Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон. Президент. Йилнома-2020

Узбекистан. Президент. Хроника-2020

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен
#ислоҳотлар_амалда

⚡️Ангрен ишлаб чиқаришда, саноатда, инвестиция лойиҳалари экспорт ҳажми каби бир қатор иқтисодий муҳим кўрсаткичларда илғор ҳудуд ҳисобланади.

📎Ангренда 2021 йилда жами 11 та саноат, 39 та хизмат кўрсатиш йўналишидаги лойиҳалар ишга туширилиши режалаштирилган. Жами инвестиция миқдори 1 трлн. 240 млрд. сўмни ташкил этса, тўғридан-тўғри ўзлаштириладиган хорижий инвестиция миқдори 30 миллион доллардан ошиқ.

⚡️Шаҳардаги "Vista Electronics" корхонаси телевизор ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Корхона маҳсулотлари Дубай, Қирғизистон, Туркия, Қозоғистон ҳамда Тожикистонга экспорт қилинмоқда. 6 та ишчи ходим билан фаолият бошлаган корхонада айни дамда 50 нафарга яқин кишининг бандлиги таъминланган.

🎥Махсус кўрсатув: 1-қисм

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен #Оҳангарон
#ислоҳотлар_амалда

📌Ангрен шаҳридаги енгил саноат корхонаси 2018 йилда маҳаллий инвестиция ва банк кредит асосида фаолият бошлаган бўлиб, умумий сарфланган маблағ 700 минг АҚШ долларини ташкил этади.

📊150 га яқин ишчи ходим фаолият юритаётган корхонанинг маҳсулоти 100 фоиз экспортга йўналтирилган. Бугунги кунгача 214 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилган.

📝Оҳангарон туманида қуруқ усулда цемент ишлаб чиқариш корхонаси барпо этилмоқда. Жараёнга хитойлик инвесторлар томонидан 200 млн. долларлик тўғридан-тўғри инвестиция киритилган. Корхона 2022 йилда ишга туширилиши ва 380 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

🎥Махсус кўрсатув: 2-қисм

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
#ислоҳотлар_амалда

🏥Тошкент туманидаги мазкур клиника 2019 йил январь ойида иш бошлаган.

👨🏻‍⚕️Асосан кардиожарроҳлик йўналишида ўз фаолиятини юритадиган клиника 2 та реанимацион бўлимдан иборат бўлиб, бу ерда малакали шифокорлар томонидан йилига 1000 дан ортиқ жарроҳлик амалиётлари амалга оширилади.

🎥Махсус кўрсатув: 3-қисм

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз
#ислоҳотлар_амалда

⚡️2020 йилда Чиноз туманида жами қиймати 115 млрд. 550 млн. сўм бўлган 117 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган эди. Бироқ бетиним саъй-ҳаракатлар натижасида 2020 йил ноябрь ҳолатига 109 млрд. 828 млн. сўмлик 30 та лойиҳа ишга туширилди.

"Pronto Textile Group" туркиялик сармоядорларнинг инвестицияси ҳисобига иш бошлаган бўлиб, енгил саноат йўналишида фаолият юритаётган корхонанинг йиллик экспорт ҳажми 3 млн. долларни ташкил этади.

🎥Махсус кўрсатув: 4-қисм

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент
#ислоҳотлар_амалда

🏔Вилоятнинг тоғли ҳудудида жойлашган Паркент табиати мусаффолиги билан машҳур. Ерлик аҳоли орасида саломатликни мустаҳкамлашда табиий доривор гиёҳлардан самарали фойдаланилади.

🌱Табиий гиёҳлар, мевалар ва турли ўсимликларнинг барги, пояси, илдизидан доривор чойлар тайёрлашни йўлга қўйган ҳудуддаги корхонада 100 дан ортиқ номдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

🎥Махсус кўрсатув: 5-қисм

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл
#ислоҳотлар_амалда

📊Янгийўл туманида 2020 йилда 5 та лойиҳа ҳисобига 20 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритилиши режалаштирилган.

⁉️Ўтган даврда туманда қандай инвестицион лойиҳалар амалга оширилди?

🎤Ҳоким ўринбосари Рустам Саидқулов бу ҳақда батафсил маълумот берди.

🎥Махсус кўрсатув: 6-қисм

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай
#ислоҳотлар_амалда

💸Қибрай туманида жами ўзлаштирилган инвестиция 19,3 млн. доллар бўлиб, бу кўрсаткич йиллик режага нисбатан 93,6 фоизни ташкил этади.

📌Туманда ўтган даврда саноат йўналишида 20 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 14 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 6 та, жами 40 та янги лойиҳа ишга туширилди. Натижада 952 та янги иш ўринлари яратилди.

👥Тумандаги йирик паррандачилик корхонасида айни дамда 200 нафар ишчи ходим фаолият олиб боради.

🐓Корхонада бир кунда 270 - 300 минг дона тухум ишлаб чиқарилиб, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорларига етказилади.

🎥Махсус кўрсатув: 7-қисм

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#шукуҳ

Қорбобонинг совғалари йўлга чиқмоқда.

____
🙋‍♀️🙋‍♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
#Давлат_хизматини_ривожлантириш_агентлиги

🔰Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан жорий йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида агентликнинг филиал ҳодимлари ҳамда вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари учун масофавий “Инсон ресурсларини ривожлантириш” мавзусида малака ошириш курсларини ташкил этди.

📌Малака ошириш курслари Давлат бошқаруви академиясининг малакали профессор, ўқитувчилари томонидан олиб борилди.

🗓Жорий йилнинг 30 декабрь куни Давлат бошқарув академиясида "ZOOM" платформаси орқали видео конференц алоқа йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Агентлик директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов томонидан малака ошириш курсини тамомлаганларга ўзининг эзгу тилаклари ва тавсияларини берди.

Агентликнинг Тошкент вилояти филиали раҳбари З.Жўраев ушбу ўқув курсини муваффақиятли якунлаган вилоятнинг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарларига Давлат бошқаруви академияси томонидан тайёрланган намунадаги сертификатларни тантанали равишда топширди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#Йигирманчи_йил_одимлари
#Ёшлар_ва_жамият

🔰Эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари Мудофаа вазирлигининг Бўстонлиқ туманидаги тоғ тайёргарлик ўқув марказида бўлиб, ҳарбийлар ҳаёти ва фаолияти билан танишдилар.

Шу куни болажонларга мароқли хордиқ чиқаришлари учун қизиқарли томошалар, шоу ва белашувлар ташкил этилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Forwarded from КЎРОЙДИН
#муносабат

Янги Ўзбекистон тараққиётининг муқаррар кафолати

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган навбатдаги Мурожаатномасини диққат билан тинглаган ҳар бир юртдошимиз поёнига етиб бораётган 2020 йилнинг жамики қувонч ва ташвишлари, синов ва машаққатларини бор кўлами билан ҳис этди, десак адашмаймиз.

Бу ҳисоб жиҳатидан Президентимизнинг Парламентга, халқимизга йўллаган тўртинчи Мурожаатномаси. Бироқ, моҳият эътибори билан аввалгилардан фарқ қилади.

Вилоят ҳокими сифатида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кечаги давр билан бугунги кунни солиштириш ва ундан асосли хулосалар чиқариш имконим бор.

Президентимиз маҳаллий ҳокимликларга маблағ борасида, куч ва воситалар борасида эркин шароит яратиб, бошқарувнинг ўзини оқламаган тоталитар, марказлашган тизимидан воз кечиб, мустақил қарорлар қабул қилиш имкониятини ошириб бергани жойларда, одамлар турмушидаги етилган масала ва муаммолар билан тезкор ишлашда беқиёс имкониятлар яратмоқда.

Биргина мисол сифатида вилоятда жорий йил давомида маҳаллий бюджетнинг белгиланган даромад режасининг ошириб бажарилиши ҳисобига жами 371,7 миллиард сўм қўшимча маблағ шакллантирилди ва у ҳудудий тасарруфда қолди.

Ёшларнинг хоҳиш ва истаклари, ижтимоий муаммоларини ўрганиш, уларни жамиятда ўз ўрнини топиб кетишларига кўмаклашиш мақсадида барча шаҳар ва туманларда ҳар ҳафтанинг бир куни “Ёшлар масалаларини ечиш куни” ҳамда ҳар 15 кунда бир кун “Ёшлар билан ишлаш куни” этиб белгиланди.

Машҳур “Times” нашри поёнига етиб бораётган 2020 йилни инсоният тарихидаги энг машъум йил, деб таърифлади. Лекин, биз ҳамиша инсонийлик мезонининг гултожи бўлган умид ва ишонч, шукроналик билан яшайдиган халқмиз. Демакким, поёнлаб бораётган йилимизда ҳам бир ҳикмат, бир хосият кўрамиз. Зотан, 2020 йил халқимиз иродасини тоблаган, ҳаммамизга ҳар нарсадан сабоқ берган йил бўлиб тарихга киради.

Батафсил▶️ Ўзбекистон Миилий ахборот агентлиги сайтида

@Toshkent_viloyati_hokimi