Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
Янги лойиҳа сувдан фойдаланишда самарадорликни оширади

⚡️Юқори Чирчиқ тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Р.Утамалиев раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди.

📌Фермерлар, қишлоқ хўжалигига алоқадор корхона-ташкилотлар ва деҳқон хўжалиги масъуллари иштирок этган тадбирда сувни тежайдиган технологияларни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, иш самарадорлигини ошириш, суғориладиган майдонлар сув билан барқарор таъминланишига эришиш мақсадида мутахассислар томонидан зарур тавсиялар берилди.

♻️Туркия технологиялари асосида қурилиши режалаштирилаётган лойиҳадан томчилатиб суғоришда сувдан фойдаланиш самарадорлигини кескин ошириш кутилмоқда.

#Юқори_Чирчиқ

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✳️Ватан ҳимоячилари куни Бекобод шаҳрида қандай нишонланди?

🎥Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг лавҳаси шу ҳақда.

#Бекобод
#шукуҳ

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

#Байрам_тадбири

🇺🇿 Юрт посбонлари шарафланди

🏛 Туман марказидаги Маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” шиори остида тантанали байрам тадбири ўтказилди.

📌Байрам тадбири доирасида, 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан туман марказида замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника кўргазмаси ташкил этилди.

🤝 Байрам муносабати билан туман Мудофаа ишлари бўлими, туманда жойлашган ҳарбий қисмларнинг бир гуруҳ хизматчилари туман ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

🎞 Тафсилотлар ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жасорат тимсоли, юртим ўғлонлари!

💐Янгийўл тумани Гулбаҳор шаҳарчасида жойлашган "Мотамсаро она ҳайкали" пойига сектор раҳбарлари, Мудофаа бўлими ходимлари, туман фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан гулчамбарлар қўйилди.

📌 Туман ҳокимлигида халқимизнинг тинчлигига қалқон бўлгувчи ҳарбийлар учун тантанали байрам тадбири ўтказилди.

🎥Батафсил лавҳада.

#Янгийўл_тумани
#шукуҳ

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев унвон тўғрисидаги гувоҳномаларни, орден ва медалларни тантанали равишда топширди

Президент Шавкат Мирзиёев торжественно вручил свидетельства о присвоении званий, ордена и медали

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Расмий

Айни пайтда Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари 24-сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессия ишида вилоят сектор раҳбарлари, депутатлар, шаҳар фаоллари иштирок этмоқда.

Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ҳокими Рустам Холматов нутқ сўзлади.

Вилоят ҳокими Нурафшонни замонавий шаҳарсозлик анъаналарига мувофиқ барпо этиш ишлари суст кетаётганига эътибор қаратди. Шунингдек, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл қўйилган хато-камчиликлар танқидий таҳлил қилинди.

Рустам Холматов Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига Салиев Музаффар Холдорбоевич номзодини тавсия этди.

Сессия кун тартибига қўйилган масала юзасидан муҳокамалардан сўнг, Салиев Музаффар Холдорбоевич Нурафшон шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

Сессия ишида, шунингдек, Нурафшон шаҳри ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича ўринбосари бошқа ишга ўтгани муносабати билан шу лавозимга Усмонов Шерзод Роббимович тайинланди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Расмий
#Фото

Айни пайтда Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Расмий #Тайинлов

Танишинг: Салиев Музаффар Холдорбоевич - Нурафшон шаҳрининг янги ҳокими.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Расмий #Тайинлов

Танишинг: Усмонов Шерзод Роббимович - Нурафшон шаҳри ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича ўринбосари.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Расмий

Музаффар Салиев,
Нурафшон шаҳри ҳокими:

- Янги лавозим ва янги муҳитда иш бошлар эканман, аввало бу юксак ишонч учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдираман.

Мен Нурафшонни илгари ишлаган соҳам бўйича билар эдим. Аммо, кўриниб турибдики, вилоятимизнинг янги марказини қурилиши ишларида очиқ саволлар, муаммоли ҳолатлар кўп.

Мен мана шу вилоят фарзанди, Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида жонажон юртимиз шаҳарсозлиги мўъжизаси бўлиши кутилаётган шаҳар қурилишига ҳисса қўшишимдан бахтиёрман. Шу йўлда бор қуч-қувватим, салоҳиятимни ишга соламан,
деб ваъда бераман...

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Зангиота зиёратгоҳига саёҳат уюштирилди

📌Мамлакатимиз Президентининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган дастур ижросини таъминлаш мақсадида Ўрта Чирчиқ туманида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🚌Хусусан, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими ташаббуси билан корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган 35 нафар ишчи-ходимлар учун Зангиота зиёратгоҳига саёҳат уюштирилди.

📝Шунингдек, ҳозирги кунда тумандаги маҳаллалар ҳолатини ўрганилиб, тур ва экскурсияларни ташкил этиш бўйича ҳам таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

#Ўрта_Чирчиқ
#туризм

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Марказда ёшлар оилавий ҳаётга бепул ўқитилади

Бекобод шаҳрида Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази очилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирни шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев очиб, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида маълумотлар берди.

🔸Марказнинг асосий вазифаси никоҳланувчи шахсларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича тизимли тайёрлашдан иборат.

📎Марказда ФҲДЁ органларига никоҳни қайд этиш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашиш учун розилиги олинган 30 ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар ўқув юкламаси ҳажми 16 соатдан кам бўлмаган дастур асосида бепул ўқитилади.

#Бекобод_шаҳри

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Мақсад ҳайдовчини жазолаш эмас!

📌Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. 50 га яқин корхона раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирок этган тадбирда йўловчи ташиш хизматидаги янгилик, ўзгариш, муаммо ва режалар муҳокама қилинди.

🔍Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Равшан Жўраев сўзга чиқиб, карантин давридаги ишлаш тизимидан тўғри хулоса чиқариш ва карантин қонун-қоидаларига амал қилишни давом эттириш, йўловчилар ва транспорт хавфсизлигини таъминлаш, энг муҳими, уларни ўз манзилларига соғ-омон етказиб қўйишни асосий мақсад эканлигини таъкидлади.

Батафсил

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube