Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
Ватан ҳимоячилари куни тантанали нишонланди

⚡️Зангиота туманида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни тантанали нишонланди.

❇️Туман ҳокимлиги, мудофаа ишлари ва маданият бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган тантанали маросимда бир қатор ҳарбий қисмларнинг раҳбарлари, офицерлар, аскарлар ва сержантлар иштирок этишди.

Тадбирда Зангиота тумани ҳокими байрам билан йиғилганларни табриклаб, тизимда самарали меҳнат қилаётган ҳарбийларга қимматбаҳо совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширди.

🎤Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Тўлқин Каримов иштирок этди. Куй ва қўшиқлар байрам тадбирига янада файз киритди.

#Зангиота

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Президент машинасозлик саноатини трансформация қилиш ва соҳада рақобатни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди.
“Ўзавтосаноат” таркибидаги 40 та корхонани трансформация қилиш, 23 та корхонани хусусийлаштириш бўйича топшириқ берилди.
Ҳамёнбоп қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш, шу йил якунигача уларнинг локализациясини 30 фоизга, келгуси йилда эса камида 45 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

Президент провел совещание по вопросам трансформации машиностроительной промышленности и развития конкуренции в отрасли.
Даны поручения по трансформации 40 предприятий и приватизации 23 предприятий в системе «Узавтосаноат».
Поставлена задача наладить производство недорогой техники, довести ее локализацию до 30 процентов к концу этого года и не менее чем 45 процентов в следующем году.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #mashinasozlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бўкада "Ёшлар фестивали" бўлиб ўтди

📌Фестивал доирасида ёшлар ўртасида мусиқа, адабиёт, театр ва санъат, рассомчилик, спортнинг футбол, мини футбол, кураш, армрестлинг, стол тенниси, шахмат, "street workout" турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.

🔹Миллий гвардиянинг Тошкент вилояти бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан, қўл жанги чиқишлари, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар кўриги ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

🔸Фестивал якунида беллашув ва мусобақа ғолибларига туман ҳокими Низомиддин Аббосов қимматбаҳо ва эсдалик совғаларни топширди.

#Бўка
#беш_ташаббус

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Шифокорлар планшет билан таъминланди

📌Бўстонлиқ туманида тиббий хизмат кўрсатиш даражасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, айниқса, тиббий ходимлар малакасини ошириш ва уларнинг кунлик иш жараёнларини ахборотлаштириш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун туман ҳокимлиги ташаббуси билан тиббиёт бирлашмаси шифокорлари жойларда аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш учун зарур бўладиган танометр-фонендоскоп ва электрон тарози билан таъминланди.

⚡️📲 Бундан ташқари, 4 та қишлоқ оилавий поликлиникаси, 8 та қишлоқ врачлик пункти ва кўп тармоқли марказий поликлиникага оптик толали интернет тизими ўтказилиб, ходимларга иш фаолиятида фойдаланиши учун планшетлар тақдим этилди.

#Бўстонлиқ
#соғлиқни_сақлаш

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чиноз туманида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

🎥 Видеолавҳа шу ҳақда.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Билдириш
#тезкор

⛔️ Тошкент туманининг айрим маҳаллаларида электр энергияси таъминотида вақтинча узилишлар юзага келиши мумкин!


📌 Туманнинг “Дархон” МФЙ ҳудудида жойлашган 189-сонли трансформатор шохобчасидан чиқувчи 0,4 кВ электр узатиш тармоғида эскирган тармоқларни янгилаш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда реконструкция қилинаётган тармоқнинг 35 кВ юқори кучланишли хаво электр тармоғи остидан ўтувчи қисмида қурилиш ишлари тўхтаб қолган.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолат юзасидан тўхтаб қолган ишларни якунига етказиш мақсадида 2021 йил 14 январь куни юқори кучланишли 35 кВ Л-Сариагач ҳаво электр тармоғини вақтинча ўчириб реконструкция ишларини якунига етказиш ишлари режалаштирилганлиги сабабли жорий йилнинг 14 январь куни соат 09-00дан 17-00га қадар қуйида кўрсатиб ўтилган маҳалла фуқаролар йиғинлари айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар юзага келиши тўғрисида огоҳлантирамиз:

📍Чоштепа ҳуду
ди: "Сабзавот" МФЙ, "Тутзор" МФЙ, "Иқбол" МФЙ;

📍Юнусобод ҳудуди: "Дархон" МФЙ, "Ойдин ҳаёт" МФЙ, "Раҳбаробод" МФЙ, "Авлиё ота" МФЙ;

📍Гулистон ҳудуди: "Ибрат" МФЙ;

📍Ҳасанбой ҳудуди: "Ҳасанбой гузар" МФЙ, "Баҳор" МФЙ, "Ҳасанбой" МФЙ;

📍Кўктерак ҳудуди: "Уч чинор" МФЙ, "Маърифат" МФЙ, "Халимкўп" МФЙ, "Калас" МФЙ, "Гулобод" МФЙ, "Фаровон" МФЙ;

📍Чувалачи ҳудуди: "Гултепа" МФЙ, "Истиқбол" МФЙ, "Ширин" МФЙ, "Чувалачи" МФЙ;

📍Келес шаҳри ҳудуди: "Сағбон" МФЙ, "Ободлик" МФЙ, "Кўктерак" МФЙ, "Уч сада" МФЙ, "Қирариқ" МФЙ;

📍Масалбой ҳудуди: "Мажнунтол" МФЙ, "Заргар" МФЙ, "Хиёбон" МФЙ, "Соҳибкор" МФЙ, "Нурҳаёт" МФЙ.

Юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Тошкент тумани электр тармоқлари корхонаси.