Toshkent viloyati hokimligi
14.9K subscribers
40.4K photos
5.52K videos
48 files
22K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатнома
#тарғибот

🇺🇿 Президентимиз Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли вакиллари ўртасида тушунтириш мақсадида Пискент тумани ҳокимлигида “2021 йил: Янги марралар, якдил қадамлар” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда маҳалла фаоллари, ўқувчи ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Унда сўз олган туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали ўқитувчилари Мурожаатномада кўтарилган долзарб масалалар, унинг аҳамияти борасида тўхталиб ўтди.

🎥Тадбир ҳақида батафсил видеолавҳада

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота_тумани

🏆Ички Ишлар Бошқармаси 3-сектор раҳбари кубоги бўлиб ўтди.

🥇Зангиота
тумани 3-сектор ҳудудидаги ёшлар ўртасида Ички Ишлар Бошқармаси 3-сектор раҳбари кубоги учун спортнинг турли йўналиши бўйича беллашув бўлиб ўтди. Унда туман прокурори, туман давлат хавфсизлик хизмати раҳбари, туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб -қувватлаш бўлими бошлиғи, маҳалла раислари, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, 120 нафар ёшлар ва бошқалар иштирок этишди.

🤼‍♂️Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида ўтказилган тадбирда ғолиб бўлган жамоалар тақдирландилар.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиатинского
Forwarded from Sport vazirligi
🏃‍♂️“Спортни сев, спорт билан яша!” фестивалининг 31 январь кунига қадар бўлган тақвим билан танишинг

🗓Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси томонидан 2021 йил 10 январдан республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб старт берилган “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги оммавий спорт фестивалининг 31 январга қадар бўлган тақвими билан танишинг.

🇺🇿Республика бўйлаб ўтказиладиган спорт мусобақалари тўғрисида ҳудудлар кесимида тақвими қуйидагича:


🔹Андижон вилояти
🔹
Бухоро вилояти
🔹Фарғона вилояти
🔹Жиззах вилояти
🔹Наманган вилояти
🔹Навоий вилояти
🔹Қашқадарё вилояти
🔹Қорақалпоғистон Республикаси
🔹Самарқанд вилояти
🔹Сирдарё вилояти
🔹Сурхондарё вилояти
🔹Тошкент шаҳри
🔹Тошкент вилояти
🔹Хоразм вилояти

☎️Мурожаат учун телефон рақамлар

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
​​Қўшма корхонага саёҳат уюштирилди

Пискент тумани ҳокимлиги томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож ва меҳнат қилиш истагидаги аёллар учун ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳат уюштирилди.

📌Хусусан, “LOTUS TEKSTIL” МЧЖ ўзбек-турк корхонаси ва “АZALEA GARMENT” МЧЖ трикотаж фабрикасига ташкил этилган саёҳатда 9 та маҳалладан 46 нафар хотин-қиз иштирок этди. Бугунги кунда корхоналарда 250 нафар хотин-қиз учун бўш иш ўрни мавжуд.

🔖Жамиятлардаги иш жараёнлари, яратилган шароитлар билан яқиндан танишган 10 нафар аёл шу ернинг ўзида ишлаш истагини билдирди ва меҳнат шартномалари тузилди.

📊Умуман туманда жорий йилнинг январь ойида ишлаш ниятида бўлган 58 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган 274 нафар аёлларни бизнес курсларда ўқитиш режалаштирилган.

🔰Айни вақтда Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, “Тадбиркор аёл” уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида 60 нафар аёлларнинг махсус курсларда таълим олиши таъминланмоқда.

#аёллар_бандлиги
#Пискент_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
👮‍♀️Бугун мамлакатимизда божхона органлари ходимлари куни кенг нишонланмоқда. Ватанимиз остонасидан кириб келаётган ҳар бир шахс, ҳар бир маҳсулот алоҳида текширувдан ўтиши талаб этилади.

❇️Бу ишни туну-кун ўз касбини садоқат билан бажараётган божхона органлари ходимлари амалга оширишади.

🎁Давлат божхона қўмитаси Тошкент вилояти бошқармасида байрам муносабати билан ўтказилган тадбирда ўз хизмат вазифасини сидқидилдан уддалаган ходимлар, фахрийлар қимматбаҳо совғалар, фахрий ёрлиқлар ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
⚡️⚡️Тошкент вилоятида давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини маҳаллаларда, шунингдек, ёшлар ўртасида шакллантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш йўлга қўйилди. Давлат хизматлари марказларида, маҳалла ва мактабларда масофадан туриб хизматлардан фойдаланиш бўйича семинар, маҳорат дарслари ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

🔍Ўрта Чирчиқ тумани Давлат хизматлари марказида ўтказилган семинарда тумандаги 20 га яқин маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва умумтаълим мактабларининг ёшлар етакчилари иштирок этди. Тадбирда марказ ходимлари давлат хизматларини маҳалласидан, уйидан чиқмаган ҳолда фойдаланиш, онлайн хизмат олишга кўникма шакллантириш борасида керакли тушунчалар берди.

▶️БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар бокс бўйича беллашди

⚡️Бўстонлиқ туманида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланишларига шароит яратиш мақсадида кўплаб спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

🥊Ана шундай тадбирлардан бири “Абай” спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Унда Тошкент вилояти ўсмир ёшлари спортнинг бокс тури бўйича беллашдилар.

#Бўстонлиқ_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Яна бир ўқув маркази иш бошлади

❇️ Хорижий тилларни ўрганиш ва шу орқали юрт равнақига ўз ҳиссани қўшиш истагида бўлган ёшлар учун Ёшлар ишлари агентлиги Қибрай тумани бўлими ҳамда тумандаги ташаббускор ёш талабалар билан ҳамкорликда инглиз тилини ўқитиш бўйича ўқув курси ташкил этилди.

🏢Тумандаги давлат хизматлари марказида фаолият бошлаган ўқув курсларида юртимиздаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва ИНҲА университети талабалари ёшларга билим беришмоқда.

📌Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз,ўқув марказида кам таъминланган оила фарзандлари учун (квоталанган) бепул таълим жорий этилган.

#Қибрай

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Тиббиёт_бирлашмасида
#янги_тизим

Аҳоли саломатлиги йўлида

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сонли “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 9 декабрдаги 328-сонли буйруғига асосан, Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмасида янгиланган мақсадли патронаж тизими жорий қилинди.

Шунингдек, оилавий шифокорга ёрдам берадиган терапия, педиатрия, акушерлик, патронаж бўйича ўрта тиббиёт ходимларидан иборат бўлган "Тиббиёт бригадалари" ташкил қилиниб, 51 та маҳалла кесимида тақсимланди.

👩🏻‍🔬Яъни, бир маҳаллага 5 нафар ҳамшира ва бир нафар шифокор бириктирилиб, маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда оилавий шифокорларга кўмаклашилмоқда.

🩺 "Тиббиёт бригадалари" томонидан ўзларига бириктирилган ҳудудларда оилалар ва фуқаролар кесимида "тиббий харита"лар шакллантирилиб, фуқароларнинг вазни, бўйи, пульси, қон босими ўлчаниш билан бирга уларга соғлом турмуш тарзига амал қилиш, доимий равишда жисмоний машқлар билан шуғулланиш ҳамда тўғри овқатланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича тавсиялар бериб борилмоқда.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда

📌 Эндиликда ҳар ҳафтанинг шанба кунлари алоҳида режа асосида хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш куни сифатида белгиланди.

📚 Янгийўл тумани "Гулистон" маҳалласидаги Баркамол авлод маркази биносида Олий суд вакиллари томонидан "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам берилди.

🎞 "Ўзбекистон24" лавҳаси шу ҳақда.

#Янгийўл_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Ёш тадбиркорлар сафи кенгаймоқда

👨‍👩‍👧‍👦 Бугунги кунда Тошкент туманидаги 68 та маҳаллада 209 минг 476 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 42 минг 396 нафарини 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар ташкил этади.

💼 Мазкур ёшларнинг 68 фоизи расмий секторда ва 32 фоизи норасмий секторда банд аҳоли ҳисобланади.

📊 “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси томонидан 2018-2020 йилларда 11 нафар ёшларга жами 6 млрд. 173 млн. сўм ажратилиб, 141 та иш ўрни яратилди. Жумладан, 2020 йил давомида 2 нафар ёшларга 500 млн. сўм миқдорида кредит ажратилди.

🙎‍♂️ 19 ёшли Шаҳзод Қодиров ёш бўлишига қарамасдан “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида 150 млн. сўм кредит олди ва ўзи қизиққан йўналишда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди.

📽 Бу ҳақда батафсил “Ёшлар сиёсати амалда” теледастури лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱Ўрта Чирчиқ туманида томорқачилик бўйича ўзига хос мактаб яратилган. Тумандаги маҳаллаларда кўплаб оилалар кафтдек жойдан самарали фойдаланиб, оиласини ҳам, бозорни ҳам арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминламоқда.

🌴Хусусан, “Роватак” маҳалла фуқаролар йиғинида аксарият хонадонлар томорқадан йилига уч-тўрт марта ҳосил олмоқда. Хонпошша ая Аҳмедова ҳам шундай хонадон бекаларидан бири ҳисобланади.

🎗Яқинда Хонпошша аянинг узоқ йиллик самарали меҳнатлари эътироф этилиб, "Намунали томорқачи" кўкрак нишони билан тақдирланди.

👉Батафсил "Sevimli" телеканалининг "Zamon" информацион дастурида.

#Ўрта_Чирчиқ

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
🇺🇿Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг XXIII сессияси ҳақида ахборот

🔰Маълум қилинишича, вилоятда 2021 йил 1 январь ҳолатига фаолият юритаётган солиқ тўловчи юридик шахслар сони 45 минг 395 тани, якка тартибдаги тадбиркорлар 18 минг 550 тани ташкил этади.

❇️Ўтган йил учун бюджет (контингент) даромадларига белгиланган 3 триллион 94 миллиард сўм прогноз амалда 3 триллион 288 миллиард сўмга (100 фоиздан зиёд) бажарилиб, 192 миллиард 800 миллион сўм қўшимча тушум таъминланган.

Маҳаллий бюджетга 2 триллион 161 миллиард сўм тушум тушиши таъминланиб, йиллик режа 112 фоизга бажарилди.

📌Шу тариқа маҳаллий бюджетлар ихтиёрида жами 240 миллиард сўм қўшимча маблағ қолдирилди. Нолегал тарзда ишлаётган 72 минг 928 нафар фуқаронинг иш фаолияти йил давомида легаллаштирилди.

▶️Батафсил

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube