Toshkent viloyati hokimligi
14.9K subscribers
40.4K photos
5.51K videos
48 files
21.9K links
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Олот, Қоракўл, Жондор ва Шофиркон туманлари фаоллари, маҳалла раислари билан учрашди.
Аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилиши, бунинг учун қуйи тизимдаги раҳбарлар уйғониши, жон куйдириши кераклиги айтилди.
Ушбу туманлар иқтисодиёти ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги режаларга алоҳида тўхталинди.

Глава государства встретился с активом и председателями махаллей Алатского, Каракульского, Джандарского и Шафирканского районов.
Подчеркнуто, что проводимая во имя повышения благополучия населения работа будет последовательно продолжена, для чего руководители нижних звеньев должны пробудиться и работать самоотверженно.
Отдельно затронуты планы по развитию экономики и социальной инфраструктуры данных районов.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #uchrashuv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from ССП Тошкент вилояти ахборот хизмати
“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида Янгийўл туманида Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

👉Бизнинг ижтимоий тармоқлар.
📈Web-sayt:https://tshv.chamber.uz/uzk/news/7380
📞Телеграм: https://t.iss.one/tshvchamber
📸Инстаграм: https://www.instagram.com/tshv_chamber/
Ўқув марказига ноутбук топширилди

Бўка туманида вилоят сектор раҳбарларининг ёшлар билан бўлган учрашувида 34-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Обидахон Абдуҳамидова Чирчиқ давлат педагогика институти ўзбек тили ва адабиёти йўналиши сиртқи бўлимида таҳсил олишини, мактабда иқтидорли ўқувчилар кўплигини, уларни бепул институтларга тайёрлаш учун техник жиҳозлар олишда ёрдам беришни илтимос қилди.

Обидахон табиатан ҳаракатчан бўлиб, билимга чанқоқ, тиниб-тинчимайдиган қиз. Ишдан бўш пайтларида мактабдаги иқтидорли ёшларга репетиторлик йўли билан дарс беришни йўлга қўйди. “Зулфия Абдуҳамид” номли ўқув маркази ташкил қилиб, тарих, она тили ва адабиёт фанларидан дарс бера бошлади.

Ўтган йили унинг машғулотларида сабоқ олган ўқувчилардан 4 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга киришга муваффақ бўлди. Обидахоннинг келгусидаги мақсади ўқувчиларга сифатли таълим олишлари учун барча имкониятларни яратиш ва туман ёшларининг олий таълим муассасаларига кириши кўрсаткичларини янада кўтаришга ҳисса қўшишдан иборат.

Яқинда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Зуҳра Миргазиева Обидахон бошчилик қилаётган ўқув марказига бориб, ўқувчилар билан суҳбат ўтказди, уларнинг ўқишлари ва келгусидаги режалари билан қизиқди. Зарур бўлса, ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.

Учрашув якунида ўқув марказига вилоят сектор раҳбарлари томонидан ажратилган ноутбук топширилди.

#Бўка

👉Каналга уланиш👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️“Ёшлар экопаркида” спорт ва маданият тадбири бўлиб ўтди.

🎥Жараён “Sevimli” телеканали нигоҳида.

#Бўка

👉Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги «Бухоро Варнет» корхонаси фаолияти билан танишди.
Умумий қиймати 120 миллион доллардан зиёд бўлган лойиҳа доирасида 260 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Ўтган йили қарийб 20 миллиард сўмлик маҳсулот етиштирилиб, 1 миллион долларлик экспорт қилинган.
Шу ерда 2021 йил учун Бухоро вилоятида аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича тақдимот ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия «Бухоро Варнет» в Бухарском районе.
В рамках проекта общей стоимостью более 120 миллионов долларов создано более 260 рабочих мест. В прошлом году произведено продукции на сумму около 20 миллиардов сумов, на экспорт поставлены товары на 1 миллион долларов.
Состоялась презентация о развитии аграрной и пищевой промышленности Бухарской области в 2021 году.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #issiqxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
1 нафар тадбиркорга 1 нафар ёш бириктирилди

Паркент тумани ҳокимлигида туман ҳокими Н.Муҳамедов, ҳоким ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, тадбиркорликка кўмаклашиш бўлимлари ташаббуси билан "Ёшлар дафтари" да турувчи 193 нафар ёшлар ва ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари, тадбиркорлар иштирокида учрашув ташкил этилди.

📌Учрашувда ишсиз ва уюшмаган ёшларнинг аксарияти ишга жойлашиш учун ташкилот мутасаддилари билан шартнома имзоладилар.

🔹 Тумандаги мавжуд тижорат банклари томонидан кредит олиб, шу орқали тадбиркорликни ривожлантириш истагида бўлганлар рўйхатга олиниб, уларга бу борада яқиндан кўмак берилиши белгиланди. Шунингдек, тадбирда 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёш бириктирилди.

#Паркент

👉Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
Тарғибот тадбири бўлиб ўтди

❇️Зангиота тумани 1-секторда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси тарғиботи бўлиб ўтди. Унда профессор, доцентлар, депутатлар, аҳоли вакиллари иштирок этди.

👉Тадбирдан кўзланган мақсад - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халққа Мурожатномасида кўтарилган асосий ғоялар, илгари сурилган ташаббуслар, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказишдан иборат бўлди.

#Зангиота

👉Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
Сенатор ёшларнинг муаммосини тинглади

📌Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Cенати аъзоси, ОКМК бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов Ангрен шаҳри аҳолиси ҳамда ёшлари билан учрашди.

Тадбирда Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулло Маҳмудов ҳамда секторлар раҳбарлари иштирок этишди.

🔰Учрашув давомида Абдулла Хурсанов ОКМК фаолияти, ишлаб чиқариш қувватларининг оширилиши ҳамда олиб борилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида реконструкция ва модернизация ишлари, комбинат таркибидаги янги кон ва фабрикалар барпо этилиши ҳақидаги маълумотларни йиғилиш иштирокчилари эътиборига ҳавола этди. Ушбу янги корхоналар учун билимли мутахассислар зарур бўлиши ва бунинг учун ёшлар ўқиб, изланиб, касбни пухта эгаллашлари лозимлиги ҳам айтилди.

Батафсил

#Ангрен

👉Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube