Toshkent viloyati hokimligi
14.7K subscribers
39.5K photos
5.41K videos
48 files
21.6K links
Download Telegram
#Чиноз

Эҳтиёжманд оилаларнинг муаммолари ўрганилмоқда

🔰Чиноз туманида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи фуқаролар билан мутасаддилар томонидан бирма-бир суҳбатлашилаётганлиги самара бермоқда. Пировардида кўплаб муаммоларга ечим топиляпти.

❇️Жумладан, 1-сектордаги “Ойдин”, “Янги ҳаёт”, “Кататепалик” маҳаллаларида фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Туман ҳокими, унинг ўринбосарлари билан бирга, мутасадди раҳбарлар ҳам иштирок этган мулоқотларда 15 нафар фуқаронинг бандлиги ҳал этилди. 3 нафарига иссиқхона қуриш учун субсидия ажратиш, 8 нафарига кредит ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XXI сессияси бўлиб ўтди

🔰Кун тартибига кўра, туман молия бўлими бошлиғи Улуғбек Ботиров 2021 йил учун туман маҳаллий бюджети тўғрисида ахборот берди.

📝Туман ҳокими биринчи ўринбосари Эрали Абдурасуловнинг аҳоли эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“Темир дафтар”) ва камбағалликдан чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

📌Сессияда кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

#Янгийўл #сессия

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
ЭЪЛОН

Нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар диққатига

Нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларнинг 2020 йилдаги фаолияти тугрисидаги хисоботларни 2021 йил 1 февралидан кечиктирмай e-ngo.uz портали орқали электрон шаклда тақдим қилишингиз сўралади.

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 239-моддасига асосан Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этмаслиги, ўз вақтида тақдим этмаслиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиши, ўз фаолияти тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиши, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг ахборотни, шу жумладан улар томонидан мол-мулк ва пул маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаслиги

Мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

💻e-ngo.uz портали

🎥 ҳисоботни тўлдириш юзасидан видео қўлланма билан батафсил танишинг👈🏻👈🏻

Каналга уланиш
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Пискентда темир чиқиндилардан бўёқ ишлаб чиқарилади

🚫Чиқинди табиатга зарар, лекин у қайта ишланиб фойдаланиш мумкин экани барчамизга маълум.

🔎Пискент туманидаги “MGA STAR GOLD” масъулияти чекланган жамияти ҳам айнан темир чиқиндиларини замонавий технологиялар асосида қайта ишлаб, таркибида темир оксиди бўлган пигмент ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Айни вақтда корхонада ишлаб чиқаришни бошлаш учун тайёргарлик ишлари олиб бориляпти.

❗️Бу ерда темир оксидидан бўёқ пигменти, лок, керамика, тўқимачилик ва темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

🤝Келгусида МДҲ мамлакатларига экспорт қилиниши режалаштирилган ушбу маҳсулотлар сифати жуда юқорилиги билан ажралиб туради.

#Пискент

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги тадбиркорлик субъектлари

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

🚑Янги йилнинг илк кунларида Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали ва Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида "Тузел" ҳудудидаги 8 та маҳалла фуқаролари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

🩺🌡Тиббий кўрик давомида 9 йўналишдаги (тиббий диагностика, ЭКГ, УЗИ ва лаборатория) тор мутахассислар маҳаллалардаги 232 нафар фуқаронинг саломатлигини назоратдан ўтказиб, уларда аниқланган касалликларни даволаш бўйича тегишли муолажалар, зарур тавсиялар беришди.

🔬Марказий ҳарбий клиник госпитали шифокорлари бундай чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни туманнинг чекка ҳудудларда ҳам ўтказишни режалаштирган.

#Тиббиёт #Қибрай

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube