётган бизнес тренингларга 25 нафар йигит-қиз иштирок этмоқда.

Семинарда кичик бизнесни бошлаш, муваффақиятга эга бўлиш учун зарур шахсий сифатлар, бизнес ғояни шакллантириш, бозорни ўрганиш сингари муҳим жиҳатлар ёшларга ўргатилмоқда.

🔖Бир ой давом этиши режалаштирилган машғулотлар тажрибали мутахассислар, банк ходимлари, тадбиркорлар томонидан олиб бориляпти. Курсни муваффақиятли тамомлаган ёшларга сертификатлар берилади. Бу тадбиркорлик фаолиятида муваффақият омили бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

#Пискент

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Фуқаролик паспортлари топширилди

”Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги қонуннинг 6-бандига асосан, юртимизга 1995 йил 1 январь кунига қадар келиб, доимий рўйхатдан ўтиб яшаб келаётган, фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиш белгиланди.

🔵Ҳозирги кунда Оққўрғон туманида 183 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий рўйхатдан ўтиб яшаб келмоқда.

📰Юқоридаги қонунга кўра, 54 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга туман мутасаддилари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди.

🔹Фуқаролик паспортига эга бўлган шахсларнинг қувончлари чексиз, энди ўзларини Ўзбекистон фуқароси ҳис қилиб, кўзларида қувонч ёшлари ила мамлакатимизда олиб борилаётган одил сиёсатдан миннатдор эканликларни изҳор этишди.

#Оққўрғон

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Мутасаддилар маҳаллалардаги муаммоларни ўрганишди

⚡️Жорий йилда Олмалиқ шаҳридаги "Зарбулоқ", "Олмалиқсой", "Дўстлик", "Тошкент" маҳаллалари "Обод маҳалла" дастури доирасида таъмирланиши кўзда тутилган.

🛠 Дастур бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаб олиш мақсадида шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов бошчилигидаги мутасаддилар маҳаллаларда бўлиб, камчиликларни яқиндан ўрганди ва аҳоли билан суҳбатлашишди.

📗Жумладан, "Дўстлик" маҳалласидаги "Булбулча" номли мактабгача таълим муассасасида бўлган мутасаддилар боғчанинг ҳолати ёмон эканлигини ҳисобга олиб, уни тўлиқ реконструкция қилиш бўйича тадбирларни белгилаб олишди.

📌Шунингдек, "Тошкент", "Зарбулоқ", "Олмалиқсой" МФЙларидаги бир қатор камчиликлар ҳам эътиборга олиниб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича масъулларга топшириқлар юклатилди.

#Олмалиқ

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#ёшлар_дастури

Ўрта Чирчиқ тумани 23-мактабда "Ёшлар шахмат тахтаси" Республика очиқ турнирининг туман ҳудудий саралаш босқичи ўтказилди.

🥇Турнир доирасида туман 2-сектор ҳудудидаги мактабларнинг жами 70 нафар ўқувчилари “ақл гимнастикаси”да ўзаро беллашдилар.

🛍Турнир якуни бўйича фахрли ўринни эгаллаган ёшлар туман босқичига йўлланмани қўлга киритишди ва Ўрта Чирчиқ тумани прокурори Собиржон Темиров томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Тадбиркор қуёнчилик кластери ташкил қилмоқчи

🐰Қибрай туманидаги "Ўнқўрғон" маҳалласида жойлашган "OQ QUYON SI" МЧЖ томонидан ўтган йили мамлакатимиз ички бозори учун 3,5 тонна қуён гўшти етказиб берган тадбиркор жорий йилда бу кўрсатгични 10 тоннага етказишни режалаштирган.

🔹Ҳозирги кунда Франциядан келтирилган "Хиколь" зотли қуёнларни парвариш қилиб келаётган тадбиркор Б.Худайберганов келгусида фаолиятини кенгайтириш, қуёнчилик кластери ташкил этиш орқали аҳолига қуён болаларини етказиб бериш, уларга маслаҳат ва кўмак бериш, ички бозорни таъминлаш ва хорижга қуён гўштини экспорт қилиш асосий мақсад эканлигини таъкидлади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, соғлом овқатланишнинг замонавий тенденцияси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг парҳез гўшт истеъмол қилиш меъёри хусусидаги тавсиясига кўра, инсон йил давомида истеъмол қиладиган гўшт маҳсулотларининг 5 фоизи, яъни 4,5 килограмми қуён гўшти бўлиши керак.

#Қибрай

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Қишлоқ хўжалигига замонавий суғориш технологиялари жорий этилмоқда

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори соҳага сувни тежовчи инновацион технологияларни жорий этишда дастуриламал бўлмоқда.

💦Хусусан, Пискент туманида 21 минг 697 гектар суғориладиган ер майдонлари бўлиб, йиллик сув сарфи 160,2 млн. м/кубни ташкил этади. 2021 йилда замонавий суғориш технологияларини жорий этиш орқали 40 млн м/куб сувни иқтисод қилиш режалаштирилган.

▶️БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН

#Пискент

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube