Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
39K photos
5.35K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Оққўрғон_тумани

“Соғлиқ учун 5000 қадам” акцияси

📌Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига кўра, аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, “Workоut” (маҳалла ва кўча фитнеси) спортнинг устувор турлари этиб белгиланган.

🏃🏻Оққўрғон туманида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида "Соғлиқ учун 5000 қадам" акцияси ўтказилди. Тадбирда барча сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот ходимлари, кўнгиллилар иштирок этишди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини бориб кўрди.
Давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан дилдан мулоқот бўлди. Давлатимиз раҳбари жамоатчилик вакиллари билан поездда юриб, йўловчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Охирги бекатда ушбу Сергели йўналишини Қўйлиқ йўналиши билан боғлаш, ерусти метросининг кейинги босқичларини қуриш бўйича тақдимот ўтказилди. Президент тегишли топшириқлар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев сегодня ознакомился с Сергелийской линией Ташкентского метрополитена.
Состоялся диалог с представителями государственных и общественных организаций, СМИ. Глава государства вместе с представителями общественности проехал на поезде и ознакомился с условиями, созданными для пассажиров.
На конечной станции состоялась презентация о соединении Сергелийской и Куйлюкской линий, строительстве следующих этапов метрополитена.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #metro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Оққўрғон_тумани

Тадбиркорлар мурожаатларига алоҳида эътибор бериляпти

✍️ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Оққўрғон туман бўлимида сектор раҳбарлари, хусусан, туман ҳокими Ф.Омонов, туман прокурори Д.Файзиев, ИИБ бошлиғи А.Парпиев, ДСИ бошлиғи Б.Шомирзаев ҳамда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказилди.

🔰Тадбирда тадбиркорларнинг мурожаатлари кўриб чиқиш билан бирга, йил давомида қайд этилган 80 та мурожаатнинг ижроси таҳлил қилиниб, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига мурожаатларни йил якунига қадар қайта кўриб чиқиш ҳамда уларни ижобий ҳал этиш чораларини кўриш топшириғи берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
#Ёшлар_дастури_амалда
#Спорт_тадбирлари

🤼‍♂️ Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

🏫 Тошкент тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг юнон-рум, эркин кураш ва аёллар кураши турлари бўйича 2001-2003 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақасига старт берилди.

📌 Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг жорий йил 22 октябрдаги “Спортнинг юнон-рум, эркин кураш ва аёллар кураши турлари бўйича 2001-2003 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига биноан ўтказилаётган мусобақаларга Тошкент тумани мезбонлик қилмоқда.

🤼‍♀️ Ушбу мусобақада республикамизнинг барча вилоятларидан жами 400 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Мусобақа 28 декабрь кунига қадар давом этади.

📽 Беллашувнинг илк куни жараёнлари ушбу видеолавҳада.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube