Toshkent viloyati hokimligi
14.9K subscribers
40.4K photos
5.52K videos
48 files
22K links
Download Telegram
#Bekobod_tumani

#Konferentsiya

Bekobod tumani Zafar shaharchasida O'zbekiston Kikboksing assotsiatsiyasi Toshkent viloyati bo'limining navbatdan tashqari yig'ilishi bo'lib o'tdi.

Unda Assotsiatsiyaning Toshkent viloyati bosh treneri, bosh hakami va trenerlari ishtirok etdilar.

Tashkil etilgan konferentsiyada Kikboksing assotsiatsiyasi Toshkent viloyati bo'limida 2020 yil davomida amalga oshirilgan ishlar va kuzatilgan xato, kamchiliklar tahlil qilindi hamda o'tkazilishi kutilayotgan musobaqalarga puxta tayyorgarlik ko'rish masalasi ko'tarildi.

Shu o'rinda konferentsiya yakunida, 2020 yilda nufuzli musobaqalarda g'oliblikni qo'lga kiritgan va mazkur sport turining rivojlanishiga o'zining hissasini qo'shgan murabbiylarga "Faxriy murabbiy" ko'krak nishonlari topshirildi.

Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида аҳоли орасида «Мультииндикатор кластер кузатувлари» ўтказилмоқда
#17jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Футбол ассоциацияси йилни сарҳисоб қилди

Тошкент вилояти футбол ассоциациясининг ўтган йил якунларига бағишланган ҳисобот конгресси ва мавсумнинг энг яхшилари ҳамда муносибларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

📌Тадбирда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, вилоят ҳокими ўринбосари Сайфиддин Низамов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Шоакрам Исроилов, Футбол ассоциацияси бош котиби Аваз Максумов, Футбол ассоциацияси бўлими бошлиғи Бахтиёр Ширинов иштирок этди.

⚽️Вилоят футболига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ фахрийлар ва жонкуярлар, хусусий клублар, БЎСМ ва ИБЎСМ, ПФК академияси ва БФМ, ЧОЗК, вилоят футбол маҳорати мактаби ва Жисмоний тарбия ва спорт университети мураббийлари ҳамда барча ишқибозлар қатнашган маросимда дастлаб ўтган йилда амалга оширган ишлар видеоролиги намойиш қилинди ва ҳисобот эшитилди.

♻️Вилоят футболини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган вилоят Ички ишлар бош бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Оҳангарон, Бўстонлиқ, Бўка, Юқори Чирчиқ, Оққўрғон, Қибрай туманлари ва Оҳангарон шаҳар болалар ўсмирлар спорт мактаблари раҳбарлари, вилоят спорт ўйинлари турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ўсмирлар спорт мактаби, футбол маҳорати мактаби, Чирчиқ олимпия захиралари коллежи футбол бўлими, Жисмоний тарбия ва спорт университети футбол факультети жамоаси, “АГМК” ва “Металлург” профессионал футбол клубларининг мактаблари, “Пахтакор” стадиони маъмурияти ташаккурнома билан тақдирланди.

🔰Ўтган йили Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ўйинларида муносиб иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаган Ф.Дўстмухаммедов (вилоят терма жамоаси бош мураббийи), Х.Шарипов (вилоят терма жамоаси бош мураббийи), Д.Халиков (вилоят футзал терма жамоаси бош мураббийи), С.Саидғаниев (вилоят футзал терма жамоаси бош мураббийи), К.Гулямов (вилоят ФММ 2003 йилда бош мураббий), Ш.Эргашев (вилоят ФММ 2006 йилда бош мураббий), Қ.Жумаев (вилоят ФММ 2005 йилда бош мураббий) лар эсдалик совғалар билан тақдирланди.

❗️Овоз бериш жараёнларида аниқланган “Йилнинг энг яхши қанот ҳаками” А.Амракулов (Юқори Чирчиқ), “Йилнинг энг яхши ҳаками” Р.Мавлонов (Олмалиқ), “Йилнинг энг яхши болалар мураббийи” Р.Гамадеев (“АГМК” БФМ), “Йилнинг энг яхши мураббийи” К.Гулямов (ФК “Академия”), “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” А.Туракулов (ФК “Олимпик”), “Йилнинг энг яхши футболчиси” А.Жўраев (“Лочин” ЎзДЖТСУ) ва “Ҳалол ўйин учун” “Цементчи” Бекобод жамоалари махсус статуэткалар ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

🔹Тадбир якунида ўтган йилнинг рамзий терма жамоаси эълон қилинди ва унинг аъзолари махсус статуэткалар билан мукофотланди.

👉Каналга аъзо бўлиш👈
Тақдирлаш маросимидан фотолавҳа.

👉Каналга аъзо бўлиш👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚽️Миллионлаб ўйинчилар қалбини забт этган "Пахтакор" жамоаси ўз даврининг чинакам юлдузлари эди. Унинг ҳар бир аъзоси майдонга тушар экан, мухлислар учун мўъжизакор ўйин кўрсатишарди.

✳️Асли Юқори Чирчиқ тумани "Бордонкўл" қишлоғида истиқомат қилган Олимжон Аширов "Пахтакор" жамоасининг 1979 йилдаги афсонавий таркибида тўп сурар эди.

🔰"Динамо" (Минск) ва "Пахтакор" (Тошкент) жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган навбатдаги ўйинга жўнаб кетган Олимжон Ашировга уйига қайтиб келиш насиб этмади. Атиги 25 йил умр кўрган бўлса-да довруғи достон бўлган футболчи ҳаёт бўлганида кўкламда 67 ёшни қаршилаган бўларди.

🎥Журналист Мавжуда Мирзаева футболчининг хонадонида бўлиб, унинг яқинлари билан суҳбатлашди. Лавҳа шу ҳақда.

#Юқори_Чирчиқ

👉Каналга аъзо бўлиш👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалар ва аёллар холати халқаро даражада ўрганилмоқда

📊 Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида болалар ва аёллар холатини халқаро даражада баҳолаш бўйича ўқув семинари ҳамда аҳоли орасида мультииндикатор кластер кузатувлари ўтказилди.

📝 Олиб борилаётган ушбу кузатувларда болалар ва аёллар холати бўйича 200 дан ошиқ индикатор кўрсатгичлари шаклланган бўлиб, барқарор ривожланиш мақсадларидаги Ўзбекистон Республикасининг кўрсатгичларини мониторинг қилишда етишмаётган кўрсатгичларни шакллантиришда қўшимча маълумотлар манбаи бўлиб ҳисобланади.

🎞 Батафсил Ўзбекистон24 телеканали лавҳасида танишинг

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/yangiyul_tuman
Тез ёрдам бўлимларига автомашинлар берилди

📌Бўстонлиқ туманида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, чекка тоғли ҳудудларда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

🚑Яқинда туман ҳокимлиги томонидан тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги "Бурчмулла","Чимган" ва "Такаёнғоқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги тез тиббий ёрдам шохобчаларига автомашиналар тақдим этилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, эндиликда бу ҳудудларда аҳолига кўрсатиладиган тез тиббий ёрдам хизмати сифати тубдан яхшиланади. Буни соҳа ривожида олиб борилаётган чора-тадбирларнинг яна бир ифодаси дейиш мумкин.

#Бўстонлиқ_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube