Toshkent viloyati hokimligi
14.7K subscribers
39.5K photos
5.41K videos
48 files
21.6K links
Download Telegram
Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XXI сессияси бўлиб ўтди

🔰Кун тартибига кўра, туман молия бўлими бошлиғи Улуғбек Ботиров 2021 йил учун туман маҳаллий бюджети тўғрисида ахборот берди.

📝Туман ҳокими биринчи ўринбосари Эрали Абдурасуловнинг аҳоли эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“Темир дафтар”) ва камбағалликдан чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

📌Сессияда кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

#Янгийўл #сессия

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
ЭЪЛОН

Нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар диққатига

Нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларнинг 2020 йилдаги фаолияти тугрисидаги хисоботларни 2021 йил 1 февралидан кечиктирмай e-ngo.uz портали орқали электрон шаклда тақдим қилишингиз сўралади.

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 239-моддасига асосан Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этмаслиги, ўз вақтида тақдим этмаслиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиши, ўз фаолияти тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиши, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг ахборотни, шу жумладан улар томонидан мол-мулк ва пул маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаслиги

Мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

💻e-ngo.uz портали

🎥 ҳисоботни тўлдириш юзасидан видео қўлланма билан батафсил танишинг👈🏻👈🏻

Каналга уланиш
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Пискентда темир чиқиндилардан бўёқ ишлаб чиқарилади

🚫Чиқинди табиатга зарар, лекин у қайта ишланиб фойдаланиш мумкин экани барчамизга маълум.

🔎Пискент туманидаги “MGA STAR GOLD” масъулияти чекланган жамияти ҳам айнан темир чиқиндиларини замонавий технологиялар асосида қайта ишлаб, таркибида темир оксиди бўлган пигмент ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Айни вақтда корхонада ишлаб чиқаришни бошлаш учун тайёргарлик ишлари олиб бориляпти.

❗️Бу ерда темир оксидидан бўёқ пигменти, лок, керамика, тўқимачилик ва темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

🤝Келгусида МДҲ мамлакатларига экспорт қилиниши режалаштирилган ушбу маҳсулотлар сифати жуда юқорилиги билан ажралиб туради.

#Пискент

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги тадбиркорлик субъектлари

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

🚑Янги йилнинг илк кунларида Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали ва Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида "Тузел" ҳудудидаги 8 та маҳалла фуқаролари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

🩺🌡Тиббий кўрик давомида 9 йўналишдаги (тиббий диагностика, ЭКГ, УЗИ ва лаборатория) тор мутахассислар маҳаллалардаги 232 нафар фуқаронинг саломатлигини назоратдан ўтказиб, уларда аниқланган касалликларни даволаш бўйича тегишли муолажалар, зарур тавсиялар беришди.

🔬Марказий ҳарбий клиник госпитали шифокорлари бундай чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни туманнинг чекка ҳудудларда ҳам ўтказишни режалаштирган.

#Тиббиёт #Қибрай

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Мурожаатномадан келиб чиқиб вазифалар белгиланди

Юқори Чирчиқ туман ҳокими У.Атемов раҳбарлигида масъуллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

📌Йиғилишда Президент Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида келгуси йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалардан келиб чиқиб, амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар хусусида барча маcъулларга вазифалар юклатилди.

📍Хусусан, Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида жиноятчиликнинг олдини олиш, таълим тизимини янада такомиллаштириш, аҳолини соғлом турмуш тарзига одатлантириш сингари муҳим вазифалар юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиши кўзда тутилди.

#Юқори_Чирчиқ

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#аёллар_ёшлар_бандлиги

⚡️Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусда хотин-қизлар бандлигини таъминлашга алоҳида аҳамият берилган.

Пискент туманида ҳам аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган йили тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги 10 нафар аёлга 353 млн сўм кредит маблағи ажратилди.

🧵Бекобод” маҳалласида яшовчи Дурдона Маннопхонова ёшлигидан тикувчиликка қизиқади. Турмуш қургач, оиласи фаровонлиги учун қизиқишини даромад манбаига айлантирди. Хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондидан 30 млн. сўм кредит эвазига бизнесини бошлади. Ҳозир Дурдона маҳалладаги 10 нафар қизни иш билан таъминлаган. Келгусида фаолиятини янада кенгайтириш, 30 та аёл билан тикувчилик цехи ташкил этиш ниятида.

🎥Батафсил видеолавҳада

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бўстонлиқ туманига дам олиш кунлари 54 мингдан ортиқ фуқаро 18 мингта транспорт воситасида ташриф буюрди

🚘
Транспорт сони автомобил йўлларининг ўтказувчанлик имкониятидан бир неча баробар кўп бўлганлиги сабабли йўлларда сунъий тирбандликлар юзага келганди. Уни бартараф этиш мақсадида вилоят ИИББ ЙҲХБ ва йўл ташкилотларининг 100 дан ортиқ ходими ва 40 дан зиёд махсус техникалари сафарбар қилинган. Қўшимча куч сифатида Тошкент шаҳридан ҳам ЙПХ инспекторлари жалб этилган.

🛣Шунингдек, йўлларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш мақсадида йўл четларида тўпланиб қолган қорлар махсус техникалар ёрдамида тозаланиб, 16 та қўшимча йўл белгилари ўрнатилган. Ҳозирда олиб борилган ишлар ўз самарасини бериб, дам олувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратилган.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда

⚡️ "Эртанги кунинг бугундан бошланади"

📌 Тошкент тумани марказидаги Универсал спорт мажмуасида таниқли спортчилар Мурод Хонтўраев, Тимур Кападзе, Серьвер Джепаров, Руслан Нуриддинов, Адҳам Йўлдошев, Дилноза Раҳматова, блогер Шуҳрат Мусаевлар иштирокида “Эртанги кунинг бугундан бошланади” шиори остида ёшлар билан маҳорат дарси учрашуви бўлиб ўтди.

📽 Тадбир тўғрисида батафсил ушбу видеолавҳамизда.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ёшлар_дастури_амалда

Эртанги кун бугундан бошланади

🏫 Тошкент тумани марказидаги Универсал спорт мажмуасида “Эртанги кунинг бугундан бошланади” шиори остида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни эртанги кунга умид билан қарашга ўргатиш, уларнинг ташаббуслари ва интилишларини илгари суришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

📌 Тадбирда таниқли спортчилар Мурод Хонтўраев, Тимур Кападзе, Серьвер Джепаров, Адҳам Йўлдошев, Руслан Нуриддинов, Дилноза Раҳматова, блогер Шуҳрат Мусаевлар иштирок этиб, ёшларни қизиқтирган саволларга ҳаётий тажрибаларидан мисоллар келтирган ҳолда жавоблар бердилар ҳамда қизиқарли савол эгаларига ўзларининг дастхатлари туширилган спорт анжомларини совға қилдилар.

Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube