Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.9K photos
5.34K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
Сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди

📌 Бекобод шаҳрида Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар суди раиси, шаҳар прокуратураси, ИИБ ходимлари иштирокида сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Сайёр судда шаҳар пробация гуруҳи назорати остидаги шахсларга нисбатан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб, 6 нафар шахслар ўзларига тайинланган жазони намунали хулқ билан ўтаб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги, яшаш ва иш жойларидан ижобий тавфсифланланганлиги сабабли, Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

🟡Шунингдек, 2 нафар ахлоқ тузатиш жазосига ҳукм қилинган маҳкумлар жазо ўташдан бўйин товлаб юрганлиги сабабли, Жиноят кодексининг 46-моддасига асосан жазони ижро этиш муассасаларига қайтарилди.

🔍Икки нафар ахлоқ тузатиш жазосига ҳукм қилинган қилинган маҳкумлар жазо ўташдан бўйин товлаб юрганлиги сабабли жазо тури оғирроқ жазо тури билан алмаштирилди.

📎Шу билан бирга, суд мажлисида пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган шахслар ўзларини қизиқтирган саволларга суд раиси Б.Қораев, шаҳар прокурори катта ёрдамчиси О.Холматов, шаҳар ИИБ бошлиғи М.Соттиев ва вилоят ИИБ ЖИЭБ пробация бўлими бошлиғи А.Бурхановдан ҳуқуқий жавоблар олишди.

#Бекобод

👉Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳарбий шифокорлар аҳоли саломатлигини тиклашда ёрдам беришмоқда

✳️ Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, турли касалликларнинг келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

👩‍⚕️ Ушбу саъй-ҳаракатларнинг узвий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали мутахассислари ҳамда Тошкент тумани Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида Гулистон ҳудудидаги 76-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида ҳудуд аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

🩺 Бу жараёнда педиатр, невропатолог, кардиолог, эндокринолог, гинеколог, лор каби 12 турдаги тор мутахассис врачлар кўриги, шунингдек УТТ ва ЭКГ текширувлари ҳам ўтказилди.

📌 Ана шундай чуқурлаштирилган тиббий кўрик Чувалачи ҳудудидаги "Нодир Боймуҳаммедов" қишлоқ врачлик пунктида ҳам ташкил этилди.

#Тошкент_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чинозда янги тикувчилик корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

📌"Эшонобод" маҳалласида жойлашган манзилда 500 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган.

🎥Батафсил лавҳада.

#Чиноз

👉Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
Қамчиқ довонидаги йўллар қордан тозаланди

20 январдан 21 январга ўтар кечаси Пойтахтни Фарғона водийси вилоятлари билан боғловчи "Қамчиқ" довонида қор ёғиб, автомобиллар ҳаракатланиши учун ноқулайликлар туғдирди. Қайд этиш керакки, Фарғона водийсига олиб борувчи бу ягона йўлда кунига ўртача 20 мингта атрофида автомобиль ҳаракатланади.

🔰Шунинг учун ҳам довон йўлларини тезда тозалаб, автомобилларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун тегишли чоралар кўрилди. Мазкур саъй-ҳаракатларда “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси тезда ишга киришди. Бу ишларга корхонанинг 150 дан ортиқ техникаси сафарбар қилинди.

♻️Тонгга яқин “Қамчиқ” довонининг автомобиль йўллари қордан тўлиқ тозаланиб, транспорт воситаларининг узлуксиз ва хавф-хатарсиз ҳаракати таъминланди.

▶️Жараён ЎзА нигоҳида.

👉
Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
Бухоро вилоятига сафарини давом эттирар экан, Президент Шавкат Мирзиёев 22 январь куни тонгда Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.
Ўтганлар хотирасига Қуръон тиловат қилиниб, Аллоҳ таолодан юртимизга тинчлик-фаровонлик, халқимизга саломатлик ва саодат тилаб дуо ўқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев продолжает поездку в Бухарскую область. Утром 22 января глава государства посетил мавзолей Бахоуддина Накшбанда.
Декламированы суры из Корана в память об ушедших, прочитана молитва с просьбой ко Всевышнему о ниспослании мира и спокойствия нашей стране, здоровья и благополучия народу.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #ziyorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бухоро шаҳрида ўтаётган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Ботир Зарипов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
Халқ депутатлари, оқсоқоллар сўзга чиқиб, номзодни қўллаб-қувватлади. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Ботир Зарипов Бухоро вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

На проходящей в городе Бухаре внеочередной сессии областного кенгаша народных депутатов рассмотрен организационный вопрос.
Президент Шавкат Мирзиёев предложил на должность хокима области кандидатуру Ботира Зарипова, временно исполняющего обязанности хокима.
Депутаты, аксакалы в своих выступлениях поддержали кандидатуру. По итогам голосования Ботир Зарипов утвержден хокимом Бухарской области.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
♻️Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти, Қозоғистон Республикаси "Kazakh Tourizm" компанияси ҳамкорлигида туризм соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида вилоят бўйлаб саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат доирасида делегация "Новкент"даги ўзбек-қозоқ миллий маданий марказида бўлиб, Ўнғор Ўрмонов номидаги "қўноқ" - қариялар оромгоҳига ташриф буюрди. Марказ фаолияти ва режалари билан танишилди. Ўзбек ва қозоқ миллий куй-қўшиқлари ижро этилди.

📌"Новкент"да жами 3046 нафар аҳоли бўлиб, 1000 нафарга яқин қозоқ қардошлари билан аҳил-иноқликда яшайди. Қишлоқдаги 12-умумтаълим мактабида таълим ўзбек ва қозоқ тилларида олиб борилади.

#Пискент
#туризм

👉Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Тошкент вилояти Бекобод туманидаги «Далварзин таъмирлаш заводи» МЧЖ фаолияти
#21jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда

Тошкент тумани сектор раҳбарлари ёшлар муаммоларини тинглашди

🏫 Тумандаги 17-умумтаълим мактабида сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

📍 3-сектор ҳудудида ўтказилган йиғилишда ёшлар кўпроқ улғайиб келаётган авлодни тарбиялаш, уларни бўш вақтини тўғри йўналтириш, тўгараклар ва ўқув курслари фаолиятини жадаллаштиришда раҳбарлардан ёрдам сўрадилар.

♻️ Шунингдек, учрашувда 15 дан ортиқ кредит, бандлик, таълим, спорт каби масалалардаги таклиф ва муаммолар ҳам эшитилди.

Муаммоларнинг айримлари жойида ҳал этилди, баъзилари эса, хусусан, йўл таъмири, электр таъминоти сингари муаммоларни бартараф этиш белгиланган муддатларда ва тегишли дастур доирасида амалга оширилиши ёшларга тушунтирилди.

🤝 Учрашув якунида сектор раҳбарлари доимо йигит-қизларга кўмак беришга тайёр эканликларини билдирдилар.

📺 Тафсилотлар ушбу видеолавҳада.

👉Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
Президент Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини белгилаб берди.
Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида ҳудуд ўз ривожланишида бошқа вилоятлардан орқада қолаётгани таъкидланиб, жойлардаги муаммо ва имкониятларни маҳалла даражасида ўрганиш, аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш бўйича янги иш тизими жорий этилиши қайд этилди.
Бухоро вилояти учун қарийб 19 трлн сўмлик 713 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилгани маълум қилинди.

Президент обозначил задачи по социально-экономическому развитию Бухарской области.
На сессии областного кенгаша народных депутатов отмечалось, что развитие региона отстает от других областей, будет внедрена новая система работы по изучению проблем и возможностей на уровне махалли, обеспечению занятости и доходов населения.
Для реализации в Бухарской области сформировано 713 инвестпроектов на сумму почти 19 трлн сумов.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter