Toshkent viloyati hokimligi
14.7K subscribers
39.5K photos
5.41K videos
48 files
21.6K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏆 Ўрта Чирчиқ туманидаги 22 та мактабгача таълим ташкилотлари ишчи-ходимлари ўртасида "Ҳоким кубоги" мусобақаси ўтказилди

🥎🏓23-мактабда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида мактабгача таълим ташкилотларининг 250 нафар ишчи-ходимлари ўртасида волейбол, стол тенниси, шахмат, шашка бўйича спорт мусобақалари юқори савияда ташкил этилди.

🚶 Шунингдек, "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" тадбири ҳам ўтказилиб, ишчи-ходимлар бадантарбия машқлари билан шуғулланишди ва 5000 қадам пиёда юришди.

🎞Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

#соғлом_турмуш_тарзи
#Ўрта_Чирчиқ_туман

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ҳар бир мурожаат назоратга олинди

❇️Зангиота туманидаги Маданият саройида вилоят ИИББ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ёдгор Исабаев иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Унда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот бошлиқлари, банк бошқарувчилари ва маҳалла раислари иштирок этишди.

Сайёр қабулда фуқаролардан турли муаммолар бўйича жами 30 та мурожаат қабул қилинди. Уларнинг 6 таси ИИБ га тегишли бўлганлиги боис, ижобий ҳал этилди. Ер, уй-жой, бола нафақа пули, фарзандини боғчага жойлаштириш ва бошка масалалар бўйича қолган мурожаатлар тегишлилиги бўйича ижрога йўналтирилди.

#Зангиота_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Аҳоли мавсумий касалликлардан огоҳлантирилмоқда

Қибрай туман санитария-эпидемиолигия осойишталик маркази ходимлари томонидан карантин қоидаларига риоя қилиш, келиб чиқиши мумкин бўлган мавсумий касалликларни олдини олиш мақсадида мактаб ҳамшираларининг малака кўникмаларини ошириш бўйича семинар ҳамда аҳоли ўртасида тарғибот ишлари ўтказиб келинмоқда.

🏫Умумтаълим мактаблари ва маҳаллаларда Сovid-19, мавсумий касалликлар гепатит А ва қизамиқ касалликларни аниқлашда эътибор қаратилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

💉Шунингдек, савдо ва умумумий овқатланиш корхонларида ботуллизм касаллигининг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда мобил гуруҳ ходимлари томонидан Сovid-19да гумонланган хонадонларда дезинфекция ишлари амалга оширилиб, улардан тест таҳлиллари олинмоқда.

#Тиббий_тарғибот
#Қибрай

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Давлат хизматлари бўйича олдимизда турган вазифалар аниқ

🔰Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давлатимиз тараққиётининг дастури сифатида барча фуқаролар учун муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатимиз иқтисодини ривожлантириш, аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, халқ фаровонлигини ошириш, юрт тинчлиги ва осойишталигини мустаҳкамлаш масалалари мурожаатноманинг асосини ташкил этди.

🔷Янги Ўзбекистоннинг иқтисодини янада ривожлантириш, бунёдкорлик ишларига маърифатли ёш авлодни жалб этиш, уларга имкониятлар яратиш каби вазифаларнинг белгиланиши барчанинг қалбидан жой олди.

⚡️Бошланган 2021 йил Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили, дея эълон қилиниши эса олдимизда турган улкан вазифаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

▶️Батафсил UzA сайтида

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#қарор_ва_ижро

Маҳалла гузари қуриш учун аукционсиз ер ажратилади

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4602-сонли Қарорига мувофиқ, ҳар бир маҳаллада давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларни фаол жалб қилиш ҳисобига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи комплексини (маҳалла гузари) қурилиши белгиланган.

📄 Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан 2021 йил давомида 7 та маҳаллада давлат-хусусий шерикчилик асосида маҳалла гузари биносини қуриш режалаштирилган. Айни вақтда маҳалла гузарининг лойиҳаси ишлаб чиқилиб, талабгор инвесторлар бино қуриш бўйича шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилишлари мумкин.

@Olmaliq_shahri
Сурхондарёлик раҳбарлар Тошкент туманида бўлишди

💼 Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларидан иборат гуруҳ Тошкент туманида бўлди.

🤝 Меҳмонларни туман ҳокими Одилхон Рустамов, ҳоким ўринбосарлари Келес шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик жараёнлари билан таништирди.

🏛 Делегация аъзолари туман марказидаги Хотира майдони, универсал спорт мажмуаси, амфитеатр, Маданият саройи ва туман марказий шифохонасини кўздан кечирдилар.

🎼 Шунингдек, Маданият саройида вилоят мақом ансамбли томонидан концерт дастури ва Келес шаҳрининг концепцияси график видеоролиги намойиш этилди.

📌 Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад Тошкент туманидаги кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, янгиланишлар жараёни билан яқиндан танишиш, ўзаро тажриба алмашиш ва биргаликда иш юритишнинг янги имкониятларини очишдир.

#Ҳамкорлик
#Тошкент_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ўқувчилар ўртасида "Темурбеклар" мусобақаси ўтказилди

🔰Ёшлар иттифоқи Оққўрғон туман Кенгаши, туман мудофаа ишлари ва халқ таълими бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида "Темурбеклар" тадбири ўтказилди.

⚜️"Ватанпарварлик ойлиги" доирасида ҳарбийлаштирилган спорт мусобақасининг саралаш босқичи 44, 9, 18, 35, 23, 30- умумтаълим мактаблари жамоалари иштирокида ташкил этилди.

🟢Мусобақа финал босқичи ва "Ёшлар паради" 12 январь куни 19 умумтаълим мактабда уюштирилиши кўда тутилган.

#Оққўрғон_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube