Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.8K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
Фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

❇️Чирчиқ шаҳридаги 2-сон оилавий поликлиникада тиббий скрининг ўтказилди. Унда терапевт, педиатр, невропатолог ва икки нафар гинеколог шифокорлар қатнашди. Шунингдек, тиббий текширувда 4 нафар ҳамшира шифокорларга ёрдаи берди. Тиббий текширув жараёнида 78 нафар аҳоли шифокорлар назоратидан ўтди.

18 нафар 7 ёшгача болалар тиббий кўрикдан ўтказилганда, уларнинг 5 нафарида нафас олиш аъзолари ва камқонлик касаллиги аниқланди. Шу билан бирга, 60 нафар 40 ёшдан ошган фуқаролар орасида 21 фуқарода турли касаллик борлиги аниқланди.

✳️ Тиббий скрининг давомида 47 нафар 35 ёшдан юқори бўлган аёллар саломатлиги ҳам текширилди. Бундан ташқари, 9 нафар нуронийлар кўрикдан ўтказилди. Аниқланган касалликлар буйича фуқаролар назоратга олинди ва керакли тавсиялар берилди.

#Чирчиқ
#тиббий_кўрик

👉Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
Қозоғистон делегацияси Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти томонидан кутиб олинди

📌Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси дипломатик ходими О. Маннапова томонидан Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий ва Хоразм вилоятларига инфотур уюштириш режалаштирилган. Унда Қозоғистоннинг туризмга алоқадор турли ташкилот вакиллари, жумладан, Мусулмонлар диний бошқармаси, Қозоғистон “Казах Тоуризм” миллий компанияси, Қозоғистон туроператорлар ассоциацияси, турагентликлар ҳамда қозоғистонлик мухбирлар қатнашишди.

🔹Делегация аъзоларининг илк саёҳати Тошкент вилоятидаги Зангиота зиёратгоҳидан бошланди. Шунингдек, меҳмонлар Чиноз туманидаги Эшонобод қишлоғида бўлиб, чекка бир қишлоқда яратилган катта ютуқларга юқори баҳо беришди. Қишлоқда ўз фаолиятини бошлаган тикув фабрикасидаги иш жараёнининг қизғинлиги, ишчи-ходимлар ҳам маҳалланинг аёлларини ташкил қилиши, тўғрироғи қишлоқ аёллари бандлиги таъминланганлиги меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

🔸Эшонободнинг юзи ҳисобланмиш маданият марказида шу ернинг аҳолиси томонидан тайёрланган концерт дастури қозоқ делегациясига кўтаринки кайфият улашди.

♻️Тошкент вилояти бўйлаб уюштирилган бир кунлик саёҳатнинг навбатдаги йўналиши Пискент туманига уюштирилди. Делегация Пискентнинг Новкент қишлоғидаги Ўзбек-Қозоқ миллий марказида бўлиб, марказнинг фаолияти, келажакдаги режалари билан танишишди.

Шундан кейин Қозоғистон делегацияси Нурафшон шаҳрига етиб келди. Бўлиб ўтган учрашувда икки томоннинг, аввало дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, пировардида туризм соҳасида изчил ислоҳотларни кучайтириш, хусусан зиёрат туризмини ривожлантириш орқали иккала мамлакат туристик салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида этибор қаратилди. Шунингдек, соҳага оид тажриба алмашиш орқали малака ошириш бўйича келишиб олинди.

👉Каналга уланиш👈
#bildirish

Hurmatli yoshlar! Sizni savollar qiynayaptimi? Huquqshunos koʻmagiga muhtojmisiz? Unda bizga murojaat qiling. @yoshlar_aloqada_Bot hamda 70-764-66-17 raqami orqali sizga koʻmakka tayyormiz.

Bepul yurist maslahatidan foydalaning va huquqingizni mustahkamlang!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
| Instagram | Facebook

Kanalga ulanish👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
Ногиронга мураббий бириктирилди

⚽️Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи номига Бўка тумани “Қулдироқ” МФЙда истиқомат қилаётган 1-гуруҳ ногирони Зуҳриддин Дадабоевдан спорт анжомлари олишга ёрдам бериш бўйича мурожаат келиб тушди.

❇️ Вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мансур Араббоев мурожаат юзасидан Бўка туманида бўлиб, Зуҳриддин билан учрашди ва унинг мурожаати ижобий ҳал қилинди.

Шунингдек, фуқаро З. Дадабоевга келгусида спорт билан шуғулланиши учун Бўка тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабидан мураббий бириктирилди.

#Бўка

👉Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
Оҳангаронда замонавий боғчалар сони кўпаймоқда

⚡️Оҳангарон тумани “Ёнариқ” МФЙда ҳомийлик асосида янги мактабгача таълим ташкилоти барпо этилмоқда. 180 ўринга мўлжалланган ушбу МТТ лойиҳасининг умумий қиймати 5,4 млрд. сўмни ташкил этади. Қурилиш ишлари “Қишлоқ қурилиш инвест” инжинеринг компанияси томонидан олиб борилмоқда.

📌"Ёнариқ” МФЙда 3-7 ёшдаги болалар сони 364 нафарни ташкил этиб, маҳалладаги 3 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига 130 нафари (36 фоизи) қамраб олинган. Янги муассаса ишга тушгач, қамров даражаси 86 фоизга етиши кўзда тутилган.

🔍Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, туманда ҳомийлик асосида 7 та, инвестицион дастурга асосан 2 та, давлат-хусусий шерикчилик асосида 1 та ва 12 та нодавлат оилавий МТТ қурилади.

