Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида юксак қадрлайман

Шавкат Мирзиёев: Я безмерно ценю вас как самое большое богатство, бесценное сокровище Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ўрта_Чирчиқ

Ватанпарварлик ойлиги давом этмоқда

⚡️Ўрта Чирчиқ туманидаги 66-умумтаълим мактабида ёшларда Ватанга муҳаббат, бурчга садоқат, мардлик фазилатларини шакллантириш, Ёшлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия хизматчилари иштирокида “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остида тадбир уюштирилди.

🌟Ҳарбийлар томонидан миллий армиямизнинг куч-қудратини намойиш этувчи қурол-аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек, ҳарбий хизматчилар томонидан қўл жанги ва кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Ҳарбийларнинг жанг санъати ёшларда катта таассурот қолдирди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Олмалиқ

Ёшларда ватанпарварлик туйғуси шаклланмоқда

⚡️Олмалиқ шаҳрининг 5/3 ҳудудидаги "Мустақилликнинг 27 йиллиги" даҳасида Мудофаа вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, мудофаа ишлари бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлур"!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик руҳида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

❇️Тадбирда ҳарбий қисмлар хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари ва ҳарбий техника ва жиҳозлар намойиши иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Оққўрғон_тумани

“Соғлиқ учун 5000 қадам” акцияси

📌Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига кўра, аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, “Workоut” (маҳалла ва кўча фитнеси) спортнинг устувор турлари этиб белгиланган.

🏃🏻Оққўрғон туманида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида "Соғлиқ учун 5000 қадам" акцияси ўтказилди. Тадбирда барча сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот ходимлари, кўнгиллилар иштирок этишди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube