Toshkent viloyati hokimligi
14.9K subscribers
40.4K photos
5.51K videos
48 files
21.9K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Бўстонлиқдан гапирамиз!

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати бошлиғи Р.Аскаров маълумоти...

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Юқори Чирчиқ туманада замонавий спорт майдончаси фойдаланишга топширилди
#3jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Танқиддан сўнг: Зангиотада мулки бузилган тадбиркорларга компенсация ўрнига ер ажратилди

Тумандаги Эшонгузар қўрғонида истироҳат боғи қурилиши сабаб тадбиркорларнинг нотурар жой бинолари компенсация масаласи тўлиқ ҳал қилинмасдан бузиб ташланган эди. Туман ҳокимлиги компенсация ўрнига берилган ерга вилоят ҳокимлигининг рухсати сўралган қарор чиқарган. Натижада, тадбиркорлар икки ҳокимлик ўртасида «копток» бўлаётганди.

➡️ Батафсил ўқинг

Ниҳоят, 2020 йил 16 декабрда Зангиота туман ҳокимлигининг мулклари бузиб ташланган тадбиркорларга ер ажратиш тўғрисидаги қарори чиқарилди. Зангиота туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Жасур Усмоналиевнинг тасдиқлашича, энди тадбиркорлар ўз ерига эгалик қилиши, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши мумкин.

👉 Тошкент хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ташкил этилган очиқ мулоқот
#1jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Эълон

Чирчиқ шаҳар аҳолиси диққатига!


📆Бугун, 4 январь куни соат 09:00 дан кечки соат 18:00 га қадар “Х.Мақсудов”, “М.Улуғбек”, “В.Ҳайдаров”, “Гулистон”, “Иқбол”, “Умид”, “Мурувват”, “Гулзор”, “Бобур”, “Истиқлол”, “Ишонч”, “Хумо”, “Чинор”, “Семурғ”, “Адолат”, “Навбаҳор”, “Мирғолиб”, “Нур”, “Шодлик”, “Кимёгарлар”, “А.Темур”, “Баҳор”, “Маданият”, “Юлдуз”, “Қуёш”, “Лола”, “Ифтихор”, “Наврўз”, “Камолот”, “Камалак”, “Тинчлик”, “Кабутар”, “Турон”, “Маърифат”, “Ҳаёт гули”, “Дўстлик”, “Шарқ”, “А.Яссавий”, “Ғалаба” ва “Бахт” МФЙ лардаги хонадонларда ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилади.

🤝Барча аҳолидан ичимлик суви билан боғлиқ эҳтиёт чораларини кўришни сўраймиз.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев с 4 января 2021 года находится в краткосрочном трудовом отпуске.
Проведение отпуска Президента планируется на территории Узбекистана.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#муносабат

⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг парламентга Мурожаатномаси юзасидан Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати Сайёра ФАЙЗИЕВАнинг МУНОСАБАТИ

Президентимиз таъбири билан айтганда: “Она ва бола соғлиғига эътибор – жамиятга, келажакка эътибор.” Дарҳақиқат, бугун соғлом турмуш кечираётган инсон, албатта, келажакка орзу умид ва ишонч билан боқади.

Орзуларга эришиш учун эса, маррани катта олмоқлик ва дадил соғлом турмуш тарзига риоя этган ҳолда, ҳар бир инсон ўз саломатлигига масъулият билан ёндашиб яшамоқликни одат қилиш лозим.

Мурожаатда таъкидланганидек, инсонлар саломатлиги ва ҳаётига масъулият билан ёндашиш, ҳар бир фуқаронинг виждон ишидир.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Юқори_Чирчиқ
#ёшлар_келажагимиз

Мутасаддилар мактаблардаги аҳволни кўздан кечиришди

📌Бугунги кунда таълим тизимини замон талаблари даражасида ташкил этиш, фарзандларимиз ҳар томонлама камол топиши учун барча шароитларни яратиш лозим.

📍Ёшларга муносиб таълим бериш, уларнинг илм-фанга бўлган интилишларини рўёбга чиқариш бугунги куннинг талабидир.

📌Яқинда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи С.Қодиров ва Юқори Чирчиқ туман халқ таълими бўлими мудири Г.Айтековалар 23, 37, 18 ва 31- умумтаълим мактабларида яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

⚡️Мутасаддилар ўрганиш давомида мактаблардаги спорт заллари, дарс хоналари, ўқувчилар учун яратилган қулайликларни кўздан кечиришди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ангрен
#инновация

Ангренда " IT park" ўқув маркази очилди

🔎 Ангрен телекоммуникация боғламасининг биносида "IT park" ўқув марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

📌Маросимда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент вилояти худудий бошқармаси бошлиғи Хурсан Йўлдошев. Тошкент филиали директори А. Абдумўминов, Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари С.Анарбоев, Ангрен телекоммуникациялар боғламаси бошлиғи У. Холбековлар иштирок этдилар.

🔹Эндиликда Ангрен шаҳрида барча қулайликларга эга ва тажрибали мутахассислардан иборат ўқув марказида IT йўналишида зарур билим ва кўникмалар олиш имконияти мавжуд.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ўрта_Чирчиқ

Фозил ота 80 ёшида иссиқхона юритмоқда

💰Ўрта Чирчиқ тумани “Усмон ота” маҳалласида истиқомат қилувчи 80 ёшли Фозил ота ва 72 ёшли Атка ая Ҳошимовлар томорқасидаги 6 сотих майдонда иссиқхона ташкил қилиб, пенсиядаги вақтларини фойдали ўтказишмоқда. Ўтган йили 70 туп лимон кўчати парваришланаётган иссиқхонадан салкам 35 миллион сўм даромад олишга эришишди.

🍋2010 йилда кўчатларни Сурхондарёдан олиб келдик. Лимоннинг маҳаллий шароитга мослаштирилган навини экиб, мунтазам равишда мўл ҳосил олмоқдамиз. Бу нав бўйи нисбатан кичиклиги ва эрта ҳосил бериши билан ажралиб туради. Яхши парвариш қилинганда, тупидан 300-400 тагача мева олинади, – дейди Атка ая Ҳошимов.

🌳Ҳозир кексалар иссиқхонада лимон кўчатлари орасига мандарин кўчатларини ҳам экиб кўпайтиришмоқда. Уларнинг айтишича, бу лимон мевалари таъми ширин бўлишига ёрдам бераркан.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Вакансия

ДХА Тошкент вилояти бошқармасида бўш иш ўринлари

Батафсил: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-toshkent-viloyati-boshqarmasida-bosh-ish-orinlari-04-01-2021

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#муносабат

⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг парламентга Мурожаатномаси юзасидан Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Озода ПАРПИБОЕВАнинг МУНОСАБАТИ

Таъкидлаш жоизки, чуқур таҳлил, долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган ушбу Мурожаатнома барча соҳа вакиллари учун муҳим йўриқнома вазифасини ўтайди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан маҳаллада ишлаётган малакали ва ташаббускор кадрларни, давлат идораларига раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимини йўлга қўйиш таклифи берилгани бу тизимда фаолият олиб бораётганларга алоҳида ишонч ва эътирофдан далолатдир.

Маҳалла ва оила тизимига берилаётган ваколатлар эндиликда ёшларимиз ва хотин-қизларимизнинг ҳаёти ва фаолиятига оид кўплаб масалаларига тезкор ечим топиш имконини беради.

Батафсил ▶️Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#инвестит

Кореялик инвесторлар билан марказлашган савдо мажмуаси бунёд этилади

❇️Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов, вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Абдусаломов Жанубий Кореянинг “EVERGREEN MOTORS CO LTD” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда хориж компанияси ижрочи вице-президенти Ким Икдонг ва вилоят ҳокими Рустам Холматов иштирокида вилоят ҳудудида марказлашган савдо мажмуаси фаолиятини йўлга қўйиш хусусида музокаралар олиб борилиб, икки томонлама келишув имзоланди.

🔹Самимий ва дўстона руҳда ўтган тадбирда Ўзбекистон-Жанубий Корея давлатлари ўртасидаги яқин дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари эътироф этилиб, лойиҳанинг ташкилий ишларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

⚡️Келишувга кўра, Тошкент вилоятида Жанубий кореялик инвесторлар билан ҳамкорликда автомобиль савдоси билан шуғулланувчи марказлашган савдо мажмуаси ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчалари иш бошлайди. Ҳозирда лойиҳанинг қурилиш ишлари учун вилоят ҳудудидан 1 гектар ер майдони ажратилган. Умумий қиймати 1 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи лойиҳа ишга туширилгач, 100 та иш ўрни яратилади. Лойиҳа жорий йилнинг IV чорагига қадар ишга туширилиши кўзда тутилмоқда.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани

Дам олиш кунлари 54 мингдан ортиқ фуқаролар 18 мингдан ортиқ транспорт воситаларида Бўстонлиққа боришди

🚨Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:

Тошкент шаҳридан қўшимча ЙПХ ходимлари жалб этилди;

дам олиш масканларига кириш ва чиқишда қатъий назорат ташкил этилиб, тегишли йўл белгилари ўрнатилди;

40 дан ортиқ махсус автомобиллар ёрдамида йўллар қор ва музламалардан тозаланди.

⚡️Тезкорлик билан кўрилган чоралар ўз самарасини бериб, тирбандликлар бартараф этилди ва йўл ҳаракати қатнашчиларининг хавфсизлиги таъминланди.

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Пискент

Пискентда темир чиқиндилардан бўёқ ишлаб чиқарилади

⚡️Чиқинди табиатга зарар. Лекин у қайта ишланса, кони фойда. Пискент тумани “Кўлота” маҳалласидаги “MGA STAR GOLD” МЧЖ фаолияти айнан темир чиқиндиларини замонавий технологиялар асосида қайта ишлаб, таркибида темир оксиди бўлган пигмент ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

📌Айни вақтда корхонада ишлаб чиқаришни бошлаш учун тайёргарлик ишлари олиб бориляпти. Бу ерда темир оксидидан бўёқ пигменти, лок, керамика, тўқимачилик ва темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

❇️Келгусида МДҲ мамлакатларига экспорт қилиниши режалаштирилган ушбу маҳсулотлар сифати жиҳатидан Марказий Осиёда ягона ҳисобланади.

Корхонага 2,3 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш белгиланганди, лекин амалда 40 млрд сўм маблағ сарфланди. Айни вақтда 60 нафар маҳаллий ёшлар иш билан таъминланган. Корхона тўлиқ қувват билан фаолият бошлагач, 200 та иш ўрни яратилади. Бир кеча-кундузда 20 тонна, йилига 7200 тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади.

– Иш уч сменада ташкил этилади. Шу боис, ишчилар ойлик маошдан ташқари, транспорт, озиқ-овқат билан ҳам таъминланади. Жамоага маҳаллий аҳоли вакиллари жалб этилади, – дейди корхона бош муҳандиси Олим Сулаймонов.

🔰Эътиборлиси, хом-ашёси металл чиқиндилардан иборат бўлган корхонада аҳолининг темир-терсак ва қора металлар чиқиндиларини топширишдан моддий манфаатдорлигини ошириш ҳам йўлга қўйилади.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube