Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини бориб кўрди.
Давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан дилдан мулоқот бўлди. Давлатимиз раҳбари жамоатчилик вакиллари билан поездда юриб, йўловчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Охирги бекатда ушбу Сергели йўналишини Қўйлиқ йўналиши билан боғлаш, ерусти метросининг кейинги босқичларини қуриш бўйича тақдимот ўтказилди. Президент тегишли топшириқлар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев сегодня ознакомился с Сергелийской линией Ташкентского метрополитена.
Состоялся диалог с представителями государственных и общественных организаций, СМИ. Глава государства вместе с представителями общественности проехал на поезде и ознакомился с условиями, созданными для пассажиров.
На конечной станции состоялась презентация о соединении Сергелийской и Куйлюкской линий, строительстве следующих этапов метрополитена.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #metro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Оққўрғон_тумани

Тадбиркорлар мурожаатларига алоҳида эътибор бериляпти

✍️ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Оққўрғон туман бўлимида сектор раҳбарлари, хусусан, туман ҳокими Ф.Омонов, туман прокурори Д.Файзиев, ИИБ бошлиғи А.Парпиев, ДСИ бошлиғи Б.Шомирзаев ҳамда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказилди.

🔰Тадбирда тадбиркорларнинг мурожаатлари кўриб чиқиш билан бирга, йил давомида қайд этилган 80 та мурожаатнинг ижроси таҳлил қилиниб, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига мурожаатларни йил якунига қадар қайта кўриб чиқиш ҳамда уларни ижобий ҳал этиш чораларини кўриш топшириғи берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
#Ёшлар_дастури_амалда
#Спорт_тадбирлари

🤼‍♂️ Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

🏫 Тошкент тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг юнон-рум, эркин кураш ва аёллар кураши турлари бўйича 2001-2003 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақасига старт берилди.

📌 Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг жорий йил 22 октябрдаги “Спортнинг юнон-рум, эркин кураш ва аёллар кураши турлари бўйича 2001-2003 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига биноан ўтказилаётган мусобақаларга Тошкент тумани мезбонлик қилмоқда.

🤼‍♀️ Ушбу мусобақада республикамизнинг барча вилоятларидан жами 400 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Мусобақа 28 декабрь кунига қадар давом этади.

📽 Беллашувнинг илк куни жараёнлари ушбу видеолавҳада.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Нурафшон

Ёшлар форуми мулоқот майдонига айланди

⚡️
Нурафшон кун сайин янгиланиб бораётган, кўркам ва замонавий бинолар қад ростлаётган Ўзбекистоннинг янги шаҳарларидан бири. Қарийб 50 минг аҳолиси бўлган мўъжаз шаҳар аҳолиси давлатимиз раҳбарининг эътиборидан мамнун бўлиб, эртанги кунга ишонч билан интилмоқда.

Нурафшон шаҳар мутасаддилари ёшларнинг мафтункор Тошкент вилояти маъмурий марказига мос, барча туман ва шаҳар ёшларига ўрнак бўладиган маданиятли, ҳар томонлама баркамол инсонлар бўлиб вояга етишишларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

✔️Мамлакатимиз бўйлаб бўлиб ўтаётган Ёшлар фестиваллари доирасида “Келажагимни ўз қўлим билан қўраман” шиори остидаги Нурафшон шаҳар ёшларининг I-анъанавий форуми ҳар чоршанба Ёшлар куни деб эълон қилинган нурафшонлик ёшлар учун яна бир мулоқот майдонига айланди.

▶️Батафсил

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Оққўрғон

📌Тошкент вилояти Оққўрғон тумани марказида жойлашган "Ёшлар боғи"да туман ҳокими Ф.Омонов бошчилигида сектор раҳбарлари, тегишли мутассади ташкилот раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

🔎Туман ҳокими Ф.Омонов "Ёшлар боғи" ҳудудида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиб, тегишли раҳбарларга аниқ режали кўрсатмаларини бериб ўтди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#инвестиция
#Чиноз

⚡️Чиноз туманида 2020-2021 йилларда белгиланган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда юзага келаётган муаммолар ва уларни ечими юзасидан тадбиркорларга ёрдам бериш юзасидан йиғилиш бўлди.

📌Коммунал хизмат, тижорат банклари, қурилиш бўлими, Давлат хизматлари кўрсатиш маркази, кадастр хизмати ва масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган тадбирда тадбиркорлар дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар олдилар.

🔎Шунингдек, ташаббускорлар томонидан инвестиция лойиҳалари ишга тушиши натижасида яратиладиган иш ўринларига фуқароларни устоз-шогирд анъаналари асосида касбга ўқитиш, ишчиларга қулай шароит яратиш ва иш ҳақларини ўз вақтида тўлаш шартлиги хусусида сўз юритилди.

Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда олиб борилган қурилиш-пудрат ишлари, киритилган инвестициялар миқдори тўғрисида статистик ҳисоботларни ўз вақтида топшириш шартлиги ҳам таъкидланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube