Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
​​#соғлом_турмуш_тарзи
#Ўрта_Чирчиқ

"Мудир кубоги" мусобақалари ташкил этилди

🏆 Ўрта Чирчиқ туман педагогика коллежида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида умумтаълим мактабларининг педагог ва ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол ва волейбол турлари бўйича "Мудир кубоги" мусобақалари юқори савияда ўтказилди.

⚽️Мусобақада 250 нафардан зиёд аёл ва эркак педагоглар иштирок этиб, аёллар спортнинг волейбол тури бўйича ўзаро мусобақалашиб, ғолибликни туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қўлга киритди. 35, 47 ва 54-мактаб аёллари фахрли ўринларни қўлга киритишди.

📌Эркаклар ўртасида мини-футбол бўйича ўтган мусобақаларда 1-ўринни халқ таълими бўлими, қолган ўринларни 7-мактаб ва Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоалари эгаллашди. Ғолиблар халқ таълими бўлими мудирининг эсдалик совғалари ва кўчма кубоги билан тақдирланишди.

🤝Совриндор жамоаларга Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

👉 Каналга уланиш
: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани

Чемпионлар маҳорат дарслари ўтишди

📌Бўстонлиқ туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ҳамкорлигида чемпионлар Руслан Нуриддинов ва Акбар Жўраев иштирокида мастер-класс ташкил этилди.

🏋️Чемпионлар ўз муваффақияти сири ҳақида сўзлар экан, аввало, меҳнат, машаққат ва сабот спортчини юксак марралар томон бошлашини таъкидлади.

Дарҳақиқат, юртимиз байроғини юксакларга кўтариб, довруғини оламга таратаётган спортчилар орасида Бўстонлиқ тумани вакиллари ҳам борлиги ғурур ва ифтихор туйғусини ўйғотади. Спортчилар туман ёшлари билан мулоқот қилар экан, ғолиблик шоҳсупаси сари кўтарилиш машаққатлари ҳақида гапирди. Йигит-қизларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Чиноз

Хайрли ташаббус: секторларда китоб тарқатилди

⚡️Чиноз туманида ёшлар маънавиятини юксалтириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва таълим муассасаларининнг китоблар фондини кўпайтириш мақсадида 47 та умумтаълим мактабларига туман ҳокимлиги ташаббуси билан 40 номдаги жами 2 минг 640 дона китоблар тантанали равишда сектор раҳбарлари томонидан тарқатилди.

📔Жумладан, 1-сектордаги 12 та мактабга 480 дона, 2-сектордаги 11 та мактабга 440 дона, 3-сектордаги 15 та мактабга 1360 дона ва 4-сектордаги 9 та мактабга 360 дона китоблар етказиб берилди.

📚Бундай китоб карвонлари ташкил этиш келгусида ҳам давом эттирилади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Оққўрғон

Фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

🔎Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан вазирлик Марказий ҳарбий клиник госпитали малакали шифокорлари томонидан Оққўрғон туманидаги "Навбаҳор" ва “Ҳосилдор” маҳалла фуқаролар йиғинлари фуқаролари учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

🔬Малакали тиббиёт ходимлари ЭКГ, УЗИ ва энг замонавий тиббий анжомлар ёрдамида муолажалар ўтказишди. Ҳукуматимизнинг давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчилигини билдиришди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Ҳайрия #Эҳсон #Вақф

⚡️Тошкент вилоятида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан хайрия ишлари давом этмоқда. (Нурафшон шаҳар)

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Cарҳисоб

Қиш "Иссиқлик манбаи"ни синовдан ўтказмоқда

📌Жорий йилда 41 та қозонхона, улардаги мавжуд 63 та ҳар хил русумдаги қозонлар, 103 км.узунликдаги иссиқлик тизими қувурлари ҳамда 51 та насос ускуналари мукаммал ва жорий таъмирланди.

🔶Натижада 502 та кўп қаватли уйлардаги 20 минг 855 та хонадонларнинг иссиқлик энергияси таъминоти яхшиланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Паркент

Янги йил арафасида аҳолига қулайлик

⚡️Паркент туманида Давлат хизматлари маркази янги бинога кўчиб ўтди. Илгари марказ кичик бинода жойлашган бўлиб, хоналари тор, ташриф буюрувчиларга шароит яратилмаган, натижада навбатлар юзага келарди.

📌Янги бино энг замонавий ахборот технологиялари воситалари билан жиҳозланган бўлиб, фуқароларга кенг, ёруғ ва шинам хоналарда хизматлар кўрсатилади.

🔎Энг замонавий асосда қайта реконструкция қилинган икки қаватли марказда кичик кутубхона, кутиш зали, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, тиббиёт, болалар хоналари сингари фуқаролар учун бир қатор қулайликлар яратилган. Банк шохобчаси ҳам марказнинг ўзида ташкил этилганлиги ташриф буюрувчиларга зарур тўловларини шу ернинг ўзида амалга ошириш имконини беради.

🏢Бундай қулайлик 35 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган туманга Янги йил совғаси бўлди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube