Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Юнусобод туманидаги “Янгибоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, бу ерда амалга оширилган ишлар билан танишди.
Тумандаги маҳаллалар фаоллари билан мулоқот бўлди.
Кўп қаватли уйларга сифатли хизмат кўрсатувчи бошқарув компанияларини ташкил этиш, ички йўлларни таъмирлаш, маиший хизматларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Глава государства посетил сход граждан махалли «Янгибог» Юнусабадского района и ознакомился с проделанной здесь работой.
Состоялась беседа с активом махаллей района.
Даны поручения по созданию управляющих компаний для качественного обслуживания домов, ремонту внутренних дорог, расширению бытовых услуг.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yunusobod #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Онасининг юзига торт отган болага Тошкент вилояти тик-токерлари чиройли жавоб қайтарди.

Видеони кўриш учун манба бу ерда
Хорижлик меҳмон касб-ҳунарга ўқитиш марказида бўлди

✍️Россия Федерациясининг Россия Халқлар дўстлиги университетининг Ўзбекистондаги катта координатори Андрей Колесников Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги Оққўрғон касб-ҳунарга ўқитиш марказига ташриф буюрди.

Ташриф давомида А.Колесников марказда касб эгалламоқчи бўлган ва ишсиз фуқароларни 24 та касбга ўқитиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

📖Шунингдек, россиялик меҳмон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази қошида ташкил этилган рус тили курсида ўқишни давом эттираётган ўқувчиларнинг дарс жараёнларида ҳам иштирок этди.

#Оққўрғон
#ҳамкорлик

👉Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Маҳалланинг янги идораси фойдаланишга топширилди

📌Бекобод шаҳар "Янги ҳаёт" маҳалласининг янги идораси фойдаланишга топширилди. Тадбирда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси ўринбосари Ш.Исроилов, шаҳар ҳокими ўринбосари А.Усмонқулов ва маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар маҳалла аҳлини янги идора билан табриклаб, у фуқароларнинг муаммоларини ҳал этишга хизмат қилишига тилак билдиришди.

#Бекобод_шаҳри

👉Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

📍 https://uza.uz/uz/posts/234487

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳунардан ризқ унар

❇️Кишининг ризқ топадиган касбу ҳунари бўлгани унинг тўқ ва фаровон яшашини таъминлайди.

⚜️Файзободлик Хислат Бердиев нафақат қишлоқнинг, балки Пискент туманининг қўли гул ҳунармандларидан. Дўконлар пештахтасида кўзни қамаштирган ажойиб ганч гулдонларнинг аксарияти унинг қўлида ясалган.

🔹Бугун кўпчилик сердаромад иш йўқ, деб нолиб юрган бир вақтда Хислат ва ука-сингиллари ҳунармандлик ортидан ҳалол ризқ топишяпти. Йигитнинг эртанги кундаги режалари аниқ.

🎥Бу ҳақда унинг ўзидан эшитинг.

#Пискент
#бандлик

👉Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XXIII сессияси бўлиб ўтди

📖Сессияда бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, мамлакатимиз Президенти Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган стратегик йўналишлар ва устувор вазифалардан келиб чиқиб туман ҳокими У.Ялгашев жорий йилда амалга оширилиши керак бўлган ишлар тўғрисида маъруза қилди.

📝 Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятининг тузилмаси, низоми ва штатлар жадвали тўғрисида маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия аъзоси Ж.Баҳодиров ахборот берди.

📌 Сессия кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

#Янгийўл_тумани

👉Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Йилнинг энг яхшилари билан танишинг

Тошкент вилояти ИИББ «Йилнинг энг яхши соҳавий хизмат ходими» номинацияси ғолибларини эълон қилди. Уларга бош бошқарманинг махсус совғалари тантанали равишда топширилди.

Батафсил👉 https://telegra.ph/iibb-01-16


| Telegram | Youtube | Сайт | ВКонтакте | Instagram |
#Сессия22

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ XXII сессияси бўлиб ўтди.

⚡️ Сессияда қуйидаги масалалар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари тингланди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар;
Шаҳарда қонунийликни мустаҳкамлаш фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2020 йилда амалга оширилган ишлар;
Олмалиқ шаҳрида географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш тўғрисида;
Давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида;
Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисида;
3-сонли МТТ фаолиятини қайта йўлга қўйиш тўғрисида;
Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг котибият мудирини сайлаш.

Сенатор, ОКМК АЖ Бошқарув раиси А.Хурсанов ҳам иштирок этган сессияда ЎзХДПдан сайланган ёш депутат – Эргаш Абдураимов Олмалиқ шаҳар Кенгаши Котибият мудири этиб сайланди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича савол-жавоб, муҳокамалардан сўнг тегишли қарорлар қабул қилинди.

@Olmaliq_shahri