Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
#спорт

Вакилларимиз универсиада мусобақаларида гандбол бўйича биринчи ўринни эгаллади

Жиззах вилоятида феврал ойида бўлиб ўтган Универсиада-2020 спорт мусобақаларида спортнинг гандбол тури бўйича эркаклар жамоалари ўртасидаги беллашув якунига етди.

Финал натижаларига кўра, Тошкент вилояти жамоаси жами 6 очко билан биринчи ўринни қўлга киритди.

@toshvilpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Амирсой» — тоза ҳаво, мароқли ҳордиқ ва тоғ-чанғи мусобақаси
Тошкент шаҳридан 65 км узоқликда жойлашган “Амирсой” тоғ-чанғи курорти айни кунда қишки дам олиш ва спорт масканлари орасида энг яхшиларидан бири. Бу ерга ташриф буюрувчилар мароқли ҳордиқ чиқариш билан бирга, ўзбек тоғ-чанғи мактабининг етакчи спортчилари, шунингдек, бўлажак юлдузлар иштирокидаги мусобақаларга гувоҳ бўлишмоқда.

@toshvilpressa
#расмий

Чирчиқ шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Рустам Холматов танқидий-таҳлилий нутқ сўзлади.

Вилоят раҳбари ўз сўзида шаҳарда бугун тўпланиб қолган муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга танқидий баҳо берди.

Чирчиқ - саноат шаҳри, аммо охирги икки йилда ҳудудда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли равишда камайган, деди вилоят ҳокими.

Йиғилишда, шунингдек, шаҳарда бугун коммунал соҳада йиғилиб қолган муаммолар, аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича қилинган ишлар таҳлил қилинди.

Муҳокамалардан сўнг, Рашидов Қаҳрамон Ботировични Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасидан озод этиш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатлари томонидан тасдиқланди.

Рустам Холматов Чирчиқ шаҳар ҳокими лавозимига Юсупов Санжар Миртоирович номзодини тасвия қилди.

Муҳокамада сўзга чиққанлар тавсия этилган номзоднинг салоҳияти, қайд этилган муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича шаҳар ҳокимлиги, фаоллар олдида турган вазифалар ҳақида тўхталди.

Музокаралардан сўнг, Юсупов Санжар Миртоирович Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб депутатлар томонидан тасдиқланди.

С. Юсупов меҳнат фаолияти давомида “Тошкент трактор заводи” ОАЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ да масъул вазифаларда ишлаган.

Санжар Юсупов 2018-2020 йиллар давомида Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

@toshvilpressa
#фото

Юсупов Санжар Миртоирович - Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи

@toshvilpressa
#фото

Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари учинчи сессиясидан фотолавҳалар.

@toshvilpressa
#учрашув

Президент топшириғига асосан сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувлари яхши анъанага айланиб, самарали мулоқот майдони вазифасини ўтамоқда.

Зангиота тумани ҳокими Абдиваҳоб Тамикаев 20 февраль куни навбатдаги учрашувга ташриф буюрди. Учрашувда ўқувчи ёшлар мактаб учун спорт мажмуасини қуриш таклифини билдирган бўлсалар, ёш тадбиркор С. Тошпўлатов беданачилик фаолиятини кенгайтириш учун ер майдони ажратиш, Ж. Ҳамидов эса тўлов шартнома маблағини тўлашда таълим кредитини олишда амалий ёрдам сўради. Ҳоким кўрсатмасига асосан мазкур масалалар қисқа фурсатларда ҳал этилишига келишиб олинди.

Мазкур учрашувлар доимий ташкил этилиши ва ёшларни ташвишга солаётган масалалар албатта ўз ечимини топиши таъкидланди.

@toshvilpressa
#эълон

ЁШЛАР ДИҚҚАТИГА!
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАМОҚЧИМИСИЗ?

Ундай бўлса, сизларни Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази Тошкент вилояти бўлинмаси ходимлари томонидан ташкил этилаётган “бизнес-тренинг”ларга таклиф этамиз.

Тренинглар Оҳангарон тумани “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудида жойлашган Баркамол авлод болалар мактаби ҳамда “Санам” МФЙ ҳудудида жойлашган 2-сектор штабида ҳафтанинг ҳар сешанба куни соат 11:00 да ўтказилади.

Мурожаат учун телефон: 90-000-02-27

@y_o_toshvil