Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тест синовлари бўлиб ўтди
🔹Юқори Чирчиқ туманидаги информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган янги таянч мактабига иқтидорли ўқувчиларни танлаб олиш мақсадида қабул бўлиб ўтди.
🔍Жараёнда ахборот технологияларига қизиққан 143 нафар ўқувчи тест топширди. Тест жараёнлари шаффоф ўтишига алоҳида эътибор қаратилди. Мактабга 60 нафар ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган.
#Юқори_Чирчиқ
👉 Каналга аъзо бўлиш👈
Web-site| Facebook| Instagram|YouTube

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰Тошкент вилоятининг 31 минг гектардан зиёд майдонида ҳар йили мева-савзавот ва полиз маҳсулотлари етиштирилади. Узумзор ва боғлар майдони 44 минг гектарни ташкил қилади. Вилоят бўйича йилига 1 миллион 330 минг тоннадан ортиқ савзавот, 82 минг тонна полиз, 254 минг тонна мева, 103 минг тонна узум маҳсулотлари тайёрланади.
❇️Бугунги кундаги асосий вазифа ушбу маҳсулотларни ўз вақтида сифатига путур етказмасдан ва аҳолига мақбул нархларда истеъмолчиларга етказиб беришдан иборат. Шу боис, вилоят прокуратураси ва Бош прокуратура ҳузурилаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси бу ишларни назорат қилиб бормоқда.
🔷Бозорлардаги асосий эътибор аҳоли учун энг зарур бўлган гўшт, сут, тухум, ёғ, картошка, пиёз ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш ва нархларни сунъий равишда ошириб юбормасликка қаратиляпти.
🎞Батафсил "O'zbekiston 24" телеканали лавҳасида.
#Олмалиқ_шаҳри
#Чирчиқ_шаҳри
#Янгийўл_шаҳри

Ҳарбийлар ёшларни ватанпарварликка чорлади
🔰Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Оҳангарон шаҳридаги 3-умумтаълим мактабида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.
✨Унда ФВБ хизматчилари ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбийлик, айниқса, қутқарувчилик касбига қизиқтириш мақсадида ёнғин ўчириш-қутқарув хизмати касбининг сир-асрорлари билан таништирди, унинг машаққати ва шарафли томонлари билан ўртоқлашди.
♻️Шунингдек, тадбир давомида ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, қутқарувчиларнинг махсус асбоб-анжомларидан фойдаланиш, ҳарбий ва қутқарув техникалари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.
#Оҳангарон_шаҳри

Аниқланган ноқонуний қурилмалар бартараф этилди
✅Қибрай тумани ҳокими ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ва тегишли ташкилотлар раҳбарларидан иборат тузилган ишчи гуруҳ фуқаролар ва фермер хўжаликлари томонидан белгиланган тартибга зид равишда қурилган қурилмаларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича қатор ишларни амалга оширмоқда.
♻️Хусусан, "Нормуҳаммедов" ҳудудида фуқаролар томонидан 30 сотих ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойлар аниқланиб, бартараф этилди. Шунингдек, "Парвоз" маҳалласи ҳудудидаги суғориладиган ер майдонида 12 нафар фуқаролар томонидан 0,80 гектар ер майдонида бунёд этилган турар жойлар ҳам тўлиқ бузилди.
📌Шу кунга қадар ишчи гуруҳ томонидан қайд этилган 96 та ҳолатдаги ноқонуний қурилмалар, девор билан ўраб олинган ер майдонлари, дала шийпонлари, шахсий уй-жойлар ва нотурар жой бинолари бузилиши натижасида 25,43 гектар ер майдонларининг аввалги ҳолати тикланди.
#Қибрай
👉 Каналга уланиш 👈

«Оққўрғоннинг Темурбеклари» ёшлар ҳарбий паради ўтказилди
🔰 Оққўрғон туманида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
🧑✈️Тадбир давомида ҳарбий парад ташкил этилди, куй ва қўшиқлар, болажонларнинг рақслари байрам парадига ўзгача шукуҳ бағишлади.
🔷Жараёнда «Оққўрғоннинг Темурбеклари» мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди. Мусобақа якунига кўра, 19-умумтаълим мактабининг «Темур авлодлари» жамоаси 1-ўринни қўлга киритган бўлса, расмлар танловида 1-умумтаълим мактаби жамоаси ғолибликка муносиб топилди.
#Оққўрғон
#ҳарбий_парад
👉Каналга аъзо бўлиш👈

🔰Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ёш ижодкорлар билан учрашди.
📌Тошкент вилоятининг маъмурий маркази--Нурафшонда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан китоблари чоп этилган ёш ижодкорлар вилоят ҳокими билан учрашди. Маросимда уларнинг илк ижодий машқлари эълон қилинган янги тўпламларнинг тақдимоти ўтказилди.
❇️Қайд этиш зарурки, вилоятдаги ёш ижодкорларга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир бошчилигидаги адабий жараён ўз нашрига эга - "Адабиёт зиёси" газетаси аллақачон ўз ўқувчиларини топди.
⚡️Қизғин ижодий суҳбат, фикр алмашув руҳида ўтган тадбирда Рустам Холматов адабиёт, унинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти, Тошкент вилояти адабий муҳити ҳақида фикр билдирди.
💻Маросим якунида истеъдодли ижодкорларга вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.
#Нурафшон