Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Америкалик педагог боғчада болаларга сабоқ бермоқда

♻️Қибрай тумани "Ифтихор" маҳалласида юртимиз келажаги бўлган болажонларнинг билимли, етук баркамол авдод бўлиб етишишларида "Genius Kids Akademy" хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам ўз ҳиссани қўшиб келмоқда.

🎓Ташкил этилганига кўп вақт бўлмаган мазкур хусусий боғчада болажонлар Америка фуқароси, педагог-тарбиячи Мисс Фортуна (Miss Fortuna) хонимдан илк инглиз тили сабоқларини олишмоқда.

💻Ҳозир нодавлат мактабгача таълим муассасасида тарбия олаётган 50 нафарга яқин болажонлар америкалик педагог-тарбиячининг соф инглиз тилида халқаро таълим стандартлари асосида ўтаётган машғулотларида катта қизиқиш билан иштирок этяпти. Қолаверса, боғчада болажонларнинг жисмонан соғлом бўлиб ўсишлари учун спорт тўгараклари ҳам ташкил этилган.

🔷Маълумот учун, бугунги кунда Қибрай туманида 9 та хусусий боғча фаолият олиб бормоқда.

#Қибрай
#Таълим_инновация

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев “Фориш” тоғ полигонига ташриф буюриб, унинг янгиланган инфратузилмаси ва Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлиги билан танишди.
– Бу полигон халқаро стандартларга мос бўлиши керак. Аскар ва зобитларни тайёрлаш шунга мувофиқ бўлиши зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари қўшинларнинг жанговар қобилияти ва тайёргарлигини мунтазам ошириб бориш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с обновленной инфраструктурой горного полигона “Фориш” и ходом боевой подготовки войск Минобороны.
– Данный полигон должен соответствовать международным стандартам. Надлежащим должен быть и уровень подготовки солдат и офицеров, – сказал Шавкат Мирзиёев.
Глава государства дал ответственным лицам соответствующие указания по регулярному повышению боеспособности и готовности войск.

#Mirziyoyev #safar #Jizzax #poligon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ватанпарварлик тадбирлари ўқувчиларга завқ бағишламоқда

📌 “Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан ўтказиб келинаётган “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остидаги тадбирлар доирасида Тошкент туманидаги 8-умумтаълим мактабида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

💬 Тадбирда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Ташметов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Насрулло Мамажонов ва 83384-ҳарбий қисм командирининг тарбиявий-мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Миржалол Раҳматовлар сўзга чиқиб, ўзбек фарзанди учун Миллий армия сафларида хизмат қилиш, она Ватан сарҳадларини қўриқлаш юксак бурч ва шараф эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

♻️ Тадбир давомида ҳарбийлар билан ўтган самимий давра суҳбатида ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

🔹 Шунингдек, мактаб ўқувчилари иштирокида саҳна кўринишлари намойиш этилди.

#Тошкент_тумани
#Ватанпарварлик_ойлиги

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Оилавий ажримлар сони камайди

🔰Ўтган йили Тошкент вилоятидаги шаҳар ва туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида 26 минг 147 та никоҳ қайд этилди. Шунингдек, 68 минг 269 нафар ( 35 минг 304 нафар ўғил, 32 минг 965 нафар қиз) бола дунёга келди.

❇️Никоҳлар сони бўйича Қибрай (1 минг 791), Зангиота (1 минг 708) ва Янгийўл (1 минг 690) туманлари етакчилик қилган. Энг кўп ажрим эса Қибрай тумани (286), Чирчиқ шаҳар (240), Янгийўл тумани (202) га тўғри келади.

💠Туғилганлик ҳолатлари туман ва шаҳарлар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп туғилишлар Зангиота туманида (4 минг 774 нафар), энг ками эса Оҳангарон шаҳрида (1 минг 21 нафар) қайд этилди.

✳️Бундан ташқари, 2 минг 959 та ҳолатда турли келишмовчиликлар ортидан оилавий ажралишлар ҳам қайд қилинган. Шу билан бирга, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан никоҳлар сони ўтган йилда 605 тага, ажримлар сони эса 634 тага камайган.

ДХА Тошкент вилояти бошқармаси
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллаларда замонавий спорт майдончалари қурилди

✳️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижроси бўйича Қуйи Чирчиқ туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 37 та маҳалла сектор раҳбарлари назоратига олинган бўлиб, ҳозирги кунда 31 та маҳаллада "workout" ва "streetbol" спорт майдончалари қурилиши якунига етди. Қолган маҳаллаларда ҳам йил якунига қадар шундай спорт майдорнчалари барпо этилади.

#Қуйи_Чирчиқ

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг сайланган Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари Садир Жапаровни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси ҳамда Қирғизистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумнинг муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.
Жорий йил Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, уларни сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойитиш даври бўлиши лозимлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с избранным Президентом Кыргызстана Садыром Жапаровым.
Глава нашего государства поздравил Садыра Жапарова с убедительной победой на президентских выборах и успешным проведением референдума по внесению изменений в Конституцию Кыргызстана.
Подчеркнуто, что этот год должен стать периодом дальнейшего укрепления узбекско-кыргызских отношений, их наполнения качественно новым содержанием.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ташаббус ва таклифлар билан чиқиб, бизга тинчлик берманглар"

Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарларининг ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувида шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамовнинг юқоридаги сўзлари ёшларни ўзига бўлган ишончини ошириб, шижоат бахш этди.

- "Compass" ўқув маркази раҳбариман, - дейди ёш тадбиркорлардан бири Илҳом Бобожонов, - Робототехника ва дастурлаш бўйича ўқув курси очгандик. Ҳокимга мурожаат қилиб, компьютер ажратилишида ёрдам сўрагандим. Мурожаатим ижобий ҳал этилиб, кейинги ҳафтадан марказимизга 10 та компьютер бериладиган бўлди. Бунинг учун шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар Кенгашига ташаккур.

📹 Бу ҳақда батафсил юқоридаги видеолавҳада

#ёшлар_дастури_амалда
#Олмалиқ

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Мутасаддилар озиқ-овқат захирасини кўздан кечиришди

⚡️ Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 октябрдаги “2020-2021 йил қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Бош прокуратура бошқарма бошлиғи М.Абдуҳакимов, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Б.Алимбеков, вилоят прокурори ўринбосари С.Рўзиев ва ишчи гуруҳ аъзолари Қуйи Чирчиқ туманидаги "ТСТ Cluster"масъулияти чекланган жамиятида бўлишди.

Мутасаддилар аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасалари учун яратилган озиқ-овқат захираси билан танишишди.

🔍Маълумот учун: бугунги кунда туманда 7 минг 600 тонна гуруч, 1 минг 259 тонна картошка, 664,0 тонна пиёз, 498,0 тонна сабзи ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари захираси яратилган.

#Қуйи_Чирчиқ

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube