Toshkent viloyati hokimligi
14.8K subscribers
40.6K photos
5.53K videos
48 files
22K links
Download Telegram
#Оққўрғон

“Вақф” хайриялари давом этмоқда

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан Оққўрғон туманидаги 290 та эҳтиёжманд хонадонларнинг ҳар бирига 12 хил турдаги озиқ - овқат маҳсулотлари тарқатилди.

🛍Бу тадбир давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, барча хайр - эҳсонлар туман имом-хатиби ва 29 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда ўз эгаларига топширилди.

Эҳсонларни қабул қилиб олган фуқаролар мутасаддиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани

“Вақф” эҳсонлари Янгийўл туманида тарқатилди

📦 Янги йил байрами арафасида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Янгийўл туманидаги кам таъминланган, эҳтиёжманд бўлган 690 та хонадонларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида тарқатилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Тошкент_тумани
#Саховат

“Вақф” фонди эҳсонлари

Айни кунларда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия тадбирлари ўтказилмоқда.

📌 Хусусан, ҳозиргача фонд томонидан Тошкент туманидаги 680 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ўн икки хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

🤝 Хайрия тадбирларида туман ҳокимлиги мутасаддилари, тумандаги барча имом-хатиблар ҳам иштирок этиб, маҳалла масъуллари билан биргаликда эҳсонларни ўз эгаларига тарқатишда фаоллик кўрсатишмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ

Меҳрибонлик уйига маиший техникалар ҳадя қилинди

🔰Чирчиқ шаҳридаги 14-Меҳрибонлик уйида 116 нафар болалар тарбияланаётган бўлиб, уларнинг асоий қисмини чин етимлар ташкил қилади.

📌“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Меҳрибонлик уйига маиший техникалар ҳадя қилинди. Совғалар фонд масъуллари, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари, нуронийлар иштирокида топширилди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада танишинг.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Тошкент_тумани
#Ёшлар_дастури_амалда

🎭 “Қувноқлар ва зукколар”: финалчилар аниқ

📌 Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуслари ижроси, шунингдек, туманда 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича қабул қилинган дастурга мувофиқ, Тошкент туманидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида секторлар кесимида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилмоқда.

🎨 Мактаб ўқувчиларининг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга қаратилган ушбу кўрик-танлов кўплаб ёшларни бирлаштириб, уларни ижод қилишга, қўшиқ куйлашга, жамиятдаги долзарб мавзуларни юмор орқали саҳналаштирган ҳолда олиб чиқишга туртки бўлмоқда. Қувонарлиси, ўқувчилар бир гуруҳ бўлиб ишлашни, бир-бирларини қўллаб-қувватлашни ва бугунги давлат сиёсати борасида мулоҳаза юритишни ўрганишмоқда.

1️⃣ 15-умумтаълим мактабида 1-сектор ҳудудидаги 8 та мактаб жамоалари ўзаро беллашдилар. Беллашув натижаларига кўра 1-ўринни 14-умумтаълим мактабининг “Осмондаги болалар” жамоаси, 4-умумтаълим мактабининг “Аланга” жамоаси 2-ўринни, 3-ўринни эса 6-умумтаълим мактабининг “Учқун” жамоаси эгаллади.

2️⃣ 18-умумтаълим мактабида 3-сектордаги умумтаълим мактаблари жамоалари ўзаро беллашди ва унда 1-ўринни 12-умумтаълим мактабининг “Кўктерак” жамоаси, 2-ўринни 17-умумтаълим мактабининг “Бригада” жамоаси эгаллаган бўлса, 3-ўрин 10-умумтаълим мактабининг “Параллель” жамоасига насиб этди.

3️⃣ 4-сектор ҳудудидаги умумтаълим мактаблари жамоалари ўртасидаги беллашувда 3-умумтаълим мактабининг “Ёшлар” жамоаси 1-ўринни, 30-умумтаълим мактабининг “Янги Ўзбекистон” жамоаси 2-ўринни ва 2-умумтаълим мактабининг “Бошқачалар” жамоаси 3-ўринни эгаллади.

4️⃣ 2-сектордаги умумий ўрта таълим мактаблари жамоалари ўртасида саралаш босқичи ўтказилди. Ундаги натижаларга кўра, 1-ўрин 22-умумтаълим мактабининг “Жизғанак” жамоасига, 2-ўрин 28-умумтаълим мактабининг “Дала” жамоасига ва 3-ўрин 25-умумтаълим мактабининг “Фючер” жамоасига насиб этди.

📣 Финал ўйини 👇

Секторлар кесимида ўтказилган саралаш ўйинларида ғолиб бўлган жамоалар танловнинг 2021 йил 16 январь куни туман Маданият саройида бўлиб ўтадиган финал босқичида ўзаро беллашадилар.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ

❇️Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Қуйи Чирчиқ туманидаги кам таъминланган, эҳтиёжманд бўлган 370 та хонадонларга 11 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон сифатида тарқатилди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада танишинг.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани

“Президент совғаси” ўз эгаларига топширилди

🎄 ⛄️Бугун туман ҳокимлиги биноси олдида ясатилган арча атрофида жам бўлган болажонлар учун унутилмас лаҳзаларга бой бўлди.

🎁 Янги йил байрами муносабати билан ташкил этилган шодиёнада болажонларга “Президент совғаси” топширилди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада танишинг.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Чиноз_тумани

Байрам арафасида тўртта оилавий боғча очилди

🏘 Янги йил байрами арафасида Чиноз туманида болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига қамровини ошириш мақсадида 4 та оилавий боғча тантанали равишда очилди.

👉Хусусан, “А.Навоий” МФЙ “Дилбандим”, ”Сарбозор” МФЙ “Афсона”, “Каналобод” МФЙ “Юлдузча”, “Афғон” МФЙ "Super star" номли оилавий боғчалар шулар жумласидандир.

🏠Бугунги кунда туманда 40 та мактабгача таълим муассасалари фаолият юритмоқда. Болаларнинг боғчаларга қамрови 69,2 фоизни ташкил этади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ
#рейд

❇️Соат 23:00 лар атрофида тунги экипаж спиртли ичимлик кўтариб олган икки нафар ўспирин йигитни учратди.

✳️Ўтказилган суҳбатларда улар спиртли ичимликни нарироқдаги савдо дўконидан сотиб олганини ва жамоат жойида уни истеъмол қилмаслигини маълум қилади. Бир қарашда ҳаммаси жойида.

❗️Лекин айни дамда соат миллари кўрсатаётган вақт ходимлар эътиборини тортди. Бу вақтда спиртли ичимлик савдоси билан шуғулланувчи дўконлар фаолиятини тўхтатган бўлиши керак эди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон. Президент. Йилнома-2020

Узбекистан. Президент. Хроника-2020

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter