Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.7K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
Тошкент вилоятида “Депутат аёллар клуби” очилди

❇️Шу муносабат билан вилоят Адлия бошқармасида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий ва вилоят кенгаши вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотларидаги аёллар, партия фахрийлари ва фаоллари иштирок этди.

✳️Мамлакатимизда хотин-қизлар, оила, оналик ва болалик, гендер масалаларини тизимли ҳамда манзилли ҳал этиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

🔷Хотин-қизлар масаласи билан бевосита фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, ижтимоий соҳада аёллар масалаларига оид белгиланган мақсад, вазифаларини амалга ошириш мақсадида партия қошида “Депутат аёллар клуби” фаолияти йўлга қўйилди.

Батафсил ▶️Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бўстонлиқ_тумани

Киберспорт мусобақаси бўлиб ўтди

📌Ғазалкент шаҳридаги “Наврўз” савдо мажмуасининг кинотеатрида киберспорт мусобақаси ташкил этилди.

🎮Мусобақада тумандаги ёшлар спортнинг футбол тури бўйича виртуал тўп суришди ва энг яхши натижа кўрсатган иштирокчилар саралаб олинди.

Бундай тадбирлардан кўзланган асосий мақсад – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли уюштириш ва уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқаришдан иборат.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Қибрай
#Таълим

Байрам арафасида оилавий боғча очилди

♻️Қибрай тумани "Меҳнат" маҳалласида давлат-хусусий шерикчик асосида мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлади.

📌1-сектор ҳудудидаги "Wunderkids" номли оилавий боғча 25 нафар тарбияланувчига мўлжалланган.

📈Боғчанинг очилиш маросимида туман мактабгача таълим бўлими мудири Ф.Юлдашева сўзга чиқиб, келгусида мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг (3-7 ёш) қамровини ошириш мақсадида оилавий ва хусусий боғчалар сонини кўпайтириш режалаштирилганлиги ва бу борада барча имкониятлардан фойдаланилишини таъкидлади.

❇️Маълумот ўрнида, бугунги кунда туманда давлат мактабгача таълим ташкилотлари 42 та, оилавий боғчалар сони 20 та ҳамда 9 та хусусий боғчалар фаолият кўрсатяпти.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ўрта_Чирчиқ_тумани

"Street work out" спорт майдончалари барпо этиляпти

⚡️Ўрта Чирчиқ туманида Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

📌Хусусан, "Обод", "Ким Пен Хва" ва "Туркистон" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида "Street work out" спорт майдончалари ташкил этилди.

🔎 Яқин кунларда “Халқабод”, “Мустақиллик” ва “Юқориовул” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида ҳам ёшларнинг таклиф ва истакларидан келиб чиқиб, янги конструкциялар асосида шундай махсус жойлар барпо этилади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бўстонлиқ_тумани

Хумсонда ўтказилган сайёр қабулда кўплаб муаммолар ҳал этилди

🔰Сўнгги йилларда халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

✳️Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти адлия бошқармаси ва Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Бўстонлиқ тумани “Хумсон” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.

🔷Тадбирда 24 нафар фуқаронинг мурожаати қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди. Шунингдек, оммавий қабулда фуқаро Раъно Ўринбоеванинг 3 минг 380 нафар аҳоли истиқомат қиладиган маҳалла ҳудудида боғча қуриш масаласида қилган мурожаати тегишли мутассади ташкилотга етказилиши маълум қилинди.

Батафсил▶️ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими кубоги” га старт берилди

📌Тошкент туманидаги “Универсал спорт мажмуасида” спортнинг қўл жанги тури бўйича 18 ёш ва ундан катталар ўртасида “Вилоят ҳокими кубоги”га старт берилди.

🏆Ғолиблар “Вилоят ҳокими кубоги” ҳамда диплом, медаллар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
___

Viloyat hokimi kubogi” ga start berildi

📌Toshkent tumanidagi “Universal sport majmuasida” sportning qoʻl jangi turi boʻyicha 18 yosh va undan kattalar oʻrtasida “Viloyat hokimi kubogi”ga start berildi.

🏆Gʻoliblar “Viloyat hokimi kubogi” hamda diplom, medallar va qimmatbaho sovgʻalar bilan taqdirlanadi.
_
🙋🙋‍♂🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
#Бўстонлиқ_тумани

"Энг яхши китобхон оила" ғолиби вилоятда қатнашади

📚Танлов 4 та шартдан иборат бўлиб, иштирокчилар белгиланган вақт ичида ҳар бир шарт бўйича савол-жавобларда фаол иштирок этишди. 4- шарт буйича саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Танловда 48 нафар ўқувчилар ва ота-оналар иштирок этишди.

🎁Кўрик танлов ғолибларига "Энг яхши китобхон оила", "Энг билимдон китобхон оила", "Энг фаол китобхон оила", "Энг зукко китобхон оила" номинациялари бўйича диплом, фахрий ёрлиқ ва бадиий китоблар билан тақдирланди.

⚡️1-ўрин ғолиби 40-умумтаълим мактаби ўқувчиси Нозанин Абдусаматова оиласи вилоят босқичига йўлланма берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Тошкент вилоятидаги вакант лавозим учун очиқ танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят молия бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, Тошкент вилоятида мавжуд бўш иш ўринга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиши лозим.

❗️Ҳужжатлар 2020 йил 22 декабрдан 2021 йил 5 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

🔷
Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos