Toshkent viloyati hokimligi
14.7K subscribers
39.5K photos
5.41K videos
48 files
21.6K links
Download Telegram
#Ёшлар_дастури_амалда

Эртанги кун бугундан бошланади

🏫 Тошкент тумани марказидаги Универсал спорт мажмуасида “Эртанги кунинг бугундан бошланади” шиори остида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни эртанги кунга умид билан қарашга ўргатиш, уларнинг ташаббуслари ва интилишларини илгари суришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

📌 Тадбирда таниқли спортчилар Мурод Хонтўраев, Тимур Кападзе, Серьвер Джепаров, Адҳам Йўлдошев, Руслан Нуриддинов, Дилноза Раҳматова, блогер Шуҳрат Мусаевлар иштирок этиб, ёшларни қизиқтирган саволларга ҳаётий тажрибаларидан мисоллар келтирган ҳолда жавоблар бердилар ҳамда қизиқарли савол эгаларига ўзларининг дастхатлари туширилган спорт анжомларини совға қилдилар.

Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#муносабат

”Бекобод овози” каналида эълон қилинган видеотасвир юзасидан муносабат

2019 йил 22 декабр куни Бекобод шаҳар ихтисослаштирилган санъат мактаби биносида жойлашган 83-сайлов участкасида халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутатлигига “23-Андижон” сайлов округи бўйича сайловлар бўлиб ўтди.

Ушбу сайлов участкасида маҳаллий Кенгаш депутатлигига 5 та сиёсий партиядан 5 нафар номзод қўйилди.

Сайлов натижалари бўйича Қодирова Рабия Абдукаххаровна депутат этиб сайланганлиги эътироф этилди.

Сайлов якуни бўйича барча участка ва округ сайлов комиссиялари санаб чиқилган сайлов бюллетенларини шаҳар сайлов комиссияси жойлашган бинога, яъни Жамоат саломатлиги техникуми (тиббиёт коллежи) биносига олиб келинган.

Комиссия аъзолари томонидан олиб келинган бюллетенларнинг барчаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тарқатилган махсус қопда ҳамда махсус рақамланган пломбалар билан пломбаланган ҳолда олиб келинган.

Ушбу пломбаланган қоплар ички ишлар ходимлари томонидан шаҳар сайлов комиссияси аъзолари билан махсус темир эшикли ва панжарали хонага сақлаш учун олиб кирилган ҳамда хона муҳрланган.

Видеомурожаатда кўрсатилган ҳолат (бюллетенларни ўзгартириш) содир бўлмаган.

Номзодларнинг бири сайлов ноқонуний ўтган деб шаҳар прокуратурасига мурожаат қилган, ушбу морожаат бир неча бор ўрганиб чиқилган. Ноқонуний хатти-ҳаракатлар аниқланмаган.

Шунингдек, шаҳар прокуратурасининг тақдимномасига асосан 2020 йил 28 феврал куни шаҳар сайлов комиссияси ва 83-участка сайлов комиссияси аъзолари билан биргаликда махсус пломбалар билан муҳрланган 83-сайлов участкага тегишли қоплар очилиб, овоз бюллетенлар қайта саналган ва баённома тузилган. Бюллетенларни қайта саноқдан ўтказиш натижаси 2019 йил 22 декбрда тузилган баённома билан тўғри келган.

Ушбу видеотасвирдаги аёл Н.Нурматова бўлиб, алкоголь маҳсулотлари тез-тез истеъмол қилиши, ичкилик оқибатида ишга бир неча кунлаб чиқмаслик ҳолатларини қайд этилганлиги, ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашиш ҳолатлари кўп бор учраган.

2020 йил сентябр ойида Н.Нурматова билан тузилган вақтинчалик меҳнат шартномаси томонлар келишувига асосан бекор қилинган, сабаби мазкур лавозимда доимий фаолият юритган ходим бола парвариши таътилидан ишга чиққан.

Бугунги кунгача Н.Нурматовага маҳалла раиси томонидан моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиб, ҳолидан хабар олинмоқда.

#Бекобод_шаҳри

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​Вилоят ҳокимлигида Япония компанияси вакиллари билан учрашув

🔰Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Абдусаломов юртимизга ташриф буюрган Япония компанияси вакиллари билан учрашди.

❇️Учрашувда "Beeanz Inc." компанияси Бош директори Тсутоми Учияма, компания маслаҳатчиси Даисуке Накамура ва компаниянинг яна бир вакили Накамура Таканорилар иштирок этди.

✍️ Ўтган йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган ҳамкорлик учрашувида Тошкент вилояти ҳамда Япониянинг “Beeanz Inc” компанияси ўртасида IТ-академиясини ташкил этиш борасида келишувлар имзоланган эди.

🔎Маълумот ўрнида айтиш жоизки, шу кунгача жами 238 нафар номзод мазкур ўқув марказида ўқиш истагини билдирган.

🙎‍♂️🙍‍♀️Бугунги кунга қадар имтиҳон асосида 85 нафар ёшлар IT-академиясига имтиҳон асосида саралаб олинди.

👨💻Режага кўра, таҳсил жараёнларига оид тарғибот тадбирлари олиб борилиб, яна 65 нафар ёшлар IT-академияга ўқишга қабул қилинади.

🤝Учрашувда мазкур ўқув даргоҳининг ташкилий ишлари хусусида сўз бориб, ҳар икки томон бу борада фикр- мулоҳазалар алмашишди.

⚡️Учрашув якунида япониялик мутахассислар IT-академиясини ташкил этишда кўрсатилаётган ёрдам учун Жамшид Абдусаломовга миннатдорчилик билдиришди.

#IT_академияси
#Тошкент_вилояти_Инвестициялар_ва_ташқи_савдо_бошқармаси

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎁Янги йил байрами муносабати билан меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун байрам дастури ташкил этилиб, вилоят ҳокими Рустам Холматов томонидан Президент совғалари топширилди.

🎥Батафсил "Севимли" телеканали лавҳасида

#Бўка_тумани
#Чирчиқ_шаҳри

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Зангиота туманининг “Тошкент” маҳалласида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади

♦️"Zangiotatumangaz" газ таъминоти бўлими шуни маълум қиладики, Зангиота туман “Хонобод” ҳудуди “Тошкент” маҳалласида янги барпо этилган 22-умумтаълим мактаби биносини табиий газ билан таъминловчи газ қувурини ўрта босимли Д-89 мм.ли газ қувурига улаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2021 йил 5 январь куни соат 14:00 дан – соат 16:00 га қадар “Хонобод” ҳудудининг “Тошкент” маҳалласидаги жами 200 та аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар ҳамда ижтимоий соҳа объектларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

⚠️“Zangiotatumangaz” газ таъминоти бўлими юқорида қайд этилган ҳолат бўйича ноқулайликлар учун аҳоли ва истеъмолчилардан узр сўрайди.

#Зангиота_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқхона – даромад манбаи

👩🌾Пискент туманидаги “Чимқўрғон” маҳалласида истиқомат қилувчи Қуроловлар оиласини маҳалладагилар “миришкор одамлар” дейишади. Боиси, оила томорқасининг ҳар қаричидан самарали фойдаланиб, яхшигина даромад топмоқда.

☘️9 сотихли иссиқхонада айни вақтда тўқсонбости экинлар экилган.

Февраль ойида саримсоқ ҳам, редиска ҳам етилади. Иликузилди вақтига яхшигина даромад қиламиз. Ўрнига пушти помидор экилади. Йил давомида ердан 2-3 марта ҳосил, 40-45 миллион сўм даромад оламиз, – дейди хонадон бекаси Дилфуза Қуролова.

🎖 Яқинда оиланинг меҳнати Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан эътироф этилиб, “Меҳнаткаш деҳқон” кўкрак нишони билан тақдирланди.

🎥Бу ҳақда батафсил видеолавҳада.

#Пискент_тумани
#аёллар_бандлиги
#томорқа

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Куни кеча ижтимоий тармоқлардаги Allaev.Uz. ва Xushnudbek.uz. телеграм каналлари орқали "Электр энергиясининг янгича ҳисоблаш тизимига саволлар кўп. ASCUE ҳақида" номли мақола юзасидан "Тошкент ҲЭТК" АЖ қуйидагиларни билдиради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3981-сонли қарори ижросини таъминлаш, электр энергияси назорати ва ҳисобини автоматлаштирилган тизимига республикамизнинг барча вилоятлари, шу жумладан, Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги истеъмолчилар ҳам ўтказилди.

Хабарингиз бор, АСКУЭ тизимига ўтиш бўйича ҳамда электр энергияси маиший ва улгуржи истеъмолчиларига тизимнинг қатор қулайликлари, имкониятлари ҳақида ОАВ, ТВ ва ижтимоий тармоқларда деярли ҳар куни тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди, бу ишлар ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда.

Хозирги кунга келиб истеъмол қилинган электр энергия учун қарздор истеъмолчилар масофадан (АСКУЭ) электр таъминоти тўхтатилмоқда. Зангиота тумани электр таъминоти корхонасида 5 та тўлов кассалари, туманнинг барча МФЙ ларида сайёр кассалар ташкил этилган. Мурожаатчиларнинг барча таклиф, эътироз ва шикоятлари бўйича жойига чиқиб ўрганилиб, ижобий ечимлари ҳал этилмоқда.

Истеъмолчилар томонидан электр энергия учун тўловлар амалга оширилгандан сўнг, маълум бир вақт ичида электр энергия таъминоти тикланмоқда. Истеъмолчилар тарафидан ўзбошимчалик билан электр таъминотини у ёки бу фазага ўтказиб олиш (электр хисоблагичдан олдин перекидной, автоматлар ўрнатилганлиги ва хонадонларга кириш симларидаги улоқ жойларини мавжудлиги) натижасида фазалар бўйича юкламалар тенг тақсимланмайди ва ТП даги трансформатор носимметрик юклама билан ишлаб, электр энергия сифат кўрсаткичларига таъсир кўрсатади ва бу ўз навбатида маиший техника воситаларининг куйиши, электр таъминотида эса тез-тез ўчишларни ва электр ҳисоблагичнинг ўз вақтида қайта ёқилишига тўсқинлик қилмоқда.

Шундан сўнг ТЭТК томонидан бириктирилган ходимлар томонидан қайта ёнмаган электр ҳисоблагичларни жойига чиқиб, ҳисоблагичдан олдин ўрнатилган перекидной рубильник ва автоматларни олдириб ҳамда электр симларини узилганлиги учун бошқа янги симларни монтаж қилдирилгандан сўнг электр энергия таъминоти тикланмоқда. Айрим аҳоли истеъмолчилари ўзбошимчалик билан уланиш схемаларига ўзгартириш киритилиши натижасида, туман электр таъминоти корхонаси ва бошқа аҳоли истеъмолчиларига ҳам ноқулайликлар туғдирмоқда.

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

Электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширинг!
"Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

#Расмий_муносабат

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​📣 Диққат, танлов!

Давлат хизматлари агентлиги БМТТД билан биргаликда Европа Иттифоқи кўмагида журналистлар ва блогерлар учун “Давлат хизматлари ҳаётий зарурат” мавзусида танлов ўтказади.

🎯 Мақсад – Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш, кўрсатилаётган давлат хизматлари тўғрисида кенг жамоатчилик хабардорлигини ошириш, шунингдек, Давлат хизматлари марказлари фаолияти ва my.gov.uz портали орқали давлат хизматларидан фойдаланишни кенг тарғиб қилишда оммавий ахборот воситалари ва блогерлар ёрдамидан фойдаланиш.

📌 Иш жойидан қатъи назар, мамлакатимизнинг барча вилоятларида фаолият юритувчи 18 ёшдан катта журналистлар ва блогерлар иштирок этишга таклиф қилинади.

❗️1 иштирокчи — 1 та материал!

Номинациялар:

🖼Фото мақола;
🎞Видео лавҳа;
🌈Анимацион лавҳа;
📑Мақола/Таҳлилий материал/Блог;
📻Радио эшиттириш;

Мазкур танлов 2021 йил 1 январдан 5 майгача бўлиб ўтади. Ғолибларни саралаш Ҳакамлар ҳайъати томонидан материалларни баҳолаш орқали амалга оширилади.
Иштирокчининг анкетаси ва мақоласи [email protected] электрон манзилига 2021 йил 15 апрель соат 18:00 (Тошкент вақти билан)гача юборилиши керак.

🏆 Ғолибларни қимматбаҳо совғалар кутмоқда!!

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Эслатиб_ўтамиз

⚠️ Давлат хизматлари марказлари ёки my gov.uz орқали берган аризангиз ҳолатини онлайн равишда текширишингиз мумкин.

Бунинг учун қуйидаги ҳаволадан ўтиб, 👉🏻
https://my.gov.uz/uz/site/task-view

1 - Ариза рақами;
2 - Махсус паролни киритишингиз керак.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Вилоятда янги лойиҳалар амалга оширилади

⚡️Тошкент вилоятида 2020-2021 йилларда ишга тушириладиган инвестиция лойиҳалари кўриб чиқилди. Қайд этилганидек, Оҳангарон, Ангрен шаҳарлари ва Оҳангарон туманида 2021-2022 йилларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш йўналишида жами 31 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Уларнинг умумий қиймати 271,5 миллион долларга тенг.

📊
Ҳозирги кунда “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида 787,5 миллион долларлик инвестициялар, жумладан, 295,5 миллион доллар миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштириш ҳисобига 68 та корхона негизида 73 та лойиҳа ишга туширилган. Бунинг натижасида 8 минг 251 та иш ўрни яратилган.

️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#спорт

Машҳур спортчилар ёшлар билан учрашди


Тошкент туманидаги Универсал спорт мажмуасида “Эртанги кунинг бугундан бошланади” шиори остида ёшларни қўллаб-қувватлаш, соғлом турмуш тарзига жалб қилиш ва жамиятда ўз йўлини топиши учун интилишларини рағбатлантиришга бағишланган ёшлар билан учрашув ўтказилди.

️Батафсил UZA сайтида ўқинг

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#назорат

Маҳалла ҳудудлари комплекс ўрганилмоқда

Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими, депутат Қобил Ҳамдамов бошчилигида депутат Дилфуза Рўзиева, прокурор Музаффар Маматов ва мутасадди раҳбарлар "Кимёгар", "Металлург", Чўлпон ва Увайсий маҳаллалари ҳудудида бўлиб, комплекс ўрганиш ишларини олиб боришди.

Ўрганиш давомида маҳаллалардаги корхоналарнинг иш ўринларини легализация қилиш орқали қўшимча иш ўрни яратиш, бўш турган бино эгаларига таъсирчан солиқ қўлланилиш ҳолатлари, ноқонуний қурилиш, коммунал масалалар, ободонлаштириш ҳамда бўш хонадонларни аниқлаш, тадбиркорларнинг муаммосига ечим топиш каби масалалар кўриб чиқилди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан бугун ишчи гуруҳ аъзоларининг таклифлари асосида муддатида ечим топиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши белгиланди.

@Olmaliq_shahri