#Оҳангарон_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
Сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди

📌 Бекобод шаҳрида Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар суди раиси, шаҳар прокуратураси, ИИБ ходимлари иштирокида сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Сайёр судда шаҳар пробация гуруҳи назорати остидаги шахсларга нисбатан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб, 6 нафар шахслар ўзларига тайинланган жазони намунали хулқ билан ўтаб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги, яшаш ва иш жойларидан ижобий тавфсифланланганлиги сабабли, Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

🟡Шунингдек, 2 нафар ахлоқ тузатиш жазосига ҳукм қилинган маҳкумлар жазо ўташдан бўйин товлаб юрганлиги сабабли, Жиноят кодексининг 46-моддасига асосан жазони ижро этиш муассасаларига қайтарилди.

🔍Икки нафар ахлоқ тузатиш жазосига ҳукм қилинган қилинган маҳкумлар жазо ўташдан бўйин товлаб юрганлиги сабабли жазо тури оғирроқ жазо тури билан алмаштирилди.

📎Шу билан бирга, суд мажлисида пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган шахслар ўзларини қизиқтирган саволларга суд раиси Б.Қораев, шаҳар прокурори катта ёрдамчиси О.Холматов, шаҳар ИИБ бошлиғи М.Соттиев ва вилоят ИИБ ЖИЭБ пробация бўлими бошлиғи А.Бурхановдан ҳуқуқий жавоблар олишди.

#Бекобод

👉Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳарбий шифокорлар аҳоли саломатлигини тиклашда ёрдам беришмоқда

✳️ Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, турли касалликларнинг келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

👩‍⚕️ Ушбу саъй-ҳаракатларнинг узвий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали мутахассислари ҳамда Тошкент тумани Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида Гулистон ҳудудидаги 76-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида ҳудуд аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

🩺 Бу жараёнда педиатр, невропатолог, кардиолог, эндокринолог, гинеколог, лор каби 12 турдаги тор мутахассис врачлар кўриги, шунингдек УТТ ва ЭКГ текширувлари ҳам ўтказилди.

📌 Ана шундай чуқурлаштирилган тиббий кўрик Чувалачи ҳудудидаги "Нодир Боймуҳаммедов" қишлоқ врачлик пунктида ҳам ташкил этилди.

#Тошкент_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чинозда янги тикувчилик корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

📌"Эшонобод" маҳалласида жойлашган манзилда 500 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган.

🎥Батафсил лавҳада.

#Чиноз

👉Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
Қамчиқ довонидаги йўллар қордан тозаланди

20 январдан 21 январга ўтар кечаси Пойтахтни Фарғона водийси вилоятлари билан боғловчи "Қамчиқ" довонида қор ёғиб, автомобиллар ҳаракатланиши учун ноқулайликлар туғдирди. Қайд этиш керакки, Фарғона водийсига олиб борувчи бу ягона йўлда кунига ўртача 20 мингта атрофида автомобиль ҳаракатланади.

🔰Шунинг учун ҳам довон йўлларини тезда тозалаб, автомобилларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун тегишли чоралар кўрилди. Мазкур саъй-ҳаракатларда “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси тезда ишга киришди. Бу ишларга корхонанинг 150 дан ортиқ техникаси сафарбар қилинди.

♻️Тонгга яқин “Қамчиқ” довонининг автомобиль йўллари қордан тўлиқ тозаланиб, транспорт воситаларининг узлуксиз ва хавф-хатарсиз ҳаракати таъминланди.

▶️Жараён ЎзА нигоҳида.

👉
Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
Бухоро вилоятига сафарини давом эттирар экан, Президент Шавкат Мирзиёев 22 январь куни тонгда Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.
Ўтганлар хотирасига Қуръон тиловат қилиниб, Аллоҳ таолодан юртимизга тинчлик-фаровонлик, халқимизга саломатлик ва саодат тилаб дуо ўқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев продолжает поездку в Бухарскую область. Утром 22 января глава государства посетил мавзолей Бахоуддина Накшбанда.
Декламированы суры из Корана в память об ушедших, прочитана молитва с просьбой ко Всевышнему о ниспослании мира и спокойствия нашей стране, здоровья и благополучия народу.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #ziyorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бухоро шаҳрида ўтаётган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Ботир Зарипов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
Халқ депутатлари, оқсоқоллар сўзга чиқиб, номзодни қўллаб-қувватлади. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Ботир Зарипов Бухоро вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

На проходящей в городе Бухаре внеочередной сессии областного кенгаша народных депутатов рассмотрен организационный вопрос.
Президент Шавкат Мирзиёев предложил на должность хокима области кандидатуру Ботира Зарипова, временно исполняющего обязанности хокима.
Депутаты, аксакалы в своих выступлениях поддержали кандидатуру. По итогам голосования Ботир Зарипов утвержден хокимом Бухарской области.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
♻️Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти, Қозоғистон Республикаси "Kazakh Tourizm" компанияси ҳамкорлигида туризм соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида вилоят бўйлаб саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат доирасида делегация "Новкент"даги ўзбек-қозоқ миллий маданий марказида бўлиб, Ўнғор Ўрмонов номидаги "қўноқ" - қариялар оромгоҳига ташриф буюрди. Марказ фаолияти ва режалари билан танишилди. Ўзбек ва қозоқ миллий куй-қўшиқлари ижро этилди.

📌"Новкент"да жами 3046 нафар аҳоли бўлиб, 1000 нафарга яқин қозоқ қардошлари билан аҳил-иноқликда яшайди. Қишлоқдаги 12-умумтаълим мактабида таълим ўзбек ва қозоқ тилларида олиб борилади.

#Пискент
#туризм

👉Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube