Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.7K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#назорат

Сектор раҳбарлари шаҳар айланишди

🔰Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов бошчилигидаги сектор раҳбарлари –шаҳар прокурори, ИИБ, ДСИ бошлиқлари савдо шохобчаларида бўлиб, нарх-наво барқарорлигини назорат қилишди.

❇️Шунингдек, маҳаллалардаги ободонлаштириш ишларини ҳам кўздан кечириб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга муддатли топшириқлар берди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Қибрай_тумани

Вояга етмаган шахслар алоҳида рўйхатдан чиқарилди

❇️Қибрай туман ҳокими ўринбосари Р.Сайлиев бошчилигида туман вояга етмаганлар идоралараро комиссиясининг умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда ота-оналар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

✳️Йиғилишда туман ИИБнинг профилактик рўйхатда турувчи 13 нафар вояга етмаганлардан 5 нафари қилган ишидан етарли хулоса чиқарганлиги, тўғри йўлга қайтгангилиги инобатга олиниб, профилактик рўйхатдан чиқариш бўйича комиссия қарори қабул қилинди.

📝Шунингдек, 9 та умумтаълим мактабида ўтказилган ўрганишларда ўқитувчиларининг иш ҳужжатлари (ўқув журнали) ўқувчиларнинг давомати, мактаб ички тартиб қоидасига асосан кийиниш одобига риоя қилиниши бўйича аниқланган ҳолатлар муҳокама қилинди.

📌Тадбир якунида профилактик рўйхатда турган вояга етмаган шахслар билан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳамда аниқланган камчиликлар юзасидан мактаб директорлари ва масъулларга топшириқлар берилди.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота_тумани

⁉️Aлимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатларини соддалаштириш мақсадида янги тизим жорий қилинади.

📌Маълумот учун: жорий йилнинг ноябр ойидан бошланган тадбирлар натижасида 479 та оила яраштирилиб, алимент бўйича 2 млрд. 827 млн сўм қаездорлик ундирилди. Шунингдек, 269 нафар қарздор ота ишга жойлаштирилди.

📹Юқоридаги лавҳа мазкур мавзуда👆

👉
Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Аҳолига_қулайлик

Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари аҳоли хизматида

⚡️Янги йил байрами арафасида ва байрам кунлари ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш ва нарх-наволарни барқарор сақланишини таъминлаш юзасидан Тошкент вилоятида тизимли ишлар амалга ошириляпти.

📌Хусусан, вилоятнинг йирик туман ва шаҳар марказларида, деҳқон (озиқ-овқат) бозорларида жорий йилнинг 20 декабридан 2021 йил 10 январига қадар асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладанган савдо ярмаркалари ташкил этилди.

🔎Ушбу бозорларда ташкил этилган савдо ярмаркаларига "даладан дастурхонга" тамойили асосида 26 турдаги маҳсулотларни воситачиларсиз тўғридан-тўғри етказиб бериш мақсдадида 335 та фермер-деҳқон хўжаликлари, ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналар жалб этилди.

Жумладан, савдо ярмаркаларида мол гўшти 47-50 минг сўм, қўй гўшти 55 минг сўм, 1 литр кунгабоқар ёғи 14 минг сўм, товуқ гўшти 18 минг сўмдан ва бошқа маҳсулотлар арзонлаштирилган нархларда аҳоли истеъмолига етказиб берилмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани

БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Янгийўл туманида

📖 Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги “2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида мултииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Давлат статистика қўмитаси ва БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) ҳамда халқаро экспертлар билан ҳамкорликда кузатувларга тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

📝 Мултииндикатор кластер кузатувлари (MICS)ни ўтказиш учун бу гал Янгийўл туманининг “Баҳор” маҳалласи танлаб олинган.

📲“Баҳор” маҳалласидаги хонадонларда CAPI дастуридан фойдаланган ҳолда тайёрланган MICS саволномалари синовдан ўтказилди.

🎥 Батафсил юқоридаги видеоролик орқали танишинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Тошкент вилоятида “Депутат аёллар клуби” очилди

❇️Шу муносабат билан вилоят Адлия бошқармасида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий ва вилоят кенгаши вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотларидаги аёллар, партия фахрийлари ва фаоллари иштирок этди.

✳️Мамлакатимизда хотин-қизлар, оила, оналик ва болалик, гендер масалаларини тизимли ҳамда манзилли ҳал этиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

🔷Хотин-қизлар масаласи билан бевосита фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, ижтимоий соҳада аёллар масалаларига оид белгиланган мақсад, вазифаларини амалга ошириш мақсадида партия қошида “Депутат аёллар клуби” фаолияти йўлга қўйилди.

Батафсил ▶️Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бўстонлиқ_тумани

Киберспорт мусобақаси бўлиб ўтди

📌Ғазалкент шаҳридаги “Наврўз” савдо мажмуасининг кинотеатрида киберспорт мусобақаси ташкил этилди.

🎮Мусобақада тумандаги ёшлар спортнинг футбол тури бўйича виртуал тўп суришди ва энг яхши натижа кўрсатган иштирокчилар саралаб олинди.

Бундай тадбирлардан кўзланган асосий мақсад – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли уюштириш ва уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқаришдан иборат.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Қибрай
#Таълим

Байрам арафасида оилавий боғча очилди

♻️Қибрай тумани "Меҳнат" маҳалласида давлат-хусусий шерикчик асосида мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлади.

📌1-сектор ҳудудидаги "Wunderkids" номли оилавий боғча 25 нафар тарбияланувчига мўлжалланган.

📈Боғчанинг очилиш маросимида туман мактабгача таълим бўлими мудири Ф.Юлдашева сўзга чиқиб, келгусида мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг (3-7 ёш) қамровини ошириш мақсадида оилавий ва хусусий боғчалар сонини кўпайтириш режалаштирилганлиги ва бу борада барча имкониятлардан фойдаланилишини таъкидлади.

❇️Маълумот ўрнида, бугунги кунда туманда давлат мактабгача таълим ташкилотлари 42 та, оилавий боғчалар сони 20 та ҳамда 9 та хусусий боғчалар фаолият кўрсатяпти.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ўрта_Чирчиқ_тумани

"Street work out" спорт майдончалари барпо этиляпти

⚡️Ўрта Чирчиқ туманида Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

📌Хусусан, "Обод", "Ким Пен Хва" ва "Туркистон" маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида "Street work out" спорт майдончалари ташкил этилди.

🔎 Яқин кунларда “Халқабод”, “Мустақиллик” ва “Юқориовул” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида ҳам ёшларнинг таклиф ва истакларидан келиб чиқиб, янги конструкциялар асосида шундай махсус жойлар барпо этилади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube