Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#туризм

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори билан тасдиқланган Дастури ижросини таъминлаш мақсадида, Ўрта Чирчиқ туманида ҳам бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

🚌Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида туман ҳокими Олимжон Нурматов бошчилигида жами 150 нафар корхона ва ташкилотларда фаолият олиб борувчи ишчи ходимлари учун бир кунлик Зангиота зиёратгоҳига ҳам зиёрат, ҳам саёҳат ташкил этилди.

📝Шунингдек, зиёрат давомида жонлиқ сўйилиб, “Қуръон” тиловат қилинди ва ўтганлар ҳақига дуо қилинди.

@urta_chirchiq_hokimligi
Темурийлар издошлари учун қулайлик

♻️Бугунги ноқулай об-ҳаво шароити юртдошларимизнинг ўқиш ва иш жойларига, кўзлаган манзилларига етиб олишлари учун бироз қийинчилик туғдирди.

🔰Тошкент вилояти транспорт бошқармаси томонидан ажратилган “Ютонг” русумли автобуслар эрталабдан Келес шаҳарчасига етиб борди. Тошкент туманида жойлашган 31 та мактабнинг кўнгилли ўқувчилари Темурийлар мактабига саралаш имтиҳонини топшириш учун Тошкент давлат педагогика университетига бориши лозим эди.

🚌Юмшоқ ва иссиқ ўриндиқли замонавий автобусларда 102 нафар ўқувчи белгиланган жойга етиб борди. “Қандай етиб борамиз” деган хавотирда бўлган болалар хаёлини “имтиҳонни аъло баҳога топширишим керак” деган фикрлар эгаллади. Имтиҳонлар тугагандан сўнг ўқувчилар яна шу тарзда ўз манзилларига етказиб қўйилди. Ўқувчилар бошқарма инспекторлари ва ички ишлар ходимлари кузатувида бўлишди.

Тошкент вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
Давлатимиз раҳбари Бухоро шаҳрининг Низомий маҳалласида қурилган замонавий уйларни бориб кўрди.
Илгари бу ҳудудда пана-пастқам, канализацияси йўқ уйлар бўлиб, шаҳар кўркини бузиб турарди. Ўтган йили бу ерда 7 қаватли замонавий уйлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилди.
Шавкат Мирзиёев меҳнат фахрийси Неъмат ота Хотамов хонадонига кириб кўрди. Дастурхон атрофида дилдан суҳбат бўлди. Президент халқимиз мана шундай замонавий шароитларда яшашга муносиб эканини таъкидлади.

Глава государства осмотрел современные многоквартирные дома в махалле Низами города Бухары.
В прошлом здесь находились низкие неприглядные жилые объекты без канализации. В минувшем году на их месте возведены семиэтажные дома, точки торговли и обслуживания.
Шавкат Мирзиёев побывал в гостях у ветерана труда Неъмата Хотамова. Состоялась теплая беседа за столом. Президент подчеркнул, что наш народ достоин жить в таких новых условиях.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #uylar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил двухдневную поездку в Бухарскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter